2.12. Костюм ташкил этишда симметрия
Костюмни бадиий лойиҳалаштириш назарияси ва амалиётининг кейинги ўн йилликлар ичида ривожланиши унинг ташкил этилиши билан боғлиқ баъзи масалаларни янги позициялардан қарашга асос беради.
Костюмга ўзаро боғланган кийим қисмлари, пойабзал, бош кийимлари ва қўшимчалар тизими каби муносабат «костюм» тушунчасидан маълум вақт бўлаги ёки бутун давр тавсифи каби фойдаланишга имкон беради (масалан, Қадимги Миср, Греция костюми, Европа ўрта асрлари, ХХ аср алоҳида ўн йилликлари костюми).
Костюм тарихини ўрганишда бизнинг онгимизда ушбу давр костюми ҳақида етарлича тўлиқ тасаввур пайдо бўлади. Бу тимсол кўпсонли иллюстратив материалларни таҳлилида олинган умумий тавсифлар асосида пайдо бўлади, яъни ҳар бир давр типик костюми тимсоли қатор бўлади.
Бироқ умумлаштиришни аниқ хусусиятлар – ранг, материал, безаклардан узоқлашиб, шаклни геометрлаштириб давом эттириш ҳам мумкин. Умумлаштиришнинг бу даражасида шакл фазовий тузилишни ҳосил қилинади, унда унинг алоҳида ҳажмлари ўзаро боғлиқлиги аниқ ўқилади.
Костюм кишининг имкониятлари ёки характерли хусусиятлари туфайли «яшайди»; у ёки бу усулда туриш (унинг қомати) ва костюмда ҳаракатланиш (ҳаракатланишда фазода унинг кўпқатламлиги намоён бўлади – юбкалар ва енглар, шарфлар ва рўмол учлари ҳилпирайди ва ҳоказо), имо-ишоралар усули билан (пластик ишора енглар ва умуман костюм алоҳида қисмлари пластиклигини қайд этиши ёки, аксинча, ўша пластик ишора костюм геометрик контраст шаклларда тузилган бўлса, унинг характерига қарши бўлиши мумкин).
Шундай қилиб, костюм кишидан ажралмас ва уни структура даражасида қараб чиқишда (унинг принципиал тузилганлиги даражасида), биз у кийдирилган кишини ҳам кўзда тутамиз.
Костюм тузилиши киши умуртқаси соҳасидан ўтувчи ўққа эгадек. Умуртқа эгилувчанлиги характери қоматни аниқлайди. Қоматига кўра муайян киши турлари маълум: меъёрий тузилишли, қомати букчайган ва эгилувчан. Бироқ, «модали қомат» ҳам мавжуд бўлиб, у «костюм қандай кўриниши» нинг асосий шартидир (модерн усулидаги аёллар фигурасининг мода қомати характерли).
Костюм тузилишини қараб чиқишда, у барқарор ва мобил элементлардан тузилгани ҳақида гапириш мумкин. Барқарор (доимий) элементларга яхлит шаклнинг асосий қисмлари – лиф, юбка, енглар киради. Мобилларга (тез ўзгарувчи) элементларга костюм деталлари (ёқалар, чўнтаклар ва ҳоказо), қўшимчалар (сумка, таёқча), бош кийими, пойабзал киради.
Умумий тузилишга эга костюм шакллари доимий элементлар умумийлиги билан бирлашади, мобил элементлар турли-туманлиги эса уларга индивидуаллик бағишлайди, уларнинг равшанлигини аниқлайди.
Барқарор элементлар ўзаро бирлашиб катталик бўйича муайянга киради, тузилиш ўқига нисбатан жойлашиб симметриянинг муайян турини ҳосил қилади.
Симметрия деганда шакл тузилишининг ташкил этилиш принципи тушунилади. Симметрия масалалари олим А.В. Шубинков томонидан кристаллографияда тўлароқ ўрганилган. Симметриянинг бир турдаги намоён бўлиши гуруҳларга бирлаштирилган.
Костюм шаклини тавсифлаш учун қуйидаги гуруҳлар қабул қилинган: классик, ўхшашликлар, афинали ва эгри чизиқли.
Классик симметрияда бир шаклнинг барча нуқталари симметрия ўқига нисбатан бошқа шакл нуқталарига мос келади, бунда шаклнинг метрик хусусиятлари (бўлаклар узунлиги, улар орасидаги бурчаклар) ўзгармас бўлиб қолади.
Классик симметрия уч турда намоён бўлади: ойнали, ёки ўқли (2.20-расм, а), шунингдек бурилишли (2.20-расм, б) ва тенгликларда мос келувчи (2.20-расм, в).
2.20-расм. Костюмда классик симметриянинг намоён бўлиши:
а – ойнали симметрия; б – бурилишли тенглик; в – мос келувчи тенглик
Ўхшашлик симметриясида, нафақат ҳақиқатан тенг шакллар, балки кўпроқ ёки камроқ масштабдаги ўша конфигурация шакллари ҳам қараб чиқилади.
Ўхшашлик симметрияси икки турда намоён бўлади: параллел ва спирал ҳаракатда.
Параллел ҳаракат ўхшашлик симметрияси шакл ўхшаш ҳамма қисмларини параллел ҳолатга масштабни ошириш ёки камайтириш билан ўтказишдан иборат (2.21-расм, а). Ушбу принцип асосида бири иккинчисига йиғилувчи матрешкалар қилинган.
Спирал ҳаракат ўхшашлик симметрияси шаклларнинг бурилиш ўқига нисбатан маълум бурчакка изчил бурилишини айни пайтда масштабни ошириш ёки камайтириш билан амалга оширишдан иборат (2.21-расм, б). Костюмда винтли симметрия кўйлак драпировкаси, пойабзал иплари, соч турмакланиш характерининг тақсимланишида намоён бўлади.
2.21-расм. Костюмда ўхшашлик симметриясининг намоён бўлиши:
а – параллел ҳаракат симметрияси; б – спирал ҳаракат симметрияси
Афина симметриясида ўхшаш, бироқ бир турдаги деформацияларга учраган шакллар қараб чиқилади. Афина симметрияси уч турда намоён бўлади: чўзилиш, сиқилиш, силжиш.
Чўзилишда шакл берилган йўналишда катталашади. Мода ривожланиши жараёнида бу ўзгаришлар янги шакл юқоридан пастга қараб ўсиб бориб, ўзининг кейинги конструктив белбоғини аста-секин тўлдириб борганда, яъни узайиб борганда яққол кўринади (2.22-расм, а). Сиқилишда шакл берилган йўналишда кичраяди (сиқилиш-чўзилишга тескари жараён).
Мода ривожланишида шакл чўзилиши жараёни ҳажм катталашуви элементларининг тўпланиши ёрдамида катта бўлмаган ҳолдан ҳажмлига аста-секин ўтади, кейин эса шакл қисилиши жараёнига ўзгаради.
Силжиш деганда асос текислиги ўзгармас қолиб, вертикал ўқ қия ҳолат қабул қилган, атрофи эса эллипсларга айланувчи шакл ўзгариши тушунилади, яъни шакл ҳажми ўзгармас бўлиб қолиб, пластик ифодалигини ўзгаради.
Костюмда бу фигуранинг фазодаги ҳолатига, унинг мода қоматига тегишли (2.22-расм, б).
2.22-расм. Костюмда афина симметриясининг намоён бўлиши:
а – чўзилиш ва сиқилиш симметрияси; б – силжиш симметрияси
Шундай қилиб, симметрия афина гуруҳида классик ва ўхшашлик симметрияси гуруҳларидан фарқли у ёки бу мода тенденциясининг вақтда ривожланиши рўй берувчи ўхшаш костюмларнинг қаторини қараб чиқиш лозим бўлади.
Эгри чизиқли симметрияда дастлабки вертикалдан сиқиш эгиш, «синдириш» ва эшиш жараёнлари орқали ҳосил қилинган шакллар кўриб чиқилади. Дастлабки вариант ўқи ва текислиги бундай ўзгариш натижасида эгри чизиқлар ва юзаларга айланади.
Шакллар сиқилишини бошланғич вариантнинг турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлган мажбурий деформацияси сифатида қараш мумкин.
Костюм учун белнинг тортилиши характерлироқ. Бу айниқса XIX аср модаси учун характерли (2.23-расм).
Шакл эгилиши бир ёки бир неча йўналишларда амалга оширилиши мумкин. Костюмда эгилишлар фигуранинг профил текисликда ҳаракатлари натижасида амалга оширилади – готика даври костюмига хос силуэт абриси, модерн услубига хос S-сифат силуэтлар. Ўқ эгилиши даражасига қараб кийим шакли силуэт пластикаси ҳам мос ўзгаради (2.23-расм, б).
Шакл «синиши» ушбу ёки бир неча йўналишда вертикал ўқ «синиши» шартида ҳосил бўлиши мумкин. Костюмда бу шаклнинг монолитлигини бузувчи айлана бурмалар, бурмалар билан ажратилиши каби ёки силуэт шаклнинг кескин ўзгариши каби намоён бўлади. Бундай симметрия XIX аср 40-50 йилларида костюми учун характерли (2.23-расм, в).
Шакл эшилиши шаклни деформацияловчи мувофиқ ҳаракатда ҳосил қилиниши мумкин. Костюмда бу модерн усулида яққол намоён бўлган (1906-1910 йиллар), бу фигуранинг бел соҳасида эгилиши айни пайтда кўкрак қафаси ва бошни туширилган елка томон буриши билан эришилган. Бу таъсир шарфлар, палантинлар, шлейф ва ҳоказо жойлаштирилиши билан кучайтирилади (2.23-расм, г).
2.23-расм. Костюмда эгри чизиқли симметриянинг намоён бўлиши:
а – сиқиш симметрияси; б – эгиш; в – «синиш»; г – эшилиш симметрияси
Симметриянинг эгри чизиқли гуруҳи ўз сунъийлиги (каркас конструкциялар, киши фигураси пропорцияларининг деформацияси), ҳолатни ифодалаш учун тинч воситалар етарли бўлмай қолган кучланиш билан маълум бўлган костюм ривожланиши даврларини тавсифлайди.
Шундай қилиб, костюм ривожланишида ўрнашиб қолган тинч даврлар учун якка маҳсулотларни лойиҳалаштиришда классик ва ўхшашлик симметрия гуруҳлари хосроқ, афина симметрияси гуруҳи кийим шаклини олдиндан айтишда модали ассортиментни стратегик режалаштириш воситаси каби фойдаланилиши мумкин.
«Асимметрия» тушунчаси шакл элементларини фазовий ташкил этилишидаги мураккаб тобеликни, симметрия оддий турлари йўқлигини англатади. Хусусан, асимметрик композиция таққосланаётган катталиклар пропорцияларига риоя қилинишини талаб этади. Бундай компоизцияларни ташкил этиш ритмик ривожланишнинг йўналишлари ритм ўлчамлари алмашувига боғлиқ. Костюм киши фигураси билан боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда (умумий кўринишда симметрик, унинг асимметрик композицион ечими) алоҳида фаолликка эга бўлади.
Асимметриянинг яққол намоён бўлмаслиги унинг шаклнинг кичик миқдори ёки ҳатто бир хусусияти бўйича қўлланганлигини англатади. Бундай композициялар амалий симметрия ичида асимметрия намоён бўлишида ҳал этилади. Масалан, асимметрик рангли йўлли газламалардан бажарилган кўйлакнинг қатъий симметрик конструкцияси ўзи ҳақида ноодатий бир нарса каби фикр юритишга мажбур қилмайди, лекин асимметрик чўнтаклар ёки клапанлар жойлаштирилса, тўқ рангли сумка ва тикувчилик рўмолидан тўлдирувчи сифатида фойдаланиб, рўмолнинг узун учи елкага ташланиб турса, костюмнинг умумий тузилиши яққол асимметрик каби янграйди.
Асимметрия уйғунлиги аста-секин очилади. У яхши ривожланган интуиция ва композицион яхлитликни нозик ҳис этилишини талаб этади, ҳамда биргаликда композицион мувозанатга олиб келувчи қонуниятлар мураккаб нисбатига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |