Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Асосий ҳаракат машқлари.
Юриш. Оёқ учида тиззаларни баланд кўтариб юриш, товонда, оёқ кафтларининг ён 
томони билан юриш, турли буюмлар оралаб ён томонга юриш. Ҳаракат тезлиги ва 
йўналишларини ўзгартириб сафда юриш. 
Югуриш. Оёқ учида, тиззаларини баланд кўтариб катта қадамлар билан югуриш, сафда 
жуфт бўлиб турли йўналишда доира бўлиб, қўлини ушлаб, илон изи бўлиб, югуриш ҳамда 
югуришни юриш билан алмаштириш, тўхтовсиз 1,5 дақиқагача югуришга, 30 метрга тез, 40-
60 метргача ўртача тезликда югуришга, 200-240 метр масофага секин тезликда югуришга 
ўргатиш мақсадга мувофиқдир. 
Сакраш. Турган жойида икки оёқлаб айланиб сакраш, қўлларни юқорига кўтариб 
сакраш, олдинга қараб юриш вақтида сакраш, бир оёқлаб турган жойида ва юрган ҳолда 
сакраш. Тўсиқлардан сакраб ўтиш, 70 см узунликка 20-30 см баландликдан сакраб ўтиш, 
арқон билан сакрашга уриниш, думалатиш, улоқтириш, илиб олиш. Айлана орасидан тўпни 
думалатиш, коптокни юқорига отиб ва ерга уриб илиб олиш. 
Эмаклаш ва тирмашиш. Камида 10 м масофани эмаклаб ўтиш, турли баландликдаги 
буюмлар остидан эмаклаб ўтиш. Гимнастика курсисида қўлларга таянган ҳолда, қорин билан 
судралиш. Тўрт оёқлаб юриш, гимнастика деворига ўнгдан чапга ўтиб тирмашиб чиқиш; 20-
30 см баландликда тортилган арқон тагидан, халқа орасидан эмаклаб ўтиш. 
Ирғитиш. Тўпни бир-бирига ирғитиб, деворга ерга уриб илиб олишга, навбатма-навбат 
ўнг ва чап қўл билан тўпни уришга, оғирлиги 0,5 кг бўлган оддий ва ҳаво тўпларини ерда 
думалатиб, улоқтиришга ўргатиш. 


47 
Велосипед ҳайдаш. 3 ғилдиракли велосипедда ўнгга ва чапга бурилиб, доира бўйлаб, 
ерга қўйилган буюмларни четлаб ўтиб ҳайдаш ва буйруқ бўйича тўхташга ўргатиш.
Мувозанат сақлаш. Бунда чизиқ бўйлаб мувозанат сақлаб юриш, бирор нарсани 
кафтга, бош устида қўйган ҳолда юриш, гимнастика ўриндиқсида бир-бири билан алмашиб 
ўтиш, тахта устида оёқ учида юриш, югуриб келгандан сўнг ўриндиғида мувозанат сақлаб 
туриш, бир оёқни букиб, иккинчисида туриш ҳамда иккала томонга айланиш, қўллар белда, 
ён томонларда кўзни юмиб юриш кабилар назарда тутилди. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish