Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

ер сифатини баҳолаш.
5. Ер тузиш объектларининг жойлашиш ўрнини, уларнинг чегараларини ўрнатиш 
ёки аниқлаштириш учун, оқилона фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда 
ишлатилаётган ва ерларнинг ҳолатига зарарли таъсир кўрсатадиган жараёнлар юзага 
келиши хавфи бўлган зоналарда рухсат этилган фойдаланишга амал қилмай 
фойдаланилаётган ер участкаларини маълум қилиш учун ерларни рўйхатдан қайта 
ўтказиш. 
6. Иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболларига мувофиқ ерларни тақсимлашни 
такомиллаштириш, ҳудудларни ташкил этишни яхшилаш ва Ўзбекистон Республикаси 
ерларидан оқилона фойдаланишнинг бошқа йўналишларини аниқлаш мақсадида ерлардан 
оқилона фойдаланиш ҳамда қўриқлашни ташкил этиш ва режалаш. У қуйидагиларни ўз 
ичига олади:


86 

ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни қўриқлаш ҳақида таклифлар ишлаб 
чиқиш;

ерларни табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштириш; 

чегараларида фуқаролар ва юридик шахслар учун ер участкалари ажратиш 
этилиши мумкин бўлган ерларни аниқлаш; 

махсус ер фондига киритилиш мумкин бўлган ерларни аниқлаш; 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган категория ва турларга 
тегишли бўлган ерларни аниқлаш.
Барча юқорида қайд этилган ишлар шаҳарсозлик ҳужжатига мувофиқ ўтказилади ва 
расмийлаштирилади. 
7. 
Ҳудудий ер тузиш
қуйидаги ишларни бажаришни кўзда тутади: 
А. Қуйидаги ҳолларда янги ер тузиш объектларини ҳосил қилиш ва мавжудларини 
тартибга солиш назарда тутилган:

ер тузиш объектларининг чегаралари ўзгарганда, шунингдек, уларнининг 
жойлашувида камчиликларни бартараф этиш мақсадида (сўқмоқ, ора-сира, ажралиб 
бўлиниб қолиш, шикастланиш ва фойдаланишдаги ноқулайликлар);

ер тузиш объектларининг чегараларини тиклашда; 

фуқаролар ва юридик шахсларга ер участкаларини ажратиш этишда; 

мусодара қилиш, шунингдек ер участкаларига бадал тўлаш йўли билан; 

ер участкалари билан келишувлар амалга оширилганда; 

ерларни қайта тақсимлашнинг бошқа ҳолларида. 
Қайд этилган фаолият Давлат Ер кадастри, Давлат Шаҳарсозлик кадастри 
маълумотлари, ер тузиш, шаҳарсозлик ва ерлардан фойдаланиш, қўриқлаш ва қайта 
тақсимлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади. 
Янги ер тузиш объектларини ҳосил қилиш ва мавжудларини тартиблашда 
қуйидагилар аниқланади: 

ҳудудий ер тузишни ўтказиш тартиби (Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 
томонидан аниқланади); 

ер тузиш объектлари чегараларининг жойлашув ўрни, шунингдек, чегараси

ер участкасининг ўлчами, асосий вазифаси, ерлардан ва унда жойлашган 
муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларидан рухсат этилган 
фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, ердан фойдаланиш вариантлари; 

ер тузиш объектлари майдонлари ва ер тузиш объектларининг фойдаланиши 
чекланган қисмлари; 

ерларнинг бошқа тавсифлари. 
Ерни бириктириш -
бу берилган участкани бошқаларидан ажратиб қўйишдир. 
Бунинг натижасида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш объектларининг чегаралар 
аниқланади
42
.
Б. Ер тузиш объектлари чегарасини аниқлаш – маҳаллий ва бошқа маъмурий-
ҳудудий тузилмалар чегараларини, чегара белгиларини ўрнатиш билан ер участкаларини 
бир биридан ажратиш, уларнинг координаталарини аниқлаш ва ер тузиш харитасини 
тайёрлаш бўйича ишлардир. Чегаралаш давлат ер кадастри, ер тузиш, шаҳарсозлик ва 
ердан фойдаланиш, уни қўриқлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган бошқа 
ҳужжатлар маълумотлари асосида амалга оширилади. 
Чегаралаш мавжуд амалиётининг камчиликларидан бири, тўсиқлар бўйича 
фарқланадиган амалдаги ердан фойдаланиш чегараси бўйича, ёки архив ҳужжатларида 
белгиланган, бир замонлар берилган ер ажратиш чегараси бўйича ер участкасининг 
чегарасини шакллантириш, ёки “бино фундаменти қирғоғи бўйича” участкаларни 
42
Масалан, темир йўллар жойлашган ерларга қўшимча ҳар икки ёни бўйлаб ер ажратилади. Унинг кенглиги 
йўлнинг тоифа(категория)сига яъни бир йилда неча млн.т юк ташишига боғлиқ. 


87 
ажратиш. Бу ҳолатларда, ердан тартибсиз фойдаланиш натижасида юзага келган ер 
участкасининг барча лойиҳавий нуқсонлари абадий бириктирилади. Бундан ташқари, бу 
нуқсонлар қўшни объектга ҳам боғланиб кетади, чунки, ер участкасининг чегараси – бу 
доимо ер участкалари орасидаги чегарадир.
8. Ички хўжалик ер тузиш – қишлоқ ҳўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва 
уларни қўриқлашни ташкил этиш мақсадида амалга оширилади. 
Ер тузиш ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатлаштирилган ахборотни қайта ишлаш, 
қайд этиш, сақлаш ва тарқатиш натижасида Давлат маълумотлар фонди шаклланади. Уни 
яратиш, юритиш ва фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 
белгиланади. Давлат маълумотлар фондига киритилган ер тузиш ҳужжати давлат мулки 
ҳисобланади ва хусусийлаштирилмайди. Ер тузишни ўтказувчи фуқаролар ва юридик 
шахслар Давлат маълумотлар фондига тайёрлаган ҳужжатларининг нусхасини бепул 
беришлари шарт. 
Ерларнинг ҳолатини кузатиб бориш тизимини давлат ер мониторинги деб юритиш 
қабул қилинган, уларнинг объекти бўлиб Ўзбекистон Республикасининг барча ерлари 
ҳисобланади. 
Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо 
бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг 
ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат 
43


Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish