24
- қалам, фломастер, мўйқалам кабиларни тўғри тутиш, улардан тўғри
фойдаланиш, бўёқ суртиш, горизонтал, вертикал, ясси, думалоқ чизиқлар
чизишни;
- лойдан турли нарсалар ясаш мумкинлиги, унинг қайишқоқ ва юмшоқлиги,
ундан батартиб фойдаланиш лозимлигини;
- пластик нарсалар билан ишлашнинг бир қанча усулларини: ўртача
қаттиқликдаги лойдан тўғри ва айлана шаклдаги ҳаракатлар ёрдамида турли
нарсалар ҳосил қилишни, лойнинг катта бўлагидан кичик қисмини ажратиб
олишни; ажратиб олинган қисмини кафт ёрдамида яссилашни; уларнинг
учларини бирлаштиришни ва б;
- лойдан мураккаб бўлмаган нарсалар ясашни;
- қуриш-ясаш материаллари асосий детал шаклларини қандай қилиб
фарқлашни;
- катталар кўмагида турли қуриш-ясаш ишларини амалга оширишни;
- ўрганган қуриш-ясаш ишларини ўйин жараёнида қўллашни билишлари зарур.
Мусиқа
Мусиқа тинглаш. Мусиқага ҳиссий жавоб беришни тарбиялаш, мусиқий асар
мазмунига мос қўғирчоқ ва ўйинчоқлар воситасида унинг мазмунини тушунишга
қизиқтириш (“Қўғирчоғим-ўйинчоқ” М.Икрамова).
Болаларнинг сенсор қобилиятларини шакллантириш.
Аввал тингланган қўшиқларни таниб олиш. Қўшиқлар билан бир қаторда кичик
ҳажмли, болаларга таниш образларни (самолёт, мушукча, айиқ, қушча) талқин этувчи чолғу
асарларини тинглаш (“Самолёт учмоқда”, “Қуш ва қушчалар” Е.Тиличеева). Мусиқани
чалғимай тинглаш, катталар куйлаётган қўшиқларни тинглаш. Мусиқа остидаги ҳикояларни
тинглашга ўргатиб бориш, болалар чолғуларидан сурнайча, шиқилдоқча, доирача кабиларни
овозидан фарқлашга ўргатиш (“Нима чаляпман?” Р. Рустамова) .
Турли характердаги мусиқа асарларини тинглаш. Майин оҳангдаги (“Алла” Д.
Омонуллаева, “Маму поздравляют малыши” Т.Попатенко), қувноқ оҳангдаги (“Праздник”
Л.Ломова), рақсона (“Дўлонча” ўзб халқ куйи, “Типратикан” Н.Норхўжаев).
Қўшиқ айтиш. Катталар ва чолғу асбобига жўр бўлиб, мусиқий жумлаларнинг охири
ва қўшиқнинг такрорланувчи сўзларини куйлаш кўникмаларини ривожлантириш.
“Ёмғиржон” С.Абрамова, “Чумчукча” М. Юсупов, “Сариқ баргчалар” М.Икрамова қайта
ишланган.
Қўшиқнинг такрорланувчи жумлаларини куйлаш, катталар овозига ҳамоҳанг куйлаш
кўникмасини ривожлантириш (“Офтоб чиқди”, “Ўрдакчам”, “Хўрозим” каби халқ болалар
қўшиқлари).
Турли характердаги қўшиқларини куйлаш (“Чапак-чапак”)
М. Иорданский, “Янги йил” Х.Мухамедова), кичик ва содда халқ болалар қўшиқларини
(ихтиёрий) куйлашга ўргатиш. Табиий товушда, бақирмасдан куйлашга илк кўникмалар
пайдо қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: