Келишилди” “тасдиқлайман”



Download 110,06 Kb.
bet1/11
Sana07.04.2022
Hajmi110,06 Kb.
#535783
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КИТОБ Aeroport 2022 йил


КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Neft gaz kalibr servis” MCHJ “Buxoro xalqaro Aeroporti” MCHJ
директори директори
_______________ Ф.Б.Очилова _______________ Ж.Қ.Рахимов
“____” ___________ 2022 йил “____” ______________ 2022 йил

Автомобил ҳаракати воситалари ва йўл қурилиш машиналарида вақтинчалик ёқилғи мойлаш материаллари сарф меъёрлари

Буюртмачи: “Buxoro xalqaro Aeroporti” MCHJ

Ижрочи: “Neft gaz kalibr servis” MCHJ

Бухоро – 2022 йил

Т А С Д И Қ Л А Й М А Н ” “ К Е Л И Ш И Л Д И ”
“Buxoro xalqaro Aeroporti” MCHJ “Neft gaz kalibr servis” MCHJ
директори директори
______________ Ж.Қ.Рахимов ______________ Ф.Б.Очилова
2022 йил “____” __________ 2022 йил “____” ___________

Buxoro xalqaro Aeroporti” MCHJ ҳисобидаги транспорт воситалари (рўйхат бўйича) аналитик ва экспериментал усулларда ўтказилган хронометраж якуни бўйича


И Л М И Й Х У Л О С А
Жами шартнома тузилган тарспортлар сони 4 та белгиланган бўлиб, амалда ҳам аналитик ва экспериментал усулларда таҳлил олиб берилган техникалар сони 4 та;
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги 71 II-сонли “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II - сонли қароридан келиб чиққан ҳолда Вобкент туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” маркази томонидан 2017 йилнинг 13 февраль кунида реестрдаги тартиб рақами 1301 бўлган гувоҳнома асосида “Ягона дарча” маркази томонидан рўйхатга олинган “Neft gaz kalibr servis” MCHJ устави (Низоми) талаблари бўйича мутахассислар томонидан назорат ўлчов (хронометраж) ишлари олиб борилди.
Хронометраж (кейинги ўринда назорат ўлчов деб юритилади) ишлари олиб борилишида асосан қуйидаги меъёрий ҳужжатларга асосланган;

  1. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг амал қилиниши мажбурий бўлган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти томонидан 2003 йилда тасдиқланган “Автомобиль ҳаракати воситалари ва йўл-қурилиш машиналарида ёнилғи ва мойлаш материаллари сарфи меъёрлари тўғрисида” ги O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжати.

  2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг амал қилиниши мажбурий бўлган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти томонидан 2012 йилда тасдиқланган “Автомобиль ҳаракати воситалари ва йўл-қурилиш машиналарида ёнилғи ва мойлаш материаллари сарфи меъёрларини 1-сонли ўзгартириш билан тўлдириш нашри тўғрисида”ги O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжати.

  3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент автомобиль-йўллар институти томонидан 2014 йилда тасдиқланган “Ихтисослашган, янги ишлаб чиқарилган ва хориждан келтирлиган автомобиль ҳаракат воситаларининг муайян ишлатиш шароити учун ёнилғи сарф меъёрларини аниқлаш” қўлланмаси.

  4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси энергетика ва автоматика институти томонидан 1997 йилда тасдиқланган “Автотранспорт воситалари учун ёнилғи сарф қилишнинг чизиқли базис меъёрларини аниқлаш” қўлланмаси.

  5. ГОСТ 23734-98 (Халқаро давлат андозаси) бўйича “Саноат Тракторларининг синов” қўлланмаси.

  6. O`zDSt 1010:2001 Давлат андозаси асосида “Автотранспорт воситаларининг ёнилғи меъёрий сарфи аниқлаш” қўлланмаси.

  7. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Давлат стандарт (ГОСТ) лари.



К и р и ш
Мулкчилик шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг амал қилиниши мажбурий бўлган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти томонидан 2012 йилда тасдиқланган “Автомобиль ҳаракати воситалари ва йўл-қурилиш машиналарида ёнилғи ва мойлаш материаллари сарфи меъёрларини 1-сонли ўзгартириш билан тўлдириш нашри тўғрисида”ги O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжатининг “Умумий низомлар тўғрисида”ги 1.1а-бандига мувофиқ,
Автомобиль транспортида ёнилғининг сарф қилиниш меъёр­лари статистик ва оператив хисоботини юритиш, юк ташишда ва бошқа турдаги транспорт ишларида режалаштирилган таннархни аниқлаш, корхонанинг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини режалаштириш, истеъмол қилинаётган нефть маҳсулотларини тежаш ва энерготежамкорлик режимини амалга ошириш,
Мазкур O’z RH 88.20-01:2003-сонли қўлланма ҳужжатида қайд этилмаган бошқа турдаги автомо­биллар ва махсус ускуналар учун ёнилғи сарфининг чизиқли базис меъёрлари илмий ташкилотлар томонидан тавсиялар шаклида ишлаб чикилиши ва илмий асослантириш,
Мазкур, O’z RH 88.20-01:2003-сонли қўлланма ҳужжатида келтирилган ёнилғининг чизиқли базис сарф меъёрлари ва меъёрлаш коэффициентлари белгиланган аниқ эксплуатация шароитларида ишлаб чиқилган, шунинг учун ёнилғини тежаш ҳолатлари аниқланганда, корхона раҳбарларига аниқ эксплуата­ция шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган меъёрларни ва меъёрий коэффициентларни камайтириш ҳуқуқи берилган,
Автомобиль техникасини эксплуатация қилиш шароитлари кўп қирралилигини, техноген ва табиий характердаги ўзгаришларни, йўллар ҳолатини, юк ва пассажирлар ташиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш заруриятига кўра ёнилғининг базисли сарф қилиш меъёрига аниқлик киритиш ёки илмий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган алоҳида илмий асосланган меъёрий коэффициентларни кири­тиш мумкин.
1. Илмий хулосаларда қўлланилган терминлар ва уларнинг тарифлари.
- Ёнилғини хусусий сарф қилиш меъёри: Техниканинг бирлик ишига истеъмол қилинадиган ёнилғининг ўрнатилган солиштирма микдоридан иборат;
- Ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёри: Турли хилдаги автомототехникалар учун маълум бир аниқланган йўл-фойдаланиш, иқлимий ва юкли иш шароитларида ёнилғи сарф қилинишининг хусусий меъёридан иборат;
- Коррекцияловчи коэффициентлар: Транспорт ишлари жараёнида, сарф қилиш базис меъёрлари ишлаб чиқилган ёнилғидан фарқли равишда, бошқа октан сонли бензиндан фойдаланилганда уларнинг ортишини (камайишини) ҳисобга олади;
- Меъёрий коэффициентлар: Бу чизиқли базис меъёрларида ҳисобга олинмаган йўл-фойдаланиш, иқлимий ва бошқа омилларнинг таъсирини эътиборга оладиган ёнилғининг меъёрига қўшимча ва камаймалардир;
- Бажарган иши тонна-километрларда ҳисобга олинадиган бортли юк автомобиллари ва автопоездлар учун хар бир 100 тонна-километр транспорт ишлари учун ёнилғининг сарф қилиниш меъёрлари: Автомобиль ва автопоездларнинг юк билан ҳаракатланишида қўшимча ёнилғи сарф қилинишини хисобга олади;
- Самосвал-автомобиллари ва самосвал кузовли ав­топоездлар учун юк билан ҳар бир қатнашга ёнилғининг сарф қилиниш меъёрлари: Юкни туширишда кузовни тўкиш билан боғлик бўлган, шунингдек, юкни ортиш ва тушириш жойларида ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган ёнилғи сарф қилинишининг ортишини ҳисобга олади;
- Автомобилларда ўрнатилган махсус ускуналарнинг ишлаши учун ёнилғининг сарф қилиниш меъёрлари: Махсус ва ихтисослаштирилган автомобилларга ўрнатилган ускуналарнинг иш жараёнида истеъмол қилинадиган ёнилғи меъёрини билдиради;
- Базовий автомобиль: Автомобиль базасида махсус ва ихтисослаштирилган автомобиллар тайёрланган;
- Ихтисослаштирилган автомобиль: Аниқ турдаги юкларни ташиш учун мосланган
кузовлар билан жиҳозланган автомобиль (автоцистерналар ва ш.ў.);
- Машина-соат: Битта машинанинг (тракторнинг, механизмнинг, ускунанинг) хақиқий ишлаш вақтини ўлчаш бирлиги, соатларда ўлчанади.
- Бу термин ва таърифлардан ташқари, амалиётда автомобиль ҳаракат воситалари эксплутация шароитда ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлашда ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёри ва йиғма меъёрий коэффицентлар кўпайтмаси ўрнига муайян шароит учун меъёрланган ёнилғи сарф термини ҳам қўлланилади. Автомобиль ҳаракат воситалари эксплуация шароитда ёнилғи меъёрий сарф (умумий сарф) меъёрланган ёнилғи сарфининг юрган йўлига кўпайтмаси орқали аниқланади.
Илмий хулосалар ишлаб чиқиш жараёнида Давлат назорати кўригидан ўтказилган ва бугунги кунда уларнинг фойдаланиш муддати мавжуд бўлган қуйидиги асбоб-ускуналар ҳамда техник воситалардан фойдаланилган. Яъни,

  • Қабул қилинган ўлчов аппаратуралари техник соз ҳолатда бўлиши ва унинг аниқлик даражаси 1% (фоиздан) ошмаслиги лозим.

  • Temperature” CLOCK/HUMIDITY HTC-1 русумли ўлчов воситаси, термометр.

  • 300 ва 500 мм.лик метал линейка, техникалар шинасини босимини кўрсатувчи (ўлчовчи) манометр, текислик ва қияликларни кўрсатувчи ускунаси (уровен см. Stayer), вақтни кўрсатувчи секундомер.

  • “Neft gaz kalibr servis” MCHJ ҳисобидаги Спарк русумли давлат рақами 80/977GBA бўлган енгил автомашинаси (узатма тасмалари, шиналари ва бошқа техник ҳолатларига таълуқли бўлган бирор-бир кўрсаткичларига ўзгатириш киритилмаган, стандарт ҳолатда, автомашина 2021 йилда ишлаб чиқарилганлиги сабабли спидометри бир йил давомида давлат назорати кўригидан ўтказилмайди ва ишчи соз ҳолда) дан назорат ўлчов олиб борилаётган йўл масофаларни бирма-бир ўлчаш ва манзилларга бориб-келиш учун фойдаланилмоқда.

  • Дизел ёқилғиси махсулоти сарфини ўлчаш учун автомашина баки белгиланган бак чизиғигача тўлдирилиб, синов охирида яна қайта тўлдирилиб сарф бўлган дизел ёқилғиси миқдори аниқланди.

Техникаларда хронометраж (назорат ўлчов) ишлари олиб борилишида қуйидагиларга алоҳида эътироб қаратилиши назорати корхона раҳбарияти ва масъул шахсларга юклатилади. Яъни,

  • Техникаларда хронометраж (назорат ўлчов) ишлари олиб борилиши бошланиши вақтида (буюртмачи) корхона-ташкилот раҳбари томонидан назорат ўлчов ишлари ўтказилиши учун масъул бўлган шахслар бириктирилганлиги тўғрисида буйруқ чиқариб, унда буйруқ мақсади ва комиссия таркиби келтирилди. Комиссия таркибига буюртмачи корхона-ташкилот томонидан мутасадди раҳбар ва ижрочилар сифатида мутахассислар, хайдовчи ҳамда ёнилғи сарфини аниқлашга масъул илмий ташкилот ходими киритилди.

  • Комиссия автотранспорт ва механизмнинг техник ҳолати ҳақида далолатнома тузиб, (Илова №1) унинг техник созлиги ҳақидаги комиссия хулосасига кўра эксперимент бошлашга рухсат берилди.

  • Эксперимент натижаларига кўра ёнилғининг муайян шароит учун умумий сарфи аниқланади, 100 км йўлга тўғри келадиган ёнилғининг меъёрланган сарфи ҳисоблаб чиқилади ва буюртмачига “Вақтинчалик ёнилғининг меъёрланган сарфи” бўйича аниқ меъёр қиймати ҳамда уни автотранспорт воситаси учун қўллашга тавсия берилди.

  • Вақтинчалик ёнилғининг меъёрланган сарфи юқоридаги комиссия далолатномаси билан тасдиқлангандан сўнг, ишлаб чиқаришга жорий қилишга тавсия этилади ва корхона буйруғи билан кучга киритилиши тушунтирилди.

  • Автомобиль техникасини эксплуатация қилиш шароитлари тўғрисида назорат ўлчов ишлари асосида ёнилғи меъёрларини илмий аниқлаш мақсадида келган мутахассисларга тўлиқ маълумотлар берилиши тушунтирилди.

  • Эксперимент ўтказиладиган ҳаракатдаги транспорт воситасига қуйидаги талаблар қўйилади яъни : Намуна автотранспорт воситасини мўлжалланган синовни ўтказиш учун техник соз, техник ҳужжатларга асосланган меъёрларга мувофиқ комплектланган бўлиши шарт. Тизимларни, агрегат ва меҳанизмларни ишлаб чиқарувчи завод тавсияларига мувофиқ созланган бўлиши ва синовдан аввал текширилиши зарур, таъминлаш тизими, газ тақсимлаш механизими, ғилдирак ступицасининг подшипниклари, тормоз ва олди ғилдиракларни ўрнатиш бурчаги созлиги текширилиши, шунингдек тайёрлаган завод тавсияларига мувофиқ мотор мойи қуйилиши шарт. Двигател, агрегат ва шиналар ишлаб чиқарувчи корхона қўлланмасига мувофиқ керакли чиниқтириш ўтказилган ва автомобиль 3000 км.дан кам бўлмаган йўлни (чиниқтириш бошланишидан) босиб ўтган бўлиши керак;

- Шиналарнинг протектори шикастланмаган ва протектор гули баландлиги 3 мм.дан кам бўлмаслиги керак. Шинанинг босими ишлаб чиқарувчи завод талабларига жавоб бериши шарт, уларнинг босими “совуқ” ҳолатда ўлчанади ва ростланади;
- Тажриба ўтказилаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси иш стажи уч йилдан кам бўлмаслиги керак;
- Ойналар ва шамоллатиш туйнуклари синов ўтказиш даврида ёпиқ бўлиши шарт;
- Ҳавони иситиш ва совутиш тизими ўчириб қуйилган бўлиши шарт.

  • Корхона-ташкилот ҳисобидаги техникалар бошқарувчи ҳайдовчилар томонидан техникаларни соз ҳолатда бошқариши, двигателлардаги ёнилғи ва ҳаво аралашмасини назорат қилувчи ускуналар, қурулмалар созлиги, узатма тасмаларидан тўғри фойдаланиши шарт.

  • Автомобиль техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланишни нотўғри ташкил қилинишидаги камчиликлар сарф қилиш меъёрларини ўзгарилиши учун асос бўла олмайди.

  • Белгиланган тартибда назорат ўлчов ишлари олиб борилгандан сўнг, тасдиқланган сарф меъёрлари бўйича иш юритилиши жараёнида ёнилғи маҳсулотлари доимий равишда кузатилиши мумкин бўлган меъёрлардан ортиқ иқтисодга эришиш ҳолатлари кузатилган тақдирда, меъёр ишлаб чиқувчи корхонага (Шартнома шартларига мувофиқ 3 кун ичида) қайта мурожаат қилинган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар янгидан кўриб чиқилиши лозим.

  • Ҳаракатдаги юк транспорт воситаларида хронометраж (назорат ўлчов) ўтказиш учун улар тўлиқ юкланган ҳолда амалга оширилиши, юкларнинг ўқлараро тақсимланиши тайёрлаган завод техник ҳужжатлари мувофиқ бўлиши лозим.

  • Эксперимент ўтказиладиган маршрут ҳарактеристикаси (алоҳида хусусиятга эга бўлган йўл бўлагининг ҳолати кўрсатилган ҳолда) бўлиши яъни эксперимент ўтказиладиган маршрутдаги йўлнинг ҳар қайси бўлаги учун йўл қопламаси, ҳудуд рельефи, ҳаракатланиш шароити, мураккаб режали йўллар, карьердаги ишлар, узунасига қия бўлган йўллар, денгиз сатҳидан баландлиги ва бошқа кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Маршрут бўйича мавжуд масофани ўлчаш далолатномасидан фойдаланилади, агар ўтказилмаган бўлса, ўлчаб далолатнома тузилади ва унда маршрутдаги ҳар қайси бўлакнинг масофаси кўрсатилади.

  • Хронометраж (назорат ўлчов) атмосфера шароитлари.

  • Тажриба ўтказиш жараёнида қуйидаги омиллар ҳисобга олинади ва улар Давлат андозаси (ГОСТ) да тавфсия этилган меъёрлар билан солиштирилади яъни ҳаво харорати, °С (меъёр 0...35 °С), шамол тезлиги, м/с (меъёр 3...5 м/с), шамол йўналиши, град, атмосфера босими, мм.рт.ст.(меъёр 730...780 мм.рт.ст.), хаво намлиги, % (меъёр <90%);

  • Сарф меъёрлари ишлаб чиқилиб тасдиқланган техникаларнинг шоссеси оғирлиги, шиналарни диаметрлари кескин ўзгариши, узатма тасмаларини тубдан ўзгариши ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланишни нотўғри ташкил қилиниши билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар кузатилганда, шунингдек, белгиланган сарф меъёрларининг амал қилиш муддати 5 (беш) йилдан ортиқ бўлган муддатда қайта сарф меъёрлари ишлаб чиқилиб тасдиқланиши мақсадга мувофиқ.

  • Сарф меъёрларини қўллаш жараёнида транспорт воситаларида ўрнатилган спидометрларини бир йилда бир маротаба Давлат назорати кўргидан ўтказилган ҳолда фойдаланилиши мақсадга мувофиқ.

Эксперимент жараёнида транспорт ва механизмларнинг ёнилғи сарфини ўлчаш тартиби қуйидаги услубда олиб борилди. Яъни,
- Эксперимент бошланишидан аввал автотранспорт воситалари ва механизмлар корхонага қарашли ёқилғи тарқатиш устунчаси орқали тўлдирилиб, техникалар ҳаракати давомийлиги доимий узлуксиз назоратга олинди. Ҳаракатланиш маршрутнинг ҳар қайси бўлаги ўтилганидан (иш ҳажми бажарилгандан) сўнг ёнилғи сарфи шиша цилендр колба орқали тўлдирилиб, қуйилган дизел ёқилғиси миқдори тегишли тартибда қайд қилиниб борилди. Эксперимент жараёнида ҳайдовчи билан илмий ташкилот ходими эксперт сифатида иштирок этган ҳолда транспорт воситасининг маршрутдаги ҳаракати йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда оптимал тезлик билан амалга оширилди. Ёнилғи сарфи ўлчови баённома билан расмийлаштирилди (Илова №2). Унда транспорт тавсифномаси, йўл тоифаси, иқлим шароити, ёнилғи маркаси ва унинг зичлиги, босиб ўтилган йўл ва ёнилғи сарфи кўрсатилди, тадқиқот давомийлиги аниқлашда хронометраж экспериментал ва аналитик усулларида олиб борилди.
2. Автомобиль ҳаракат воситалари ва махсус техиикаларнииг ёнилғи сарфини aниқлаштиришнинг мавжуд услуби.
Ўзгармас ишлатиш шароити учун ёнилғи сарфи меъёрини аниқлаш методикаси.
Ўзгармас ишлатиш шароити учун ёнилғи сарфи меъёрини аниқлаш методикаси қуйидаги кетма - кетликда амалга оширилади:

  • Ёнилғи сарфи меъёрини аналитик усул билан аниқлаш;

  • Ёнилги сарфи меъёрини экспернментал усул билан аниқлаш;

  • Аналитик ва экспернментал усуллари билан аниқланган ёнилғи сарфи меъёрлари таҳлилидан келиб чиқиб, ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёрида ҳисобга олинмаган меъёрий коэффициентлар қийматини аниқлаштириш орқали муайян ишлатиш шароити учун ёнилғи сарфини анқлаш.

2.1. Ёнилғи сарфи меъёрини аналитик усул билан аниклаш.
Агар ишлаш шароити ўзгармас бўлса, O’z RH 88.20-01:2003 -сонли ҳужжатда келтирилган формулалар билан ёнилғи меъёрий сарфи (умумий сарфи) қуйидагича аниқданади.
2.1.1. Бортли юк автомобиллари, шатаклагич автомобиллар ва фургонлар.
Бортли юк автомобиллари ва ўриндиқли шатаклагич автомобиллар учун ёнилғини меъёрий сарфи (умумий сарфи) қуйидаги формула бўйича анқланади яъни,

Download 110,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish