2.5. Костюм композицияси хусусиятлари, композиция ҳақида тушунча
Костюмни ташкил этувчи маҳсулотни лойиҳалаштириш ўз ичига бир неча босқични олади:
- маҳсулот ассортиментини аниқлаш;
- уларнинг функционаллиги, эстетик, техник ва бошқа талаблар нуқтаи назаридан бу маҳсулотларни таҳлил қилиши;
- танланган маҳсулот ассортименти ривожланиши истиқболларини аниқлаш;
- ривожланиш истиқболини ҳисобга олган ҳолда ушбу ассортимент маҳсулотларини ишлаб чиқиш: эстетик концепцияси (шакл композицияси, материал характери, колорит); техник ечим (конструктив ечим, жиҳозларни танлаш ва тайёрлаб чиқариш техник даврини аниқлаш).
Маҳсулот эстетик концепциясини ишлаб чиқиш маҳсулот композицион тузилишини излашдан бошланади.
Композиция (лотинча compositio – тузиш, бирлашиш) – бадиий асар қисмларининг маъноли нисбати. Бу тушунча амалиётда бир неча маънода қўлланади. Композиция – бу халқ асарнинг ўзи (мусиқали, абстракт рассомчилик, безакли амалий санъат ва ҳоказо), композиция – бу ҳам ижодий фаолият жараёни бўлиб, унинг натижасида асар яратилади.
Аниқ бир костюм композицияси ҳақида гапирганда биз кишининг костюмда бадиий-тимсолий ифодалилигини таъминловчи унинг алоҳида ҳажмлари, деталлари ва элементларининг характери, ташкил этилиш хусусиятларини кўзда тутамиз.
Киши тимсоли ижтимоий-иқтисодий меъёрлар ўзгариши билан ўзгаради.
Рассом бу ўзгаришлар тенденциясини дарҳол сезиб олади ва ўз санъати воситалари орқали «янги» кишини акс эттиради. Шу сабабли костюм ўз даври, унинг эстетик ва ижтимоий қийматлари аксидир.
Рассом иши мураккаб кечади. Ғоялар ва тимсоллар эмоционал-интуитив даражада туғилиб қоғоз ёки макет материалида эскизларда акс эттирилади. Эскизларни мантиқий таҳлили улардан энг яхшисини кейинги ишланиш учун танлаб олиш имконини беради.
Бу иш композициянинг турли воситалари билан амалга оширилади: шакл ва силуэт характерига таъсир этувчи шаклнинг пластик ишланиши; маълум хусусиятлар ва фактура материалларини танлаш; шаклнинг калорик ташкил этилиши; шаклнинг энг муҳим участкаларини ажратиш.
Шундай қилиб, мақсадга йўналтирилган ижодий фаолият жараёнида ишлаб чиқилган шакл композицияси бу фаолият маҳсулотидир ва маълум хусусиятга эга бўлади. Композиция статик ёки динамик бўла олади; элементларнинг бир-бирига маълум боғлиқлиги композицион мувозанатга олиб келиши мумкин, умумий тузилишнинг қатъий тўғриланиши ва костюм элементларини нозик ишлаб чиқилиши унинг шаклининг уйғун яхлитлигига олиб келади. Эскизда тасвирий воситаларнинг ифодалилиги – унинг эмоционал қабул қилинишининг асосий шартидир.
Эскизни ифодалашнинг тасвирий воситалари – бу доғ чизиғи (ранг ёки сиёҳ билан, штрих ёки фактура билан қопланган юза). Йўл, қандай материал тасвирланишига қараб, турлича бўлади: енгил юпқа газламадан маҳсулотни майин перо чизиғи билан, синувчан капрон газламадан – «нотекис» синувчан чизиқ билан; жун газламадан маҳсулотни юмшоқ қалам билан қалин чизиқ билан, тукли газламадан эса – нам қоғозда чизиқ ёки «қуруқ» текис мўйқалам билан тасвирлаш мумкин.
Фаол тасвирий воситаларнинг костюмнинг қизиқарли ўйланиши билан қўшилиши кишининг костюмдаги ифодали тимсолини яратишга ёрдам беради. Эскизнинг тимсолий ифодалилигини баҳолашда график тил ифодалилиги ва қоғоз композицияси, костюм мазмундорлиги ва киши хусусиятлари ўртасида юзага келган органик боғланиш кўзда тутилади. Эскиз бадиий-тимсолий ифодалилигига костюм ўйланиши мукаммаллиги ва унинг киши тимсолига тўлиқ мос келишини юқори маҳорат билан бажариш орқали эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |