Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси ёки ўз-ўзини англаш. 
Боланинг ўз ҳис-туйғулари ва кечинмаларини ифода этишини, ўз-ўзини 


87 
англай бошлаётганини, мустақил фаолият кўрсатишга интилишини, 
катталар ва тенгдошларининг диққатини жалб қилиши, ўз она юрти
оиласи, севимли ўйинчоқлари тўғрисида сўзлаб бериши ҳамда халқ 
анъаналари, урф-одатларига қизиқиш билдиришини рағбатлантириш. 
Мулоқот жараёнида боланинг “Мен”ини шакллантириш. 
Ўйин фаолиятида ўзи учун рол танлаш, ўз хатти-ҳаракатларига 
жавоб бериш, имконият ва ютуқларини турли фаолиятларда намоён 
қилиш, тенгдошларига нисбатан ҳурмат ва мойилликни ифодалашга 
ўргатиш. 
Ўғил болага (жасур, мард, зийрак, чаққон, қизларни ҳурмат қилиш) ва 
қиз болага (назокатли, мулойим, чаққон, саришта) хос бўлган 
фазилатларни тарбиялаш.
Болани ўзини англашга, ўз ҳиссиётларини ифодалашга (“Мен 
ёқтираман”, “Мен ёқтирмайман”), мустақил фаолият кўрсатишга (“Мен 
ўзим”), ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олишга ўргатиш. Ўзига нисбатан 
ишонч уйғотиш (“Мен бажара оламан”). Болада ўзига нисбатан ҳурматни 
тарбиялаш. Масалан: тенгдоши уни кучи етмайдиган ёки нотўғри ишни 
бажаришга ундаса, хушмуомалалик билан ва айни вақтда қатъиян инкор 
қилиш. 
Ҳиссий ифодалаш. Болани ҳис-туйғулари ва кечинмаларини, 
кайфиятини сўз билан ифодалаш, ҳиссий ҳолат ва унинг сабаблари 
ўртасидаги боғлиқликни тушуниш, ота-онаси ва катталар билан самимий 
муносабат ўрнатиш, мулойим оҳангда сўзлашиш, одоб билан саволларга 
жавоб беришга одатлантириш.
Катталарнинг ҳиссий ҳолатини (севиниш, ғурурланиш, асабийлашиш 
в. б.) ҳис қилиш кўникмасини шакллантиришда давом этиш.
Дўстини қўллаб-қувватлашга, ижобий ҳис-туйғулар орқали ўртадаги 
низоларни бартараф қилишга, мулоқот пайтида мулойимлик билан 
ўртоғининг кўзига қараб, табассум билан, “Кел, ярашамиз” – каби
муомалани қўллашга ўргатиш.
Болани ўз ҳиссиётларини бошқара олишга, қувонч, ҳайрат, ҳаяжон, 
жаҳл, хафалик каби ҳиссиётларни тушунишга, жаҳли чиққанида, 
қўрққанида ўзини тута олиш (итармаслик, урмаслик, ўйинчоқни 
бошқалардан тортиб олмаслик, йиғламаслик)га ўргатиш. Хато қилса узр 
сўрашни, ўзидан кичикларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни 
тарбиялаш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish