2.3. Костюм шаклининг ҳосил бўлиши ва модани олдиндан айта олиш
Мода – барча ижтимоий ўзгаришларнинг энг сезгир «асбоби», шу билан бирга бу мураккаб руҳий режадаги ҳодиса. Модани таърифларнинг бирор бир тоифасига киритиб бўлмайди (ижтимоий, иқтисодий, руҳий). Мода ҳодисасини тўғри баҳолаш ва унга таъриф бериш учун уни турли даражаларда ҳамда барча нуқтаи назардан қараб чиқиш керак. Модани нисбатан катта тарихий вақт бўлагида қараб чиқиш лозим, шунда унинг ўзгаришлари доимий бўлиб кўринади, қисқа давр ичида эса мода ўзгариши анархик бўлиб кўринади.
Вақтнинг нисбатан катта бўлакларида икки даврни ажратиш мумкин: бири соф тарихий, бошқаси хотиравий; унинг учун ушбу мавсум модасидан олдин бўлган модалар ҳақида хотира имконияти характерли.
Узоқдан доимий ва яқиндан анархик бўлган мода воситаларнинг улкан қамровига эга. Мода баъзида ҳеч қандай самарали асослар билан бошқарилмайдиган бехос тўқнашишлар асосида пайдо бўлувчи деб ҳисоблашадиган ҳодисаларнинг айнан шу тоифасига киради. Мода ўз тараққиётида маълум қонуниятларга эга. Костюм ривожланиши йўлларини олдиндан айта олишда суяниш мумкин бўлган баъзи элементларнинг такрорланиш даврлари мавжуд.
Модани олдиндан кўра олишни қисман эксперимент баҳолашлар йўли билан ҳам, яъни турли гуруҳдаги одамлардан уларга нима маъқул ёки сотиб олишни исташларини сўраб олиш, ҳам моданинг кўп омилларини ҳисоблаш ва таққослаш орқали унинг кейинги ривожланишини аниқлаш мумкин.
Рўй бериши керак бўлган нарсани олдиндан кўриш, ўтмишдан келиб чиқиб хабар элементлари вақтий ёки фазовий изчиллигини олиб ўта олишдан иборат такрорланишлар доимий рўй берса, улар бизни ритм тушунчасига олиб келади (мисол: юрак уриши, йил фасллари алмашуви, тўлқинлар алмашуви ва ҳоказо); айни пайтда тартибсиз такрорланишлар (ритм йўқлиги) ҳодиса такрорланишининг кутилиши, умиди, ишончини чақирмайди. Шундай қилиб, модани олдиндан айта олиш учун костюмнинг бирон-бир образи, шакли ёки элементининг моданинг кейинги ривожланиши тўғрисидаги фаразлар қилишга имкон берувчи такрорланишларини аниқлаш муҳим.
Демак, даврийлик тушунчаси шаклнинг тугалланганлиги ва ташкил этилганлиги билан боғланади. Шакл ташкил этилишини фақат схема ясалиши орқали тушуниш ва аниқлаш мумкин; структура – костюм шаклининг умумлаштирилган геометрик тузилиши.
Бироқ бизнинг барча фикрларимиз маълумот идеал моделларини ясалишига тегишли, шунинг учун ҳозирги вақтда келгуси костюмнинг аниқ моделини айта олиш мумкин деб ўйлаш керак эмас. Фақатгина бу шакл, деталлар, материаллар ва ҳоказо мумкин ўзгаришларини у ёки бу даражада аниқлаш мумкин.
Модани олдиндан айтишда муҳим ҳолат ҳар бир босқичдаги социологик сўровлар ҳисобланади, чунки у таклиф этилаётган модага тузатишлардир.
Истеъмолчилар билан алоқа қилмай туриб етарлича аниқ маълумот ҳам, самарали лойиҳалаштириш ҳам бўла олмайди. У ёки бу мода шакллар ривожланишининг аҳолининг турли қатламлари афзал кўришларини аниқлашга ёрдам берувчи сўровлар турли услублари мавжуд.
Турли аҳоли қатламлари томонидан мода ғояси турлича қабул қилинади. Энг ўткир таклифларни ёшлар тез олади ва ривожлантиради, ўрта ва кекса ёшлилар унга анча бамайлихотир қарашади, бироқ таъсир маълум тарзда инсоннинг маданияти, ижтимоий аҳволи ва бошқа омилларга боғлиқ тарзда рўй беради. Ниҳоят, аҳолининг консерватив қисми мавжуд бўлиб, у дастлаб модага кескин салбий муносабатда бўлади ва унинг алоҳида таклифларини фақат маълум вақт ўтгандан кейин қабул қилади. Мода шаклнинг тасдиқланиши кўп жиҳатдан одамларни янги шаклни қабул қилишга тайёрлаш билан боғлиқ; бу маънода унинг ғояларини мода маҳсулотлари сотувда пайдо бўлгунга қадар ташвиқот этилиши катта ўрин эгаллайди. Бироқ ўткир ғоялар тез ўтишида ҳам, уларни ўзлаштирилишига маълум вақт кетади. Бу омилларнинг ҳаммасини ҳисобга олиб мода ривожланишидаги ҳамма тенденцияларни кўзда тутиш ва ундан лойиҳалаштириш босқичида фойдаланиш мумкин.
Ишнинг бошланиши жуда муҳим босқичдир. Айнан шу ерда мода ривожланишининг тенденциялари ва заминлари тўғри аниқланиши керак. Дастлаб бу масалани турли соҳалардаги юқори малакали мутахассислари тор доирасида, масалан эстетик комиссия ишчи гуруҳи томонидан ҳал этилиши керак. У нафақат моданинг асосий йўналишини аниқлайди, балки модел турлари, ўткир, классик, ўтувчан моделларни беради. Бу босқичда маълумот жуда муҳим, шаклнинг олдинги даврлардаги ривожланиш қонуниятларига суяниб алоҳида шаклларни журналларда пайдо бўлгунича шаклни қандай лойиҳалаштиришни тушуниб олиш зарур.
Олдинги костюмлар, мода билан ўхшашлик даражаси турлича бўлиши мумкин. Масалан, 30 йилдан кейин костюм қатор шакл элементларининг мос келишини кўриш мумкин, 5 йилдан кейин эса – фақат ранглар гаммаси такрорланади, бунда биз такрорланиш деганда шакл умумий тузилишига ёки тимсолий тавсифларга ўхшашлик кўзда тутилади, чунки тимсолнинг аниқ такрорланиши тарихда бўлмайди, бундан ташқари костюм тизимининг ҳамма қатламлари ўз ривожланиш даврларига эга.
Шундай қилиб, кўриб турганимиздай, ўхшашликлар мавжуд, бунда ўхшашлик даражаси белгиларни таққослашда аниқланиши мумкин ҳар бир элементнинг ривожланишдаги ҳолатини кўзда тутиш лозим. Буларнинг ҳаммаси таҳлил қилиниб, янги тузилишга (негизида янги шакл тузилувчи) киритилади. Олдинги тузилмадан кейингисига ўтиш хусусиятини топиш ва бу элементлар ўзгаришини топиш муҳим.
2.1-расмда 1910-2000 йиллар костюмлари геометрик тузилиши, кейинги расмда эса тузилма схемаси кўринишда 2007 йилги костюм маълумоти тузилиш схемаси кўринишида берилган. 2.2-расмда кейинги беш йил ичидаги модел вариантлари, асосий қисмлар, бел чизиғи ҳолати, узунлиги, чизиқлар тенденцияси, силуэтлар геометрияси ва ҳоказо киритилган таҳлил схемаси берилган. Бу ерда ўзаро боғлиқ тўғрибурчаклардан иборат шакл яққол ифодаланган.
2.1-расм. ХХ аср костюмлари геометрик тузилиши:
а – тўғри бурчакли; б – овалсимон; в – трапециясимон
Шакл вақтда шаклланишини тушуниш учун етарлича вақт даври ичида тарихий костюмларни таҳлил қилиш ва таққослаш керак. Шаклнинг геометрик ўзига хослигини, унинг элементларининг таранглиги даражаси, фигуранинг пластик эгилиши ва бошқа белгиларни аниқлаш асосида тарихий костюмлар турлар ва даврлар бўйича таснифланади.
2.2-расм. Костюм шакли ўзгариши графиги (а) ва костюм база шакли (б) – 5 йил ичидаги таҳлил (2001-2005 йиллар):
1 – юбка узунлиги; 2 – енг узунлиги; 3 – ёқа борлиги; 4 – баска борлиги; 5 – бел чизиғи ҳолати; 6 – енг ўмизи чуқурлиги; 7 – елкалар чизиғи
Моданинг узоқ вақт мавжудлик даври давомида ўзгариш қонуниятларини ўрганиб уни олдиндан айтиш мумкин. Модани олдиндан кўра олиш нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш босқичида, балки толалар, иплар, газламаларни, тайёрлаш босқичида ҳам зарур бўлиб, бу давр тайёр маҳсулотлар сотувда пайдо бўлишидан 1-2 йил олдин бошланиши зарур.
Модани олдиндан айтиш нафақат унинг асосий тенденциялари ривожланишини кузатишга, балки унга турли аҳоли тоифаларининг муносабатига ҳам асосланиши керак.
Мода ривожланиши тамойиллари соҳасида ўтказилган илмий изланишлар у қатъий қонун ва қоидаларга бўйсунишини кўрсатди.
ХХ аср костюми геометрик шаклининг ривожланиши улардан учтасига – тўғри бурчакли, учбурчакли (трапециясимон) ва овалга цилиндр, конус ва шарсимон юза проекциялари каби асосланган (2.1-расм). Моданинг ҳар бир даври бу шаклларнинг маълум тўпламига эга бўлган, улар вақт ўтиши билан трансформацияланган (2.3-расм).
2.3-расм. Костюм тўғрибурчак шаклининг йиллар ўтиши билан ўзгариши
Ўтган даврлар костюмлари ўзаро таққосланса, кўриб чиқилаётган шаклларнинг навбат билан алмашуви қадимги Миср, Қадимги Греция (тўғрибурчак), ўрта асрлар (учбурчак, трапеция), Тикланиш даври (квадрат), барокко услуби, рококо (овал) ва ХХ аср (тўғри бурчак) костюм усуллари алмашувида акс этилган.
Моданинг ҳар бир даврида одатда ёнма-ён, курашиб, қўшилишиб икки шакл ривожланади, бироқ бунда доимо ўзига қолган ҳаммасини бўйсиндирувчи доминант шакл бўлади. Бу кийим шаклларидан ҳар бири кенглиги ва узунлиги ўзгаришининг ўз даврларига эга.
Синусоид кўринишли график эгрилар (2.4-расм) асосий уч шакл ривожланиши ҳақида тушунча беради. Улардан ҳеч бири бирон даврда тўлиқ йўқолмайди, фақатгина модада чекланган чегараларда бўлади ва маълум бир босқичда янгиланиб пайдо бўлади.
2.4-расм. Шакл уч геометрик элементлари ривожланиши графиги:
(– – –) тўғри бурчак, (– – – ) трапеция, (–––) овал.
Кийим шакли ривожланишини таҳлил қилиш асосида йилларда унинг ўзгаришини қуйидаги даврлари қайд этилди: 100, 72, 48, 36, 24, 12, 6 ва 3. 12-, 6-, ва 3-йиллик шакл ўзгариш даврлари сезиларлироқ бўлиб, улар модали деб аталиши мумкин. Вақтнинг катта даврларини қамраб олувчи ва иқтисодий ёки ижтимоий соҳадаги йирик воқеаларни акс этувчи даврлар замонавий шаклларни тавсифлайди.
Шаклларнинг тез-тез алмашуви фақат костюмнинг ташқи белгиларига тегишли бўлади: газлама фактураси, ранги, чизиқлари ва бошқалар, уларни мобил элементлар деб аташ қабул қилинган. Тузилиш ёки барқарор элементлар (шу жумладан газлама тузилиши, маҳсулот умумий геометрик шакли, унинг қисмларининг пропорционал нисбатлари, метрик кўрсаткичлар) анча барқарор, улар моданинг тез-тез ва ўткир ўзгаришларига учрамайди, бу эса костюмни чуқурроқ ўрганиш ва унинг муҳим белгиларини аниқлашга имкон беради. Бироқ мобил элементлар костюм шаклининг умумий ўзгаришида жуда муҳим аҳамиятга эга, ривожланиб улар натижада эски шаклни бузади ва унинг принципиал ўзгаришларини тайёрлайди.
Масалан, дастлаб шакл соф чизиқлардан иборат бўлади, кейин у декоратив пардозлар, фурнитура, нақш, чизиқларнинг мураккаблашуви ҳисобига ривожлана бошлайди, бу унинг бузилишига олиб келади.
Моданинг ўткир таклифлари ушбу давр маданий бойлигини ташкил этувчи анча барқарор шаклларни рад этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |