Умумривожлантирувчи машқлар
Қўл ва елка учун машқлар. Қўлларни олдинга, ён томонларга, юқорига кўтариш ва
ҳар сафар навбат билан пастга тушириш. Қўлларни ёнга, олдинга узатган ҳолда кафтларни
очиб-ёпиш ва айлантириш. Қўлларни бирин-кетин навбат билан олдинга ва юқорига
кўтариш, тушириш орқага силташ. Қўлларни тирсакдан букиб айланма ҳаракат қилиш.
Оёқ учун машқлар. Оёқ учида тик туриш, навбати билан аввал товонда сўнг оёқ учида
туриш, кетма-кет бир неча марта ярим ўтириб туриш, оёқ кафтларини букиш ва ёзиш, оёқ
панжалари билан арқонни йиғиш товон билан буюмларни бир жойдан иккинчи жойга
кўтариш.
Гавда учун машқлар. Қўллар белда, уларни ён томонга узатиб гоҳ чап, гоҳ ўнг
томонга буриш, оёқларни жуфтлаб олдинга эгилиш, қўл бармоқларини оёқ учига тегизиш:
бирон нарсани полга қўйиш ва олиш, бир оёқни кўтариб унинг остидан бирор буюмни ўнг
қўлдан чап қўлга ўтказиш ёки аксинча қўлларга таянган ҳолда иккала оёқни кўтаришга
уриниш, буклаш ёки тўғрилашга ҳаракат қилиш. Тиззаларга таяниб туриб белни букиш ва
тўғрилаш, қўлларни навбат билан кўтариш, чалқанча ётган ҳолда қўллар билан турли
ҳаракатларни бажариш; айланиб қоринда ётиш, қўлни узатиб бирор буюмни ушлаб туриш,
қорни билан ётган ҳолда олдинга узатилган қўлни, елка ва бошни кўтариш кабилар назарда
тутилади.
Сафланиш ва қайта сафланиш. Мустақил ҳолда алоҳида гуруҳчаларга ва бутун гуруҳ
билан бир қатор бўлиб сафланишга, доирача сафланиш, алоҳида гуруҳга қайта сафланиш,
мўлжал бўйича текисланиш, чапга, ўнгга, орқага айланиш, шунингдек, кетма-кет юришдан
жуфт-жуфт бўлиб юришга ўтишга ўргатиш. 3 гуруҳга сафланиб туриш.
Ҳаракатли ўйинлар. “Учди-учди”, “Чори чамбар”, “Кўз бойлағич”, “Читти гул”, “Қоч
болам, қуш келди” в.б.
Спорт машқлари. Велосипед миниш ва унда доира бўйлаб юриш, ўнгга ва чапга
бурилиш. Роликларда учиш; роликли пойафзални мустақил кийиш ва ечиш, дастлабки
ҳолатга тўғри туриш, икки оёқлаб юриш, сузишга тайёрлаш, Сувдаги ўйинлар “Тўпнинг
кетидан суз” в.б.
Рақс машқлари. Ҳаракатларни мусиқа билан бошлаш ва тамомлаш, мусиқа мазмунини
ва қисмларга қараб мустақил равишда ҳаракатни ўзгартириш, бир қатор ва жуфт бўлиб дадил
қадам ташлаб, шаҳдам юриш, енгил югуриш, бир вақтнинг ўзида чапак чалиб ўнг оёқни
тўпиллатиш, қўлларни майин ҳаракат қилдириш, ҳаккалаб сакраш, оёқ учи ва товонларни
олдига қўйиш ҳамда эркин рақсларда ўзбек халқ рақс ҳаракатларидан самарали фойдаланиш,
лапарлар айтишда қатнашиш назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |