Келишилди” “тасдиқлайман”



Download 1,74 Mb.
bet11/11
Sana07.04.2022
Hajmi1,74 Mb.
#535783
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КИТОБ Aeroport 2022 йил
1-AMALIY MASHGULOT, 2- sinfga pisa testi, Attestatsiya-2021.Ustoztuhfasi, 4-SINF ONA TILI TO'GARAKI, 8-dars. Тармоқ технологияси., Buxoro xalqaro Aeroporti НОРМА, Гайбуллоев Азамат Асат угли, Tabiat bilan tanishtirish va ekologik tarbiya fanidan O`qitish m, ДОГОВОР №, klcAgkBIKl1VVvyxId4HbcezgIHikIr9, 11-Mavzu. Ijrochi o‘zgarmas tok motorlari, Axborot xati mavzu 10, ПРОТОКОЛ дене тарбия кк хам казак (1), ПРОТОКОЛ дене тарбия кк хам казак (1)
Бу ерда: Нэi – ёнилғининг 100 км йўлга бўлган амалдаги сарфи меъёри (ёнилғиниг меъёрланган сарфи), “литр/100 км”; Qэi - ёнилғиниг амалдаги сарфи, “литр”; Lэi - йўл бўлагининг узунлиги, “км”;
Унинг натижалари 1-жадвалнинг 4-устунига ёзилди. Ўн маротаба ўтказилган эксперимент натижалари 1-жадвалнинг 2-,3- ва 4- устунларида тўлдирилди.
Ёнилғининг 100 км йўлга бўлган амалдаги сарф меъёрининг (ёнилғиниг меъёрланган сарфи) ўртача арифметик қиймати қуйидаги формула асосида текширилди.
n
Нэ =( ∑ Нэi )/ n , литр/100 км (4.4.2) формула асосида
j=1
Нэ - ёнилғиниг 100 км бўлган амалдаги сарфининг (ёнилғиниг меъёрланган сарфи) ўртача арифметик қиймати; литр/100 км.
n
Нэi - ёнилғиниг 100 км бўлган амалдаги сарфларининг (ёнилғиниг меъёрланган сарфи)
j=1
йиғиндисини қиймати, литр/100 км; п - экспериментлар сони.
Ҳар қайси эксперимент бўйича ёнилғи амалдаги сарфи қийматининг ёнилғи амалдаги сарфи ўртача арифметик қийматдан фарқини аниклаймиз:
ai = (Нэ - Нэi )/ Нэ (4.4.3) формула асосида
Бу ерда: ai - амалдаги сарф қийматининг амалдаги ўртача арифметик қийматидан фарқи, “%”; Нэi - ёнилғининг 100 км йўл бўлган амалдаги сарфи (ёнилғиниг меъёрланган сарфи), литр/100км; Нэ - ёнилғиниг 100 км йўл бўлган амалдаги сарфининг (ёнилғиниг меъёрланган сарфи) ўртача арифметик қиймати; литр/100 км;
Бу фарқ 5 фоиздан ошмаслиги лозим, акс ҳолда эксперимент қайтадан ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини ёдда сақлаш лозим ҳолда натижалар 1-жадвалнинг 5-устунида акс эттирилади.
Эксперимент 10 маротаба амалга оширилиб, ёнилғи сарфи ўлчов натижалари ва ўтилган масофа 1-жадвалнинг 2- ва 3- устунчалари тўлдирилди. Яъни 1-жадвал



Qэi - ёнилги сарфи, литр ёки м3

Lэi - босиб ўтилган йўл, км

Нэi - ёнилғиниг 100 км бўлган амалдаги сарфи, литр/100км

ai - ўртача қийматдан оғиш, % (ai <5)



1

2

3

4

5



4.4.1. Ўлчашнинг хатолигини ҳисоблаш.
Ўлчашнинг нисбий хатолиги (∆) % қуйидаги формула бўйича аниқланди [10];
К х § x 100



∆ = _______________ (4.4.4.)
Бу ерда: К - ўлчашлар сонига боғлиқ бўлган туғирлаш коэффициента; n - ўлчашлар сони; К = 1,25, n =5 бўлганда; К = 1,06, п = 6; К = 0,94, п= 7; К = 0,85, п = 8; К = 0,77, п = 9; К = 0,73, п = 10; Нэ - ёнилғиниг ҳар 100 км бўлган амалдаги сарфининг ўртача арифметик қиймати; литр/100 км;
δ - ўртача квадратик оғиш;

(4.4.5)


Ёнилғи сарфи ўлчовининг хатолиги 5 % дан кам бўлганлиги сабабли ёнилғи сарфи қийматининг ишончли математик қийматни таъминлайдиган ёнилғи сарфи қиймати танлови сифатли ҳисобланади. Шунинг учун кутилаётган математик қиймат сифатида танловнинг ўртача арифметик қиймати қабул қилган.
4.4.2. Меъёрланган ёнилғи сарфи қиймати танловининг статистик таҳлили.
Статистик таҳлил учун танловнинг асосий статистик характеристика қийматларини қуйидаги формулалар орқали аниқлаймиз:

  • Танловнинг ўртача қиймати:

_ n
Нэ =( ∑ Нэi )/ n; (4.4.6)
j=1

  • Сурилмаган эмперик дисперция;

n _
S=(1/( n-1))∑ (Нэi - Нэ )2 (4.4.7)
j=1

  • Ўртача квадратик оғиш;

δ=S (4.4.8)
Ушбу танлов учун вариация коэффициентини аниқлаймиз.
_
ѵ= δ/ Нэ (4.4.9)
Бу ерда, v - вариациа коэффициента; δ - ўрта квадратик оғиш;
_
Нэ - танловнинг ўртача қиймати.
Вариация коэффициента v ≥ 0,3 бўлганлиги сабабли танлов нормал тақсимотга мос деб ҳисобланади. [11].
95 % ишончлилиликда ўртача ёнилғи сарфи (ёнилғиниг меъёрланган сарфи) учун ишончли интервали
НЭ min э Э max; НЭ – (S/√n) x tan-1 < Qэ < НЭ + (S/√n) x tan-1; (4.4.10);
Бу ерда, Нэ – ёнилғиниг 100 км.га бўлган амалдаги сарфининг (ёнилғиниг меъёрланган сарфи) ўртача арифметик қиймати; литр/100 км
Qэ - ёнилғиниг 100 км бўлган ҳақиқий сарфининг ўртача қиймати; “литр”
tan-1 - Стьюдент коэффициепти.
(а = 0,05 аниқлик чегарасида, п=10 бўлганда tan-1= 2,23)
Олинган (Qэ) қиймати НЭ min - НЭ max интервалига тушса Р = 1 - а = 0,95 ишончлилик билан амалдаги ёнилғи сарфининг (ёнилғиниг меъёрланган сарфи) ҳақиқий сарфидан оғишлиги δ=S тенг бўлади деб тасдиқлаш мумкин.
Шундай қилиб ёнилғиниг 100 км бўлган ҳақиқий ёнилғиниг меъёрланган сарфи ўртача қиймати аниқланади.
Тадқиқот усули билан аниқланган ёнилғи сарфи муайян шароит учун меъёрланган ёнилғи сарфи хисобланиб, у чизиқли базис меъёрининг йиғма меъёрий коэффициентлар кўпайтмасига тенг бўлади.
Бу усул билан аниқланган ёнилғи сарфи муайян шароит учун ва транспорт воситасининг ҳолатини ҳисобга олгани учун вақтинчалик меъёрланган ёнилғи сарфи бўлиб, унинг амал қилиши 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ўрнатилади.
5.Ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёрида ҳисобга олинмаган меъёрий коэффициентлар қийматини аниқлаштириш.
Ёнилғи сарфининг меъёрий коэффициентлари қийматини аниқлаштириш аналитик ва экспериментал усуллар асосида амалга оширилади. Бу усулда аввал аналитик йўл билан ёнилғи меъёрий сарф қилиниши аниқланади.
Аналитик усул, Агар ишлаш шароити ўзгармас бўлса, O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжатда [1] келтирилган тенгламалар билан ёнилғи меъёрий сарф қилиниши аниқланади. Автомобиль ҳаракат воситалари ўзгармас шароитда ишлаганда ёнилғи меъёрий сарф қилиниши юқорида келтирилган формулалар (2.1.1.1, 2.1.2.1, 2.1.2.3, 2.1.3.1, 2.1.4.1, 2.1.4.3, 2.1.5.1.1, 2.1.5.1.3, 2.1.5.2, 2.1.6.1) ёрдамида аниқланади.
Автомобиль ҳаракат воситаларининг ҳар хил шароитда ишлагани, ихтисослашган транспорт воситалари, хориждан келтирилган транспорт восигалари, янги ишлаб чиқарилган ва O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжатда ёнилғи сарфи меъёри келтирилмаган транспорт воситалари учун ёнилғи меъёрий сарф қилиниши юқорида келтирилган формулалар (3.1.1.1.1, 3.1.1.1.3, 3.1.1.1.6, 3.1.1.2.3, 3.1.1.2.5, 3.1.2.1.1, 3.1.2.1.3, 3.1.2.1.4, 3.1.2.2.1, 3.1.2.2.2, 3.1.3.1, 3.1.3.2, 3.1.3.3, 3.1.4.1, 3.1.4.2, 3.1.4.3, 3.2.1.1, 3.2.1.3, 3.2.1.5, 3.2.2.2, 3.2.2.3) орқали аниқланган.
Экспериментал усулда мавжуд Давлат андоза (ГОСТ)лар ва O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжатларда [6,7,8,9,10] келтирилган методикалар асосида автомобиль ҳаракат воситалариниг муайян шароит учун меъёрланган ёнилғи сарфи эксперимент йўл билан аниқланган.
Автомобиль ҳаракат воситалари эксплуатация шароитда ёнилғи меъёрий сарф (умумий сарф) қилиниши меъёрланган ёнилғи сарфининг юрган йўлга кўпайтмаси орқали аниқланади.
Аналитик усул билан ҳисоблаганда ёнилғининг меъёрланган сарфи ёнилғи чизиқди базис меъёри ва йиғма меъёрий коэффициентлар купайтмасидан иборатлиги кўрсатиб ўтилган эди.
Hn= Hs х (1 + 0,01 х D), литр/100км ёки м3/100км, (2.1.3.2)
Бу ерда: Нп - муайян шароит учун меъёрланган ёнилғи сарфи, литр/100км ёки м3/100км; Hs - автомобиль йўл босиши учун ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёри, литр/100км ёки м3/100км; D - йиғма меъёрий коэффициент, фоизларда “%”.
Экспериментал усул билан аниқланган йиғма меъёрий коэффициентнинг ўртача солиштирма қиймати қуйидаги формула орқали аниқланади.
Dэ = (QэнQан ) x (100+Dа) - 100 (5.1)
Бу ерда: Dэ - экспериментал йи-ма меъёрий коэффициент, фоизларда “%”;
Qэн - ёнилғининг экспериментал меъёрий сарфи, литр ёки м3;
Qaн - ёнилғининг аналитик меъёрий сарфи, литр ёки м3;
Da - аналитик йиғма меъёрий коэффициент, фоизларда “%”.
Агар аналитик ва экспериментал усул билан аниқланган ёнилғи меъёрий сарфи (умумий сарфи) қийматлари бир-бирига тенг бўлса, йиғма меъёрий коэффициент қийматлари ҳам тенг. Агар фарқ қилса, йиғма меъёрий коэффициент қанча миқдорга аниқлаштирилиши келтирилиб чиқарилади.
Агар экспериментда аниқланган йиғма меъёрий коэффициентнинг қиймати аналитик усул билан аниқланган қийматидан ортиқ чиқса унинг сабаблари тахлил қилинади. Бунда ёнилғи сарфига кўпроқ таъсир этадиган омиллардан ҳисобланган автомобилнинг техник ҳолатига ва хайдовчининг касб маҳоратига эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Ҳудди шундай ўша автомобилни эксперимент вақтида бошқа ҳайдовчи бошқарганда ёнилғи сарф қиймати ўзгарариши мумкин.
Агар экспериментда аниқланган йиғма меъёрий коэффициентнинг қиймати аналитик усул билан аниқланган қийматидан кам бўлса, экспериментда аниқланган йиғма меъёрий коэффициент аниқлаштирилган вақтинчалик йиғма меъёрий коэффициент сифатида қабул қилинади.
Транспорт воситаларининг мураккаб маршрутда ҳаракатланишидаги ёнилғи сарфи меъёрини аниқлашда маршрутнинг ҳар қайси бўлаги (участкаси) учун ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёрида ҳисобга олинмаган меъёрий коэффициентлар қийматлари аниқлаштирилиб, уларнинг ўртача солиштирма арифметик қиймати, бутун маршрут учун меъёрланган ёнилғи сарфининг ўртата солиштирма қиймати вақтинчалик йиғма меъёрий коэффициент сифатида қабул қилинади.

6.Автомобиль ҳаракат воситаларига ўрнаштирилган махсус қурилмаларнинг ёнилғи сарфи меъёрини аниқлаш.


Автомобиль ҳаракат воситаларига ўрнатиладиган махсус қурилмаларнинг ёнилғи сарфи меъёрини (умумий сарфини) аниқлаш бажариладиган иш тури ва ишлатиш шароитини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Махсус қурилмалар ёнилғи сарфининг соатбай базис меъёри қийматлари O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжатда [1] келтирилган.
Янги ишлаб чиқарилган, хориждан келтирилган ва O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжатда [1] ўз аксини топмаган ҳаракат воситаларига ўрнатилган махсус қурилмаларнинг ёнилғи сарфи меъёрларини аниқлаш эксперимент йўли билан аниқланади.
Автомобиль ҳаракат воситаларига ўрнаштирилган махсус қурилманинг ёнилғи баки буғиздан 5-10 см пастидаги белгигача тўлдирилиб, синов охирида қайта тўлдирилиб сарф бўлган ёнилғи микдори 1,0 литрли ўлчов идишлари ёрдамида аниқлаганмиз. Эксперимент 0,5... 1 соат давомида амалга оширилиб, 5 маротаба қайтарилган ҳолда иш юритилган.

Эксперимент натижаларига ишлов бериш ва ёнилғи сарфи меъёрларини аниқлаш, автомобиль ҳаракат воситалари ёнилғи сарфи меъёрини (умумий сарфини) экспериментал усул билан аниқлаш каби амалга оширилиб, фақат автотранспорт воситасида юрган масофага сарфланган ёнилғи ўлчанса, махсус қурилманинг ишлашида бир соат давомидаги ёнилғи сарфи аниқланди.




Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
axborot texnologiyalari
O’zbekiston respublikasi
guruh talabasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
таълим вазирлиги
махсус таълим
haqida tushuncha
O'zbekiston respublikasi
tashkil etish
toshkent davlat
vazirligi muhammad
saqlash vazirligi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
sertifikat ministry
covid vaccination
Ishdan maqsad
fanidan tayyorlagan
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanidan mustaqil
moliya instituti
fanining predmeti
pedagogika universiteti
fanlar fakulteti
ta’limi vazirligi