Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Тенгдошлари билан мулоқот



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Тенгдошлари билан мулоқот. Тенгдоши билан мулоқотда 
самимийлик билан саломлаша олиш, мулойимлик билан миннатдорчилик 
билдиришга, биргаликда фаолият олиб боришга ўргатиш. Ўртоқлари билан 
қисқа вақт давомида ёнма-ён ўйнай олиши, ўйинчоқларини бошқа болалар 
билан ўртоқлашиши, ўйинда ташаббускорликни намоён қилиши, 
мулоқотда ўз имкониятларига ишонишини рағбатлантириш. 


60 
Тенгдошларининг кайфиятини, хурсанд ёки хафа эканлигини 
англаш ва уларга тўғри муомала қилиш, “Хафа бўлма, мен сенга ёрдам 
бераман” каби гапларни айтишга ўргатиш. Бошқа болаларга саволлар 
билан мурожаат қилишни ўргатиш, нима яхши-ю, нима ёмон эканлиги 
ҳақида унда тасаввур пайдо қилиш: нима қилиш мумкин (тенгдошларига 
ғамхўрлик қилиш), нима қилиш мумкин эмас (тўполон ва инжиқлик қилиш, 
ўйинчоқни тортиб олиш, ёмон сўзларни айтиш в.б.). Тенгдошларининг 
ишларига эътиборли бўлиш ва уларни рағбатлантиришни ўргатиш: “Жуда
чиройли чизибсан!”, “Жамолбек, ясаган уйча менга ёқди!”.
Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси ёки ўз-ўзини англаш. 
Боланинг “Мен”и қуйидагиларда намоён бўлади: ўзини кўзгуда таниш, ўз 
исмини билиш, оила аъзолари, ўз она юрти, севимли ўйинчоқлари 
тўғрисида айтиб бериш. Болада ўзига нисбатан ишонч уйғотиш, мустақил 
ишлашга, кундалик ишларда ёрдам бериш (хонани йиғиштириш, 
телевизорни ўчириш)га ўргатиш. Ўзи ҳақида гапирганда, учинчи шахсда 
эмас, балки биринчи шахс “мен” олмошини қўллашга одатлантириш (“Мен 
ўзим ўйнайман”, “Мен ўзим ейман”, “Мен қила оламан”, “Мен ўзим 
чизаман”, “Мен яхшиман”). 
Бола ўзига ишониши ёки ишонмаслигидан қатъи назар, уни қўллаб-
қувватлаш, болага доимо “мен сен билан, мен сени тушунаяпман” деб 
тушунтириш, унинг ҳаракатларни мустақил бажаришини, савол беришини 
рағбатлантириш, муайян ролни ижро этадиган ўйинлар ташкил этиш, 
ўйинда нима ёққанлигини сўраш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish