Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш. Болаларга отларни кўпликда 
тўғри ишлатишни, сифатларни от билан шахс ва сонда мослашувини, феълнинг ўтган ва 
келаси замонда ишлатилишини машқ қилдириш, уларни сўроқ сўзларнинг интонациясини 
эгаллашга тайёрлаш. Отларни келишик қўшимчалари билан тўғри турлашга (Анварни, 
Анварнинг, Анварга), феълларни шахс-замон қўшимчалари билан тўғри туслашга (олдим, 
олдинг, олди) ўргатиш. Ҳайвон ва паррандаларни бирлик ва кўпликда ифодалашга 


34 
ўргатиш. Айрим ҳайвонларнинг болаларини билдирувчи сўзларнинг ясалиш йўлларига 
эътиборини қаратиш. Болаларга воқеанинг вақти, жойини ифодалайдиган сўзларни содда  
ва қўшма гапларнинг тузилишини ўзлаштириб олишларида ёрдам бериш.
Уюшиқ бўлакли гаплар тузишга ўргатиш (Собир копток, кўғирчоқ, байроқчани олди).
Боғланишли нутқни шакллантириш. Сўзлашув нутқини ўстириш. Болаларда 
тарбиячининг нутқини тинглаш ва тушуниш, берилган саволларга тортинмасдан жавоб 
бериш малакасини шакллантиришни давом эттириш. Уларни савол билан мурожаат этишга 
ўргатиш. 
Болаларни таниш ҳикоя ва эртак (тарбиячининг саволлари ва китобдаги расмлар 
ёрдамида, кейинчалик мустақил)ларни қайта ҳикоя қилишга ўргатиш.
Ўйинчоқ, буюм ва расм мазмуни бўйича ҳикояни (2-3та гапдан иборат) такрорлаш 
кўникмасини тарбиялаш, таниш эртаклардан олинган парчаларни саҳналаштиришда 
қатнашишга ундаш. 
Бадиий адабиёт билан таништириш. Болаларда бадиий асарларга нисбатан қизиқиш, 
муҳаббат уйғотиш, ундан завқланиш кўникмаларини таркиб топтириш янада кенгроқ режада 
давом эттирилади. Уларни ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан: мавсум қўшиқлари 
(“Келса йилбоши – Наврўз”, “Офтоб чиқди оламга”), ўйин қўшиқлари (“Мушук борди 
далага...”), айтишмалар (“Карим қайда?...”в.б) билан таништириш, миллий оҳангдаги 
жозибани, ритмнинг бир текисда такрорланишидан вужудга келадиган мусиқийликни ҳис 
этиш туйғусини шакллантириб бориш лозим . 
Болаларда насрий асарлар: эртак (ўзбек халқ эртаклари “Эчки болалари”, “Бароқхон”), 
ҳикоя (А.Носиров. “Янги машина”, М.Аъзам. “Меҳрибон”), афсона (“Нон ҳамроҳ”), ривоят 
(“Алишер билан булбул”)ларни қизиқиб тинглашга иштиёқ уйғотиш, уларда акс 
эттирилаётган воқеалар маъносини тушуниш, қаҳрамонлар ҳатти-ҳаракатларини кузатиш, 
баҳолаш каби дастлабки кўникмаларни таркиб топтириш. 
Болаларни шеърий (Д.Орифбоев. “Икки мусича”, Т.Адашбоев “Насибанинг олмаси”, 
Ғ.Раҳмат, “Қувонч” в.б.) асар қаҳрамонлари руҳий ҳолатидан ҳаяжонланишга, шодланиш, 
қувониш ёки аксинча, ачиниш, раҳм-шавқат каби туйғуларни ҳис этишга ундаш. Уларни 
қисқа эртак ва ҳикояларни сўзлаб беришга, асар воқеалари асосида берилган оддий 
саволларга аниқ ва дадил жавоб беришга, кичик шеър (А.Обиджон. “Қизил гул”, 
Т.Ортиқхўжаев “Кулча нон”) ва эркалама (“Бойчечагим боласи”)ларни ёд олишга ўргатиш. 
Болаларда китобга нисбатан қизиқиш, меҳр ҳисларини кучайтириш. Болалар 
эътиборини доимий равишда бадиий асар мазмуни асосида ишланган расмларга қаратиш, 
уларни диққат билан томоша қилиш кўникмасини мустаҳкамлаш. Уларга китобдан тўғри 
фойдаланиш, уни тоза қўл билан ушлаш, варақларини аста, шошилмасдан очиш, 
букламаслик каби қоидаларни тушунтириб бориш.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish