ИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИНГИ ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ.
Йўл (қатнов) варақасини олишда, диспетчерга тракторчи машинист гувоҳномасини, бульдозерни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани, карьерда ишлашга рухсат берувчи гувоҳномани тақдим этиб, йўл (қатнов) варақасини олиб, тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида йўл (қатнов) варақасига белги қўйдириш керак.
Сменани бошлашдан олдин смена топшираётган машинист билан биргаликда, иш бошловчи ва иш тугатувчи машинистларнинг ғилдиракли бульдозернинг техник ҳолатини кўздан кечириб, унинг ҳолатини йўл (қатнов) варақасида имзоси билан тасдиқлаб вақтини қўйиши ва бу ҳақда борт журналига қайд қилишлари керак.
Йўналишга (линияга) чиқишдан олдин ғилдиракли бульдозерни технологик транспортларни таъмирлаш цехидаги таъмирлаш майдони устаси ёки техник назорат бюроси (БТК) устасига техник ҳолатини назорат текшируви учун кўрсатиб, чиқишга рухсат олингач, йўл (қатнов) варақасига (техник ҳолатини) белгилатиб, йўналишга (линияга) чиқиши керак.
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан кейин, технологик транспортларни таъмирлаш цехидаги таъмирлаш майдони устаси ёки техник назорат бюроси (БТК) устасига бульдозерни техник ҳолатини назорат текшируви учун кўрсатиб, чиқишга рухсат олингач, йўл (қатнов) варақасига бу ҳақда белгилатиб, йўналишга (линияга) чиқиши керак.
Автохўжаликка қайтмасдан ишлайдиган машинистлар учун қўшимча:
– смена алмашиш, карьерда махсус тайёрланган майдонларда амалга оширилади;
– ишга келган машинист, йўналишга чиқишдан олдин, сменани топшираётган машинист билан биргаликда бульдозернинг техник ҳолатини ва жиҳозларнинг бутлигини текшириши, кундалик (ЕО) хизмат кўрсатишни ўтказиши, ўз имзоси билан борт журналига ва йўл (қатнов) варақасига бульдозернинг созлигини тасдиқлаши, шундан сўнг йўналишга (линияга) чиқиши керак.
– техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан кейин технологик транспортларни таъмирлаш цехидаги таъмирлаш майдони устаси ёки техник назорат бюроси (БТК) устасига бульдозерни техник ҳолатини назорат текшируви учун кўрсатиб, чиқишга рухсат олингач, йўл (қатнов) варақасига бу ҳақда белгилатиб, йўналишга (линияга) чиқиши керак.
Меъёр бўйича белгиланган махсус кийимни кийиш, шахсий ҳимоя воситалари, дори қутичаси, ўт ўчиргич, жиҳоз ва мосламалари мавжудлиги ва созлигини текшириш керак.
Ғилдиракли бульдозернинг техник ҳолатини текшириш ва кўздан кечиришда асосий эътиборни ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи детал ва қисмларга қаратиш керак:
– тормозлар, фрикционлар, ғилдираклар, бошқариш тизими ва ёритгичлар ҳолатига;
– мухофазалаш (ҳимоялаш) қисмлари ҳолатига;
– двигател картеридаги мой сатхи, совутиш тизимидаги совутиш суюқлигини текшириш ва ёнилғи бакидан ёнилғи чўкиндисини тўкиш;
– гидравлика тизимининг созлиги ва тормоз тизимидаги ҳаво бочкасидан конденсатни тўкиш;
– машинанинг айланувчи қисмларидаги тўсиқларнинг ҳолатини ва мавжудлигини текшириш;
– двигателни электр ўт олдиргичи созлигини;
– ғилдиракли бульдозер машинисти назорат ва сигнал воситаларининг созлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
2.8 Сменани бошлашдан олдин ва смена давомида GPS (Ер йўлдошининг излаш тизими) жиҳозларини, радиостанциянинг иш фаолиятини ва ёқилғи сарфини назорат қилувчи ўлчов асбобини созлигини назорат қилиш.
Носозликлар аниқланган ҳолларда - уларни бартараф этиш, тахомотоўлчагич кўрсатгичини ва бакдаги дизель ёқилғи қолдиғини борт журналига ва йўл (қатнов) варақасига тўғри қайд қилиш керак.
Двигателни ўт олдиришдан олдин, узатмалар қутиси ричаги салт ҳолатидалигига ишонч ҳосил қилиш, овозли сигнал бериш керак. Жойидан қўзғалишда, ҳаракат йўлида одамлар ва тўсиқлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Ёқилғи қуйиш вақтида ғилдиракли бульдозернинг устига тўкилган ёқилғи ва мойларни тезда артиб ташлаш керак, бу вақтда чекиш тақиқланади.
Отвални остидан кўздан кечириш учун уни ишончли тагликка (подкладка) тушириш керак, бу ҳолда ғилдиракли бульдозер двигатели ўчирилган бўлиши керак.
Ҳаракатланишдан олдин ғилдиракли бульдозер остида ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Ғилдиракли бульдозернинг ҳаракатланиш ва ишлаш ҳудудидан бегона буюмларни олиб ташланг. Иш давомида ғилдиракли бульдозернинг созлигини, спидометр қурилмалари (тахомото ўлчагич)нинг бутлигини, ҳамма пломбаларнинг мавжудлигини, созлигини текширинг ва назорат қилинг. Бузилиш (носозлик) аниқланганда, машинист технологик транспортларни таъмирлаш цехи кичик таъмир майдонига боришга мажбур ва белгиланган тартибда бульдозернинг техник ҳолати бўйича далолатнома тўлдирилиши керак.
Ғилдиракли бульдозернинг техник созлигига ишонч ҳосил қилиб, ишни бошланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |