Она Ватан ва атроф-олам. Болаларнинг теварак атроф ҳақидаги дастлабки
тасаввурларини ҳосил қилиш ва унга қизиқиш уйғотиш мақсадида уларнинг эътиборини
болалар гуруҳларининг хоналари (ётоқхона, кийиниш, ювиниш хонаси ва б.)га, ундаги
бурчаклар (китоб, ўйинчоқ, табиат бурчаклари)га қаратиш, ҳар бир хонанинг ўз вазифаси
борлиги, хонани тартибли, саранжом-саришта тутиш лозимлиги ҳақида тушунча бериш.
Болаларга оила-аъзолари, қариндош-уруғлари ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш
ва уларга нисбатан муҳаббат ҳиссини тарбиялаш.
«Нима қаерда жойлашган», «Оила», «Оила аъзоларим», «Мен ким билан яшайман»
каби мавзуларда суҳбатлар уюштириш.
Катталар меҳнати. Катталар меҳнатига қизиқишни тарбиялаш. Мактабгача таълим
муассасаси ходимларининг меҳнати ҳақида болалар тасаввурларини бойитиш, уларнинг
меҳнат жараёнлари билан таништириш.
Болаларда катталарнинг меҳнатини ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.
«Кимга нима керак?», «Энагага нима керак?» дидактик ўйинларидан фойдаланиш.
Буюмлар. Болаларнинг маиший буюмлари ҳақида тушунча бериш ва мунтазам янги
маълумотлар билан кенгайтириб бориш.
Устки кийимлар. Йил давомида болаларга кўйлак, пальто, бош кийимлар ва уларнинг
вазифалари ҳақида тушунча бериш. «Қўғирчоқни кийинтирамиз», «Қўғирчоқ кийимлари
дўкони» каби дидактик ўйинлардан фойдаланиш. Болаларда буюмларга тўғри муносабатни
тарбиялаш.
Бола ўз танасининг қисмларини ўрганади.
Болага ўз танаси қисмларини ва уларнинг вазифаларини тўғри кўрсатишга ўргатиш.
(қулоқлар эшитади, кўзлар кўради). Болаларни катталардан ажратишга ўргатиш
.
Болаларни табиат билан таништириш. Қуёш ва ой ҳақида тасаввур ҳосил қилиш.
Болаларни уй ҳайвонларининг номини аташга, уларнинг товушига тақлид қилишга
ўргатиш. Болаларни ҳайвонлар гавдасининг асосий қисмлари, баъзи бир ўзига хос
аломатлари, ҳаракатларига диққатларини жалб этиш. Ҳайвонларни парвариш қилиш ҳақида
тасаввур уйғотиш.
Болаларни дарахт, гул ва ўт-ўланни фарқлашга ўргатиш. Уларнинг диққатини хонада
ўстириладиган гулларнинг чиройига жалб қилиш, уларни суғориб туриш зарурлигини
тушунтириш. Номлари таниш бўлган сабзавот ва меваларни фарқлашга ўргатиш.
Ўсимликларни эҳтиёт қилишга одатлантириш.
Болалар билан фасллар алмашиши ва об-ҳаводаги айрим ўзгаришлар (ёмғир, қор
ёғиши, қуёш чарақлаб туриши)ни кузатиш.
Гуруҳ хонасида аквариумдаги балиқларни, қушни кузатиш. Уларни парваришлашга
қизиқиш уйғотиш. Бутун жонли табиатга нисбатан ғамхўрлик ҳиссини тарбиялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |