Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш


Кийимни бадиий лойиҳалаштириш шароитида стандартлаштириш



Download 8,66 Mb.
bet34/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

2.4. Кийимни бадиий лойиҳалаштириш шароитида стандартлаштириш
Кийимни саноат ишлаб чиқарилиши учун костюмнинг кўйлак, блузкалар, шимлар, курткалар каби ишлаб чиқилувчи ассортимент қисмлари ўзаро мос келиши ва ягона услубий негизга эга бўлиши муҳим. Ҳар бир корхона ўз юзи, фирма услубига эга бўлиши керак, шунга қарамай улар биргаликда маълум бирликни намоён этиши, шу бирлик доирасида костюм қисмлари барқарорлашади, кўриниши ўзгаради ва ривожланади, бунда у ўзида замонавийликнинг фақат аҳамиятли ҳолатларини тўплайди ва акс эттиради.
Бугунги кунда лойиҳалаштириш негизида ётувчи ва буюм дунёсида уйғунлик ва бирликка таянувчи стандартлаштиришни ҳисобга олмай туриб саноат ишлаб чиқариш учун маҳсулотларни лойиҳалаштириб бўлмайди.
Санъатда ҳам услуб стандарт тушунчасисиз қабул қилина олмайди, чунки ҳар қандай услуб доирасида барқарор элементлар мавжуд бўлиб, улар туфайли уни тавсифловчи маълум жиҳатларни қайд этилиши рўй беради. Масалан, қадимги рус санъати негизида замонавий стандарт функцияларини бажарган канон ётган.
Стандарт маълум босқичда фан, техника, эстетика соҳасидаги ютуқларни қайд этиш керак ва бу маънода у костюм сифат ўзгаришида элементлар ва хусусиятларни барқарорлашувини акс этилишидир.
Стандартлаштириш жамият ишлаб чиқариши жараёнини таъминлаш ва рағбатлаштиришнинг муҳим воситасидир, фақат маҳсулотнинг эстетик тўлақонли замонавий стандарт элементлари кийимда маълум услуб ва бирлик яратишга имкон беради. Бу ҳолда стандарт соф техник тоифа сифатида эстетик тоифага айланади.
Маълумки, моделлар – саноат лойиҳалаштириш намуналари – яширин бадиий потенциалга эга бўлиб, бу потенциал моделлар турли сериялари кўзда тутилган маҳсулот тўплами ёки турида кўриниши мумкин. Бу асосда моделлар серияси турли-туманлиги кўзда тутилган маҳсулотлар турининг принципиал тузилиши ишлаб чиқилади. Маҳсулот тури маҳсулотнинг энг муҳим, функционал ва эстетик оқланган тугун ва элементларни танлаб олиш асосида шаклланади. Стандартлаштириш учун элементларни танлаб олишнинг яққол мисолини халқ костюми намоён этади, уни яратишда ушбу вилоят одамларининг этник ва антропологик тури, эстетик идеаллар, ишлаб чиқаришнинг техник шароитлари, газлама бўлаги ўлчамларидан келиб чиқилади. Бунда бичишнинг ҳамма деталлари костюмда турли уйғунликларда геометрик ўхшашликни сақлаб қолади, бу газламалардан тежамли фойдаланиш учун жуда муҳим.
Шундай қилиб, бир томондан стандарт – бу унификацияланган тугун ва деталларнинг боғланиши қаттиқ тизими, бошқа томондан – маълум функционал тугун ва деталлар тўпламидан иборат эгилувчан тизимидир. Унинг зарур шарти маҳсулот образлилигини йўқотмай фойдаланиш вариантлигидир. Стандарт ва мода бир-бирини истисно этмайдиган тушунчалардир, чунки стандарт ўз ичига самарали, ақлга мос келувчи, илғор ва янгиликни, замонавийлик нуқтаи назаридан, классик жиҳатларни қамраб олади. Баъзан мода кийимлар стандарт бўлади, стандартлар эса, масалан, жинсилар, модали бўлади.
Костюмда нима стандартлаштирилиши мумкин? Энг аввало костюмда қуйидаги деталлар стандартлаштирилиши мумкин: ёқалар (2.5-расм, а), манжетлар (2.5-расм, б), чўнтаклар (2.5-расм, в), юбка қисмлари, лиф, алоҳида конструктив тугунлар, масалан, елка-енг ёки маҳсулотнинг бутун конструкцияси («малика» классик бичими ёки реглан, кимоно ва ҳоказо) стандартлаштирилиши ёки унификацияланиши мумкин.
Стандарт элементларнинг мос келиши асосида моделларнинг энг турли-туман вариантларини яратиш мумкин. Бироқ замонавий стандарт учун турли вариацияларда моделларнинг тимсолий ифодаликни, уйғунликни, деталлар ўлчамининг мос келишини сақлаб қолиш хусусияти жуда муҳимдир. Масалан, 2.5-расм, г да турли безаклар, чўнтаклар, ёқалар тури билан биргаликда бир конструктив негизда ишлаб чиқилган моделлар кўрсатилган.

2.5-расм. Костюмда стандартлаштириш элементлари

Берилган модел вариантларининг ҳар бирида ягона конструктив ечимни сақлаб қолинган ҳолда биз маълум тимсолий янгиликни кўрамиз.


Конструктив негиз моделларнинг серияси учун база бўлади: бу моделларда характерли конструктив қисмли бир хил кўринишлар ва юбкалар бўлиши мумкин, бироқ бунда енглар борлиги ёки йўқлиги, турли шакллар ёки безаклар билан фарқ қилади.



Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish