Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Она Ватан ва атроф-олам. Болаларнинг теварак атроф ҳақидаги дастлабки 
тасаввурларини ҳосил қилиш ва унга қизиқиш уйғотиш мақсадида уларнинг эътиборини 
болалар гуруҳларининг хоналари (ётоқхона, кийиниш, ювиниш хонаси ва б.)га, ундаги 
бурчаклар (китоб, ўйинчоқ, табиат бурчаклари)га қаратиш, ҳар бир хонанинг ўз вазифаси 
борлиги, хонани тартибли, саранжом-саришта тутиш лозимлиги ҳақида тушунча бериш. 
Болаларга оила-аъзолари, қариндош-уруғлари ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш 
ва уларга нисбатан муҳаббат ҳиссини тарбиялаш.
«Нима қаерда жойлашган», «Оила», «Оила аъзоларим», «Мен ким билан яшайман» 
каби мавзуларда суҳбатлар уюштириш. 
Катталар меҳнати. Катталар меҳнатига қизиқишни тарбиялаш. Мактабгача таълим 
муассасаси ходимларининг меҳнати ҳақида болалар тасаввурларини бойитиш, уларнинг 
меҳнат жараёнлари билан таништириш. 
Болаларда катталарнинг меҳнатини ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш. 
«Кимга нима керак?», «Энагага нима керак?» дидактик ўйинларидан фойдаланиш. 
Буюмлар. Болаларнинг маиший буюмлари ҳақида тушунча бериш ва мунтазам янги 
маълумотлар билан кенгайтириб бориш. 
Устки кийимлар. Йил давомида болаларга кўйлак, пальто, бош кийимлар ва уларнинг 
вазифалари ҳақида тушунча бериш. «Қўғирчоқни кийинтирамиз», «Қўғирчоқ кийимлари 
дўкони» каби дидактик ўйинлардан фойдаланиш. Болаларда буюмларга тўғри муносабатни 
тарбиялаш. 
Бола ўз танасининг қисмларини ўрганади. 
 
Болага ўз танаси қисмларини ва уларнинг вазифаларини тўғри кўрсатишга ўргатиш. 
(қулоқлар эшитади, кўзлар кўради). Болаларни катталардан ажратишга ўргатиш
.
 
Болаларни табиат билан таништириш. Қуёш ва ой ҳақида тасаввур ҳосил қилиш.
Болаларни уй ҳайвонларининг номини аташга, уларнинг товушига тақлид қилишга 
ўргатиш. Болаларни ҳайвонлар гавдасининг асосий қисмлари, баъзи бир ўзига хос 
аломатлари, ҳаракатларига диққатларини жалб этиш. Ҳайвонларни парвариш қилиш ҳақида 
тасаввур уйғотиш. 
Болаларни дарахт, гул ва ўт-ўланни фарқлашга ўргатиш. Уларнинг диққатини хонада 
ўстириладиган гулларнинг чиройига жалб қилиш, уларни суғориб туриш зарурлигини 
тушунтириш. Номлари таниш бўлган сабзавот ва меваларни фарқлашга ўргатиш. 
Ўсимликларни эҳтиёт қилишга одатлантириш. 
Болалар билан фасллар алмашиши ва об-ҳаводаги айрим ўзгаришлар (ёмғир, қор 
ёғиши, қуёш чарақлаб туриши)ни кузатиш.
Гуруҳ хонасида аквариумдаги балиқларни, қушни кузатиш. Уларни парваришлашга 
қизиқиш уйғотиш. Бутун жонли табиатга нисбатан ғамхўрлик ҳиссини тарбиялаш.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish