Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик
Болаларда катта ёшли кишиларнинг нутқини тинглаш ва тушуниш, ўзининг эҳтиёжини
қондириш учун мурожаат қилиш (“Қўғирчоқни бер”, “Овқат ейман”), савол бериш, ўзининг
ҳатти ҳаракатларини бошқаришини сўз билан ифодалаш (“Мен қиламан”), ўзини ва ўзининг
фаолиятини сўз билан ифодалаш (“Мен яхшиман”, “Чиройли бўлди”) каби иборалар билан
ифодалашга, турли буюмлар ва расмларни диққат билан кўриш малакасини ҳосил қилиш.
Нутқ товуш маданиятини тарбиялаш. Болаларнинг аник, шошилмай, етарлича
баланд овозда гапиришларини кузатиш. Сўзга тақлид қилувчи товушлардан фойдаланиб, бу
сўзларни ҳар хил баландликда ва тезликда, унли (e,i,а,о,u,o‘) ва ундошлар (m, n, b, p, t,
d, k, g, f, v)ни тўғри талаффуз этишни машқ қилдириш. Ҳавони оғиздан бир текисда ва
чўзиб чиқаришни ўргатиш. Болаларга берилган саволларга жавоб беришни ўргатиш, бирор
воқеани (расмда кўрган ёки эшитган) сўзлаб беришга ундаш. Тўғри жумла тузишларига
эътибор бериш. Болаларда эрмак ва шеърларни айтиш кўникмасини таркиб топтириш,
уларда чиройли, тўғри гапириш иштиёқини тарбиялаш.
Луғат иши. Болаларнинг сўз бойликларини буюмларнинг номини англатадиган отлар
(кийим, идиш-товоқ, мебель, ўйинчоқлар), ўсимликлар (дарахт, ўт, гул ва б.), сабзавот
(сабзи, карам, шолғом, помидор, бодринг ва б.), мевалар (олма, нок, олча, лимон ва б.),
уй ҳайвонлари (хўроз, товуқ, от, сигир, ит, мушук ва б.), уларнинг болалари (жўжа,
тойча, бузоқ, кучукча ва б.) билан айрим ҳаракатларни ифодаловчи феъллар (югурмоқ,
артмоқ, пиширмоқ, тайёрламоқ, кир ювмоқ, дазмолламоқ, экмоқ ва б.) сифатлар (катта,
кичик, қизил, сариқ, кўк, зангори, оқ, қора, иссиқ, совуқ, ширин, аччиқ, думалоқ) билан
вақтни белгилайдиган равишлар билан (кеча, бугун, эртага, узоқ, яқин, паст, баланд)
бойитиш.
Болаларнинг теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини
кенгайтириш, сўзларнинг маъноларини аста-секин чуқурлаштириб бориш асосида сўз
бойлигини орттириш (буюмларнинг сифати ва хусусиятларини, ранги, катта-кичиклиги).
Катта-кичик, баланд-паст, кўп-кам, кўп-битта каби сўз бирикмаларини болалар
луғатига киритиш.
Луғатни фаоллаштириш. Расмларни, уй-рўзғор буюмларини кўздан кечираётганда
уларнинг номларини вазифаларини ва баъзи сифат хусусиятларини билдирувчи сўзларни
тўғри ишлатишга ўргатиш. Болаларнинг ўз нутқларида ўрганган сўзларини сўз ўйинлари,
топишмоқлар орқали мустаҳкамлаб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |