Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Ўқув йили охирида бола: 

қаторда тўғри, йўналишни ўзгартириб, навбатма-навбат, жуфт бўлиб 
қўл ушлашиб юради; 

йўналишни ва тезликни ўзгартириб югуради; 

1 дақиқа давомида узлуксиз югуради;

югуриш чоғида бурилади, ҳуштак бўйича тўхтайди; 
- тўсиқларни енгиб ўтади;

икки оёқни жуфтлаб турган жойда сакрайди; 

юмалатиб юборилган буюмни қувиб етади; 

нарсаларни тутиб олади ва улардан ўзини олиб қочади;

коптокни илиб олади, уни қайтаради, ерда юмалатади;


59 

тўғри йўналиш бўйича қўл кафтлари ва тиззалари ёрдамида,
гимнастика курсиси устида тўрт оёқлаб 10 м гача эмаклаш; 

сувда сузаётгандек қўлларини ҳаракатлантиради; 

умумривожлантирувчи машқларни тарбиячи кўрсатмаси асосида 
бажаради; 

ювиниш учун зарур бўладиган нарсалар (совун, сочиқ, мочалка в. 
б.)ни фарқлайди; 

юз ва қўлни ювгандан кейин сочиқдан мустақил фойдаланиб артади; 

тоза дастрўмолдан фойдаланади ва уни чўнтакда олиб юради; 

тўғри овқатланиш тартибига риоя қилади; 

мустақил равишда овқат ейди;

қошиқни ўнг қўл билан ушлайди; 

овқатланиб бўлгач, “раҳмат” айтади; 

стол устини йиғиштиришда катталарга ёрдам беради; 

ухлашга айнан бир вақтда ётади;

уйқудан олдин ва кейин ювинади, алоҳида ўринда ухлайди. 
 
Ижтимоий- ҳиссий ривожланиш 
(3-4 ёш) 
Ижтимоий ривожланиш. Катталар билан мулоқот. Болага катталар 
билан мулоқотга киришиш, уларга тақлид қилиш, овоз оҳангидан мақтов 
ва танқидни фарқлаш, катталарни “исми” билан (буви, бува, ойи, дада, ака, 
опа, тоға, хола каби) чақиришни ўргатишни давом эттириш. 
Боланинг оила аъзоларига нисбатан илиқ муносабатларни намоён 
этишини, уларнинг илтимосларини бажаришга ҳаракат қилиш, ёрдам сўраб 
мурожаат этиш, оғзаки кўрсатма бўйича буюмлар билан ҳаракат қилишини 
ҳамда катталар билан жуфтликдаги ўйинларга фаол киришишини 
рағбатлантириш. 
Катталарни ҳурмат қилиш, тинглай олиш, илтимосларини, 
топшириқларини бажариш, кўрсатмаларига қулоқ солиш, катталар билан 
бўладиган мулоқотдан хурсанд бўлиш, уларнинг саволларига тўғри жавоб 
бериш, хушмуомалалик билан “Ассалому-алайкум”, “Лаббай”, “Хўп 
бўлади”, “Хайр”, “Яхши бориб келинг” каби сўзларни айтишга ўргатиш. 
Бола билан суҳбатлашаётганда бошни енгил силкитиш, табассум 
қилиш орқали “мен сен билан”, “мен сени тушунаман” деб 
айтилаётганлигини унга англатиш, унинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш,
ҳиссиётларини тушуниш. 
Бола билан бирга турли расмлар, фотосуратларни томоша қилиш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish