Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Пластилин (лой) билан ишлаш



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Пластилин (лой) билан ишлаш. Болаларда пластик материаллардан нарсалар ясашга 
қизиқиш уйғотиш. Болаларни пластик материалларнинг хусусиятлари билан таништириш: 
лой ва пластилин (юмшоқ, чўзилади, тортилади, узиш мумкин).
Болаларни тупроқ билан ишлашнинг техник усулларига ўргатиш: лой уюмидан бир 
қисмини ажратиб олиш, кафтларни бир маромда ишқалаб узунчоқ таёқчалар ясаш, уларнинг 
учини бирлаштириб, ғилдирак, тешиккулча, узук кабиларни ясаш, шунингдек, кафтларни 
доира шаклида ишқалаб, думалоқ шарлар, турли мева ва олма шаклларини ясаш. 
Лой парчасини кафтлар орасида яссилаб, ширин кулча, печенье, патир нон, ясси 
лойнинг ўртасидан қўлда чуқурча ҳосил қилиш йўли билан идишча ва товоқча ясаш. Иккита 
нарсани бирлаштириб, бошқа нарса ҳосил қилишга ўргатиш, масалан, иккита шарикни 
бирлаштириб “ётса-турмас, турса-ётмас” – ўйинчоқ, шарча ва шақилдоқ-таёқча ясаш 
мумкин. 
Лойдан тўғри фойдаланиш. Тахтача устида нарса ясаш, пластик материални тартибли 
қўллай билиш. 
Мавжуд кўникма ва малакаларга таянган ҳолда, пластик материаллардан мустақил 
ҳолда нарса ясаш(нарса ясашнинг техник усулларини қўллаш). 
Елимсиз аппликация. Пахмоқли ёки магнит доскага турли рангларни қўйиб чиқиб 
аппликация ҳосил қилиш («Байрам салюти», «Уйча ва унинг деворчаси»). 
Қуриш-ясаш. Стол ёки полга қўйиб ўйналадиган қурилиш ўйинларида болаларни 
қурилиш деталлари (кубик, ғиштча, цилиндр, уч томонли призма кабилар) билан 
таништириш.
Намунага кўра ва мустақил тарзда қуриш-ясашни амалга оширишда болаларда қуриш-
ясаш ишларига оид бошланғич тасаввурларни шакллантириш билан бирга, уларни яссилиги 
ва текислигига кўра қуриш-ясаш материалларини аралаш қўллашга ўргатиш. Қуриш-ясашда
унинг ҳажмига мос қўшимча сюжетли ўйинчоқлардан фойдаланиш: жажжи машинача учун 
кичкина гаражча, катта қўғирчоқлар учун катта уй каби.
Қурилиш материалларини тартиб билан таркибий бўлакларга ажратиш, қайта тахлаш ва 
ўз ўрнига қўйиш. 
Турли қурилиш материалларини ранг-туси ва ҳажмига кўра ажратишга ўргатиш. 
Тақдим этилган 3-4 жиҳоздан бирини танлашга ўргатиш
Тарбиячининг топшириғига кўра таниш шакл ва деталларни комбинациялаш йўли 
билан қуриш-ясаш ишларини амалга ошириш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish