ИШ ВАҚТИДАГИ ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ.
Ғилдиракли бульдозер машинисти қуйидагиларга мажбур:
амалдаги технологик паспорт билан иш олиб бориш.
««Мурунтоғ» конидаги автомобил йўллари» паспорти (Паспортом автомобильных дорог в руднике «М»).
«Экскаватор забойларини тозалаш техникаси ёрдами билан тозалаш» паспорти (Паспортом зачистки экскаваторного забоя с помощью подчистной техники).
«Фронтал авто юклагичнинг кириш йўллари ва забойларини тозалаш техникаси ёрдами билан тозалаш» паспорти (Паспортом зачистки забоя и подъездов фронтальных погрузчиков с помощью подчистной техники).
Иш бажаришда доимий (систематик) равишда фрикционларнинг ишлашини текшириш ва керак бўлса созлаш ва фрикцион барабанларни қизишига йўл қўймаслик; гидротизим мойининг ҳарорати 60ºС ошмаслигини кузатиш керак.
Ғилдиракли бульдозернинг тезлигини 30 км/соатдан оширмасдан бошқариш, автомобил йўллари бурилишида, бу тезликни икки баробар камайтириш. Хавфли вазият туғилганда бульдозерни тезлигини камайтириш, тўлиқ тўхтатиш чораларини кўриш. доимий равишда ўлчаш ускуналари ва сигнал мосламаларини, механизмлар тизимини бутлигини ва қотирилганлигини (крепление) текшириш, назорат қилиш керак.
Механизмлар тизимидаги совутиш суюқлиги ва мой сатхини назорат қилиб бориш, мой ва совутиш суюқлиги оқиши (сизиши)га йўл қўймаслик керак.
Автошинадаги босимни доимий назорат қилиш, уларни тешилиши ва кесилишидан сақлаш керак.
Отвалдаги пичоқни қотирувчи болтларини ҳолатини ва мавжудлигини назорат қилиш керак.
Ғилдиракли бульдозерни ишламайдиган тахомото ҳисоблагич, шунингдек тахомото ҳисоблагичнинг электр схемалари ва электр симлари бузилганда ишлатиш тақиқланади.
Ғилдиракли бульдозерга ёпишган тупроқларни, отвални туширган ҳолда тозалаш керак.
Кабинага чиқишда ва ундан тушишда, тутқичларнинг тоза ва мустаҳкамлигига эътибор берган ҳолда, зинадан маҳкам ушлаган ҳолда, уч нуқтага таяниб (икки қўл ва бир оёқ ёки икки оёқ ва бир қўл билан) ҳаракатланиш керак. Қўлда эркин ҳаракатланиш учун ҳалақит қиладиган буюм бўлмаслиги керак.
Бульдозерни кўздан кечиришда ишчи қисм (отвал) ерга туширилган бўлиши шарт.
Ғилдиракли бульдозерни шатакка олиш, қаттиқ уламада амалга оширилади.
Двигателни ўт олдиришдан олдин, ҳимояловчи органлари, двигателнинг айланувчи қисмларини ҳимояловчи қоплама ва бошқа механизмлар мавжудлигини текшириш, шунингдек, тўкилган ёқилғи мойлаш материалларини тозалаш керак.
Отвал ҳудудида бульдозер ишлаётган жой (зона)лар аншлаглар билан ўралган бўлиши шарт.
Ғилдиракли бульдозерни ишлаш ҳудудига автоасамосвал ва бошқа механизмларни кириши тақиқланади. Отвал ҳудудидаги ҳамма ишлар ва ҳимояланиш ёқасини (предохранительный вал) ташкил қилиш, бульдозер ишларини бажариш лойихаси(паспорти)га мос равишда, яъни мехнат мухофазаси бўйича аниқ кўрсатмалар курсатилган, карьернинг бош муҳандиси тасдиқлаган лойиха (паспорт)га мос равишда бажарилади. Отвал ҳудудида ишлаётганда (планировка қилаётганда), бровка томонга бульдозер (отвали) фақат олди билан юриш рухсат этилади, бунда паспортда кўрсатилган масофадан яқин бормаслик лозим.
ЗКЭ (ЗАНЖИРЛИ КАРЬЕР ЭКСКАВАТОРИ)га кириш йўлини тозалаш учун кутаётганда «Хавфсизлик оролчаси» (“островке безопасности”)да туриши керак. 3КЭ (ЗАНЖИРЛИ КАРЬЕР ЭКСКАВАТОРИ) машинисти ковишни ерга қўйиб ва рухсат берувчи овозли сигнал берганига кейин, ишонч ҳосил қилиб, ЗКЭ (ЗАНЖИРЛИ КАРЬЕР ЭКСКАВАТОРИ) нинг кириш йўлини тозалаш ишларини амалга ошириш керак. Карьер девори ўпирилиб тушиш аломати сезилса, отвалда текислаш ишлари тақиқланади. Отвалда ишларни қайта давом эттириш уни вақтинчалик тўхтатишдан кейин, кон назоратчи рухсатидан кейин давом эттирилади.
Амалдаги корхона ҳудудида ер текислаш ишлари бажарилаётганда, юқори хавфли ишларни бажариш учун ушбу корхонанинг маъсул шахси имзолаган рухсатнома фармойиши (наряд- допуск) расмийлаштирилади.
Карьернинг барча майдонларида эркин юрганда машинист автомобил йўлига тўкилган кон жинсларини, ЗКЭ (ЗАНЖИРЛИ КАРЬЕР ЭКСКАВАТОРИ) йўлига киришни тозалашга мажбур. Тўкилган кон жинсларидан тозаламасдан ўтиб кетиш ТАҚИҚЛАНАДИ.
Йўлда қисқа вақтга тўхтаганда, бульдозерни ўз-ўзидан ҳаракатланмаслик чораларини кўриш керак.
Йўлда тўхташ зарурияти вақтида, йўлнинг четки ҳаракатланиш қисмига шундай чиқиш керакки, ғилдиракли бульдозер ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига хавф туғдирмаслиги ҳамда ғилдиракли бульдозерни эҳтиёт қилиш чораларини кўриш керак.
Узоқ вақтга тўхтаганда, ғилдиракли бульдозер отвалини ерга мажбуран қўйиб, бульдозерни тўхтатиб туриш тормозига қўйиш ва двигателни ўчириш керак.
Бульдозерга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш вақтида отвал ерга туширилган бўлиши шарт.
Иш вақтида машинистга қуйидагилар ТАҚИҚЛАНАДИ.
Двигател ишлаб турганда иш жойини тарк этиш.
Иш вақтида ер ости ёки ер усти, ҳавода тортилган электр узатиш кабелларига тегиб кетганда ёки жароҳатлаганда ғилдиракли бульдозерни ташлаб кетиш.
Ғилдиракли бульдозерни узун қиялик йўлда, қиялик кўтарилиши 25º, тушиш қиялиги 30º ва кўндаланг 12º дан ошган йўлда ҳаракатлантириш.
Ҳаракат йўналишини ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки асоссиз ҳаракатланишга йўл қўйиш.
Бульдозерни бетоб ҳолда, толиққан ҳолатда ва одам диққатини сусайтирувчи, реакцияни сусайтирувчи дори воситаларини қабул қилган ҳолда бошқариш.
Ғилдиракли бульдозер бошқарувини бошқа одамга топшириш.
Ғилдиракли бульдозер ҳаракатланаётганда унга кўтарилиш ва ундан сакраш.
Шиномонтаж ишларини бажариш.
Экскаватор машинистининг огоҳлантириш сигналисиз экскаватор забойига кириш.
Қияликда муфтани ажратиш ва узатмани ўзгартириш.
Ҳаракатланиш вақтида бирданига ҳаракат йўналишини ўзгартириш.
Бульдозерни бошқариш вақтида, уяли (қўл) телефонидан фойдаланиш.
Шатакка олинганда, двигателни ўт олдириш.
Кўтарилган отвал остида туриш.
Йўналиш варақасига ёзилмаган йўловчиларни кабинада олиб юриш.
Кесиб ўтиш жойида, махсус ҳимояланмаган қобиқсиз кабель устидан кесиб ўтиш.
Ғилдиракли бульдозерни ўринсиз бошқа мақсадларда ишлатиш:
Одам ва ёқилғи мойлаш суюқлигини ташиш.
Бошқа транспорт воситаларини тўхтатиш учун.
Юк кўтариш учун.
Бир вақтнинг ўзида забойда кон техникаси ва транспорт воситасини, кон кузатувчиси рухсати билан ишлашга рухсат этилади.
Қияликда, юқорига ёки пастга ҳар доим тўғри йўналишда ҳаракатланиш, бу вақтда энг кичик узатмада ҳаракатланиш зарур.
Агар хавфли ҳудудда, огоҳлантиришга қарамасдан бегона шахслар бўлса, ишни шу заҳоти тўхтатиш керак.
Радиатор қопқоғини очишда, босим остидаги совутиш суюқлиги ва юқори ҳароратдан эҳтиёт бўлинг. Совутиш тизимидаги совутиш суюқлиги ва аккумулятор батареясидаги электролит сатҳини текширишда очиқ оловдан фойдаланманг.
Карьерда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда, ғилдиракли бульдозери ўйиқ жойдан, экскаватор ҳаракатланиш ҳудудидан ва транспорт воситалари ҳаракатланиш қисмидан хавфсиз масофада бўлиши шарт.
Двигател ишлаб турганда, ғилдиракли бульдозерда таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилмаслиги керак.
Бульдозерга ёқилғи қуйишда, ёқилғи қуювчининг (ёқилғи қуйиш автомобили ҳайдовчиси) бу ҳақда йўл варақасига қайд қилинганини текшириш, борт журналига ёқилғи қуйиш вақтини ёзиб қўйиши керак, йўл варақасига тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди. Экскаватор забойи ва кириш йўлида ишлаганда.
Автомобил йўллари, ЗКЭ (ЗАНЖИРЛИ КАРЬЕР ЭКСКАВАТОРИ)га кириш йўллари, “М конининг автомобил йўллари паспорти” («С паспортом автомобильных дорог Рудника «М»») га мувофиқ текисланиши керак.
Экскаваторнинг ҳаракат зонасида унинг забойига кириш йўлини тозалаш, фақатгина экскаватор ковшини четга буриб, туширгандан сўнг ва машинистнинг рухсат берувчи сигналидан кейин амалга оширилади.
Катта миқдордаги уюм ва қолдиқларни тозалаш, автоағдаргични юклаб бўлгандан кейин амалга оширилади.
ЗКЭ (ЗАНЖИРЛИ КАРЬЕР ЭКСКАВАТОРИ) билан забой орасида текислаш ишлари олиб бориш, шунингдек ЗКЭ (ЗАНЖИРЛИ КАРЬЕР ЭКСКАВАТОРИ)га 3 м дан яқин бориш тақиқланади.
Портлатиш ишлари амалга оширилганда қуйидаги хавфсизлик талаблари амалга оширилиши керак
Каръердаги оммавий портлатишнинг вақти ва санаси, кон бошқармаси бош муҳандисининг тасдиқланган буйруғига асосан белгиланади, портлаш ўтказилишининг асосий тартибида транспорт воситаларини хавфли жойдан чиқариш вақти кўрсатилади. Портлаш ўтказилган ҳудудга «ТАМОМ» сигнали ва посбонлар ўрнитилган постни олгандан кейин қайтишга рухсат берилади.
Портлаш ишлари албатта овозли сигнални қўллаб амалга оширилиши, хавфли ҳудуд чегарасида яхши эшитилишига мослаштирилган бўлиши керак. Уч хил сигнал кўзда тутилган. «ОГОҲЛАНТИРУВЧИ», «ЖАНГОВОР» ва «ТАМОМ».
– ОГОҲЛАНТИРУВЧИ – битта узун, бу сигналдан кейин дархол хавфли ҳудудни тарк этиш ва хавфли ҳудудни қўриқлаш постидаги кишининг барча кўрсатмаларига бўйсуниш керак;
– ЖАНГОВОР – иккита узун, бу сигналдан кейин портлаш амалга оширилади;
– ТАМОМ – учта қисқа, бу сигнал қуйидагилардан кейин берилади.
1. Чангли булут тарқалиши ва карьерда кўриниш тўлиқ қайтиши.
Катта портлатувчининг портламаганлиги аён бўлган ёки портламаганлигига шубха бўлган зарядлар йўқлиги ҳақидаги маърузасидан сўнг.
3. Оммавий портлашга жавобгар шахс кўрсатмасига асосан, портлаш содир бўлгандан 30 дақиқадан сўнг, шу сигнал бўйича хавфли ҳудуд қўриқчилар постлари олинади.
3.22.3 Портлаш зарядлари ва материаллари карьер забойида аниқланганда, дархол ишлашни тўхтатиб, бу ҳақда техник кузатувчи ходимга хабар бериш керак. Улар етиб келгунча, портлаш материали бутунлигини ва бегона кишилар кирмаслиги учун огоҳлантириш чораларини кўриш керак.
3.22.4 Мурунтоғ конида эмульсион портловчи моддалар ва зарядларни иницирлашнинг ноэлектрик тизимини қўллаган ҳолда оммавий портлатиш амалга оширилганда, кон ишлари чекланган шароитда кўп кунлик зарядлаш лозим бўлганда, кон массасини ташиш учун мўлжалланган технологик йўлларни кўчириш имкони йўқлигида, бевосита зарядланган блоклар яқинида автотранспортдан фойдаланиш, хавфсизликни таъминлаган ҳолда ғилдиракли бульдозерлар ҳаракати рухсат этилади. Зарядланаётган блок ҳудудига автомобилларнинг ўтиб кетишига йўл қўймаслик учун, технологик йўлнинг зарядланаётган блок томонига, узинасига, кон массасидан баландлиги 1м бўлган қайтарувчи (предохранительным) тўсиқ ўйиб қўйилади. Зарядланаётган блок ёнидан ўтган автойўл четига, транспорт воситалари ҳаракатланаётган томонига блокдан 20м дан кам бўлмаган масофага транспорт воситаларининг тўхташини ва тўхтаб туришини тақиқловчи “ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ” белгиси ўрнатилиши шарт. Бу белги амал қиладиган ҳудуд тугаган жойга “Ҳамма чекловлар тугаган ҳудуд” белгиси ўрнатилади.
3.22.5 Портловчи материаллар сақланадиган жойдан 100 метрдан яқин масофада очиқ оловдан фойдаланишга, чекишга, чекиш ва ёқувчи мосламаларни олиб юришга рухсат этилмайди. Очиқ олов чиқиш хавфи бўлганда, уни бартараф қилиш чораларини қабул қилиш зарур.
3.22.6 Зарядланган блок сақланадиган жой атрофи, байроқчалар билан ўралган бўлиши керак. Автомобил кириши мумкин бўлган жойда ҳаракатланишни тақиқловчи эълонлар ўрнатилган бўлиши керак.
3.23 Ҳар қандай техник носозлик юзага келганда ёки иш шароити меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермаса, ишни тўхтатиш ва бу ҳақда дархол техник-муҳандис ходимига хабар бериш керак.
3.24 Қиялиги 5 градусдан юқори бўлган йўлларда ҳаракатланганда, узатмани ўзгартириш учун машинист, бульдозерни тўхтатиши, отвални мажбурий ерга тушириши, узатмани ўзгартириши, узатма ўзгартирилганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг отвални кўтариб, ҳаракатни давом эттириши керак.
3.25 Электр жихозларини кўчириш ва ўрнатишда хавфсизлик талаблари (ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ЛИНИЯСИ (ВЛЭП), ЯККА ТАШҚИ КОМПЛЕКТ УЯСИ (ЯКНО), КЎЧМА ҚУРУҚ ПОРТЛАШГА ХАВФСИЗ ТРАНСФОРМАТОР (ТСВП), КОМПЛЕКТЛИ ТРАНСФОРМАТОР НИМСТАНЦИЯСИ (КТП), ЁРИТИШ МИНОРАСИ (ОВ)) таянчлари:
3.25.1 Кўчма ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ЛИНИЯСИ таянчларини кўчириш ва ўрнатишда хавфсизлик талаблари:
3.25.2 Маъсул шахс буйруғи билан таянч ташувчи машинист таянчга шундай кириб келиши керакки, ушлаш илгаклари таянч асосидаги тешикларга қарама қарши бўлиши керак. Агар таянч асосида йўналтирувчи тешик бўлмаса таянч ташувчи машинист механизмни шундай жойлаштириш керакки, таянч устуни таянч ташувчининг ушлаш марказига жойлашиши керак.
3.25.3 Шундан сўнг масъул шахс буйруғи билан таянч ташувчи секин ҳаракатлана бошлайди. Чангаллаш илгаклари йўналтирувчи тешикларга ёки металл рамаси асосига киритилади.
3.25.4 Таянчларни транспорт ҳолатига келтириш жараёнини машинист мустақил бажаради.
3.25.5 Таянч ташувчи гидро чангак ёрдами билан устунни қаттиқ сиқиб, таянч асоси ва устуни билан кабина тўғрисига, бульдозер ва кўтариб турувчи кронштейнни боғлайдиган гидроцилиндр штогининг тўлиқ юриш ўлчами бўйича жойлаштирилади.
3.25.6 Транспорт шароитида қотириб таянч мустаҳкамлангандан кейин, маъсул шахс буйруғи билан машинист таянч ташувчини ҳаракатга қайтаради.
3.25.7 Таянч асосга тайёргарлик керак бўлганда қуйидаги жараёнлар амалга оширилади:
– бульдозер машинисти отвал билан майдонни текислайди ва унинг чегарасидан чиқиб кетади;
– таянч ташувчи транспорт машинисти текисланган майдонга таянчни олиб келади ва ўрнатади.
3.25.8 Таянч ташувчи машинист таянч ташиётганда, барча ёритиш чироқларини ёқиши керак.
3.25.9 Таянч ташувчи машинист таянч билан 10 км/соат тезликдан ошмаган ҳолда ҳаракатланиши керак.
3.25.10(КОМПЛЕКТЛИ ТРАНСФОРМАТОРЛИ НИМСТАНЦИЯСИ (КТП), КЎЧМА ҚУРУҚ ПОРТЛАШГА ХАВФСИЗ ТРАНСФОРМАТОРНИ (ТСВП)) ёритиш минораларини кўчириш ва ўрнатишдаги хавфсизлик чоралари:
3.25.11Таянчларни тик ҳолатда ташиш, тозаланган, текисланган горизонтал йўлда амалга оширилади.
3.25.12Таянчларни ёритиш минораларини ташиш вертикал ҳолатда, текисланган юза бўйлаб амалга оширилади, бу ерда қиялик қуйидагилардан ошмаслиги керак:
– ёғоч таянчларни ташишда ЯККА ТАШҚИ КОМПЛЕКТ УЯСИНИ (ЯКНО), КЎЧМА ҚУРУҚ ПОРТЛАШГА ХАВФСИЗ ТРАНСФОРМАТОР (ТСВП) ва КОМПЛЕКТЛИ ТРАНСФОРМАТОРЛИ НИМСТАНЦИЯСИНИ (КТП) –12ºдан.
– металл таянчларни, ёритиш минорасини миқдорини ташишда – 10ºдан.
3.25.13Таянчларни, ёритиш минораларини тик ҳолатда кўчираётганда унинг атрофида 20м радиус масофада одамлар юриши тақиқланади.
3.25.14Ёритиш минораси (ОВ), алохида ташқи комплектли уяни (ЯКНО), кўчма қуруқ портлашга хавфсиз трансформаторни (ТСВП), комплектланган трансформаторли нимстанцияни (КТП) тик ҳолатда ташишда, шатаклаш тросининг узунлиги, (зинапоя ва тиркама қурилмаси орасида) 3 м дан ошмаслиги керак.
3.25.15Ҳаракатланиш тезлиги соатига 5 км дан ошмаган ҳолда жихозларни вертикал ҳолатда кўчириш керак.
3.25.16.Шатакнинг бир учи бульдозернинг тиркама қурилмасига, иккинчи томони эса, илинтириш чизмасига мувофиқ, таянчларнинг, ёритиш минораларини, ЯКНО, ТСВП, КТП ларнинг зинапоя тешигига металл бармоқча билан мустаҳкамланадиган икки ҳалқали трос улама ёрдамида уланади.
3.25.17.Машинист ҳаракатни фақат маъсул шахснинг кўрсатмасига биноан, ҳаракат зинасида одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина бошлаш керак.
3.25.18.Ҳаракатланишдан олдин машинист товушли сигнал бериши керак.
3.25.19.Электржиҳозларни ташиш ва ўрнатишда механизмлар иши, топшириқ берилаётган вақтда тайинланган маъсул шахс раҳбарлигида амалга оширилади. Маъсул шахс этиб тармоқлар ва нимстанция участкасининг (УСиЛ) тажрибали ишчиларидан бири тайинланади. Иш жараёнида машинист маъсул шахс билан ҳамиша алоқада бўлиши ва унинг кўрсатмаларини бажариши керак.
3.25.20.Электржихозларни ташиш ва ўрнатиш ишларини бажараётганда, ўпириш призмаси, сақлаш бермаси тўсиғи, поғона (уступ) ва отвал чегараларига ва поғона қиялигидан тош тушадиган зонага кириш ва у ерда юриш тақиқланади.
3.25.21.Сақлаш бермаларида, поғоналарда (уступ), отвалларда иш олиб борилаётганда, ўпирилиши мумкин бўлган призмага чиқиш тақиқланади.
3.25.22.Ўпирилиш призмасига кириш, шунингдек поғоналардаги ўпирилиш призмаларида ва поғона қиялигида тош тушадиган зоналарда одамлар юриши ТАҚИҚЛАНАДИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |