Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


ЎРТА ГУРУҲ 4-5 ёш болаларнинг ривожланиш хусусиялари



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151
Bog'liq
bolazhon

ЎРТА ГУРУҲ
4-5 ёш болаларнинг ривожланиш хусусиялари 
Бола тўрт ёшга етгач, унинг жисмоний ўсиши бир мунча жадаллашади, бу давр 
мобайнида бўйи 
105-108 см гача ўсади, оғирлиги эса 18-19 кг бўлади. Бу даврда боланинг 
мияси тез ривожланади. Катта ярим шарлар пўстлоғининг фаолияти такомиллашиб боради. 


46 
Боладаги асосий ҳаракатларнинг ривожланишида жиддий-сифат ўзгаришлар содир бўлади, 
уларни бажаришда табиийлик ортиб боради, болаларда қиёслаш кўникмаси шаклланади. Бу 
ёшдаги болаларнинг нутқи равон, хотираси анча теран, мустақил фикрлаш даражаси бир 
қадар ривожланган бўлади. Барча ҳаракат ва фаолиятларни ўзи мустақил бажаришга 
интилади. Бу ёшда бола ниҳоятда серҳаракат, ўйинқароқ, ўта қизиқувчан бўлади. У ҳар 
қандай тадбирга бажонидил қатнашади. Шунинг учун ҳам уларни тўғри овқатлантириш, ўз 
вақтида ухлатиш, саломатлигини муҳофаза қилиш, руҳий ҳолатини назорат қилиб бориш, 
қувноқ кайфиятда бўлишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Улар билан олиб бориладиган 
машғулотларнинг мазмунини худди мана шунга йўналтириш мақсадга мувофиқдир. 
Жисмоний ривожланиш 
Болаларни жисмоний ҳаракат турлари билан таништириш, уларни фаол бўлишга ундаш 
ҳамда турли ўйин ва машқларга қизиқиш уйғотиш назарда тутилади. Машғулот вақтида 
болаларни қўл ва оёқ ҳаракатларини машққа мувофиқ равишда оёқни судрамай, бошни 
эгмай енгил юришга одатлантириш. Нарвонга тирмашиб чиқиш, тўпни панжалар ёрдамида 
ушлаб олиш шунингдек, турли усуллар ёрдамида тўп улоқтиришда бошланғич ҳолатни тўғри 
эгаллаш, велосипед учиш малакасини таркиб топтириш, турли тартибда сафланиб юра олиш, 
фазода чамалашни ўргатиш ҳамда мувозанат сақлашга ўргатиб бориш.
Эрталабки бадантарбия. Бадантарбия вақтида юриш, югуриш, сакраш қўл-оёқ 
машқларини фаол эгаллашга, гавда ҳолатини тикка тутишга эришиш. Жисмоний сифатларни 
ривожлантириш. Ўйинларни болаларнинг ўзлари мустақил равишда ташкил этишларига 
имконият яратиш. Болаларда велосипед, чанада учиш, тўп, ҳалқа ва бошқа нарсалар 
ёрдамида бажариладиган ҳаракат малакаларини такомиллаштириш. Жисмоний тарбия 
машғулотларида биргаликда дам олиш дақиқаларидаги ўйинларга эркин қўшилишларига 
одатлантириш.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish