Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Таълимий ўйинлар. Дидактик материал билан ўтказиладиган ўйинларда болаларнинг 
ҳиссий тажрибаларини бойита бориш. Нарсаларнинг ўлчами, шакли, ранги ҳақидаги 
билимларни мустаҳкамлаш. 58та турли ўлчамдаги халқачадан пирамидача (минорача) 
ясашга, “Геометрик мозаика”га (доира, учбурчак, квадрат, тўртбурчак) хос ясси шаклларнинг 
ўзаро муносабатлари ичида тўғри мўлжал олишга, тўртта қисмдан (қирқма расмлар, 
букиладиган кубиклар) бир бутунни ҳосил қилишга, бир хилдаги нарсаларнинг битта сенсор 
белгиси (ранг, шакл, ўлчам) бўйича мослиги ва фарқларини аниқлашга, қиёслашга, 
боғланишни аниқлашга, гуруҳлашга ўргатиш.
Диққат ва хотирани (“Нима йўқ бўлди?”) эшитиш (“Нима янграяпти?”), тери орқали 
сезиш, ҳарорат фарқларини сезиш қобилиятини (“Ажойиб халтача”, “Иссиқ – совуқ”, “Енгил 
оғир”), қўлнинг майда моторикасини (тугмачали, илмоқчали, молнияли, чилвирли 
ўйинчоқлар) ривожлантиришга қаратилган таълимий ўйинлар ўтказиш.
 
Йил охирида бола: 
- бирбирларига халақит бермаган ҳолда ўйнай билиш, тенгдошлари 
ҳаракатларига тақлид қила билиш; 
- катталар таклиф қилган ўйинга жонли тарзда берилиш, уларнинг 
ҳаракатларига тақлид қилиш, ўйин топшириқларини қабул қилиш; 
- нарсалар билан бирга ўйналадиган ўйин ҳаракатларини мустақил бажара 
олиш, ҳаракатларни битта объектдан иккинчисига кўчира олиш; 
- ўйинда етишмаётган нарсани алмаштира билиши; 
- тарбиячи билан мулоқот қила олиши; 
- мустақил ўйнаётган пайтда ҳаракатларини сўзлар билан изоҳлай билиши; 
- қўғирчоқ театр қаҳрамонлари ҳаракатларини кузата билиши лозим. 
КИЧИК ГУРУҲ 
3-4 ёшли болаларнинг ривожланиш хусусиятлари 
Бола 3 ёшга қадам қўйганда жисмоний ўсиши бир қадар секинлашади. Бу даврда унинг 
оғирлиги 14-15 кг., бўйи 90-95 см. га етади. Бола жисмонан анча чиниқиб, асаб тизими 
тараққий этади. Таянч ҳаракат органлари такомиллашиб боради. 3 ёшли болалар қисқа 


27 
муддат давомида ўз ҳатти-ҳаракатларини идора қилиш кўникмасига эга бўладилар. Улардаги 
мустақиллик ортиб боради, ҳиссиёт ҳамда сенсор идроки ривожланиб боради. Жамоа бўлиб 
ўйнаш кўникмалари шаклланади. Ўйин асосида амалга ошириладиган меҳнат фаолиятини 
фарқлаш имконияти кенгаяди. Тасвирий фаолият ҳамда қуриш-ясаш фаолиятининг 
дастлабки кўринишлари намоён бўлади. Уч ёшли болаларнинг диққати қисман 
марказлашади, хотираси мустаҳкамланиб боради, моддий борлиқни идрок этиш жараёни 
бошланади, фараз қилиш имкониятлари вужудга келади. Бунда ўйин фаолияти етакчи роль 
ўйнайди. Мазкур дастур худди мана шу фаолиятни кенгайтиришга ва ривожлантиришга кенг 
йўл очадиган таълимий машғулотлар тизимини белгилаб беришга йўналтирилган.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish