91
боғларнинг мулклари ишчилари томонидан сотиб олинди. Агар хусусийлаштирилаётган
корхона асосий фондларни ўзининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди воситалари
ҳисобига сотиб олаётган бўлса, мулкнинг сотиб олиш қийматидан чегирма бериш кўзда
тутилган.
Савдо ва хизматлар соҳасининг кўпчилик объектлари ер участкаси билан бирга
сотилган. Улардан баъзиларини хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида
солиққа тортиш бўйича айрим имтиёзлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги (январь 1994й.), “Ўзбекистон
республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини
янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги (март 1994й.)
Фармонлари хусусийлаштириш жараёнига сезиларли туртки берди.
Иқтисодий ислоҳотларни, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
жараёнларини чуқурлаштириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлашни таъминлашга давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Қўмитаси
давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат Қўмитаси
(Давлат Мулк Қўмитаси)га ўзгартирилиши катта ёрдам берди.
Давлат Мулк Қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари сифатида
қуйидагилар белгиланган:
•
кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш,
давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришда дастурлар ишлаб чиқиш ва
истиқболларни белгилашда ҳамда республикада хусусийлаштиришни ривожлантиришда
ягона сиёсатни олиб бориш;
•
республикада давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида
аҳолининг мулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш;
•
давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш жараёнларини ташкилий ва услубий бошқариш;
•
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда хорижий инвестицияларни
жалб қилишнинг ҳамда улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва
шаклларини
белгилаш;
•
инвестиция фондлари, консалтинг ва
аудиторлик хизматлари, холдинглар, фонд
биржалари, кўчмас мулк биржалари ва ҳ.к.ларни яратиш.
Ушбу вазифаларга мувофиқ, Давлат Мулк Қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
•
давлат корхоналари мулкини давлат тасарруфидан чиқариш мақсадида бошқариш;
•
меъёрий ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш;
•
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва
реализация қилиш;
•
акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик бирлашмалари, ширкатлар акцияларини
сотиб олиш;
•
давлатга тегишли акцияларни сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш;
•
инвестиция фондлари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари, бошқа бозор
структураларини яратиш ва тугатиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Давлат Мулк
Қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ташкил қилинган.
1994 йилнинг март ойида Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат Дастури
тасдиқланган. Унга мувофиқ жойларда ҳокимиятларниннг Давлат Мулк Қўмитасининг
ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда хусусийлаштиришнинг регионал дастурлари
ишлаб чиқилган.
92
Барча
ташкилий, ҳуқуқий-услубий ва тартибга солувчи тадбирлар йиғиндиси
республика пойтахти, регионлар ва тармоқлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш жараёнига пухта тайёрланиш, уни ҳар томонлама ишлаб чиқиш,
ташкиллаштирилган ва ҳеч қандай ижтимоий келишмовчиликларсиз амалга ошириш
имконини берди.
Жараён қуйидаги шартларда қурилган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси
Қонунчилиги билан таъминланган ва жараённинг шаклланиши ҳамда ривожланишида
муҳим роль ўйнаган:
•
давлат мулкининг тасарруф этувчиси бўлиб Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади;
•
корхонанинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрланиши
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган, давлат мулки объектининг тасарруф
этувчиси
сифатидаги комиссия томонидан амалга оширилади;
•
сотишга мўлжалланган кўчмас мулк объектининг нархи давлат мулкини тасарруф
этувчиси томонидан белгиланади ва у комиссия томонидан амалга оширилган бошланғич
баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас ҳамда хусусийлаштириш вақтидаги реал
бозор нархларини ҳисобга олиши керак;
•
давлат мулки объекти қийматини бошланғич баҳолаш, Вазирлар Маҳкамаси
томонидан тасдиқланган Низом асосида, комиссия томонидан амалга оширилади;
•
соф фойданинг, барча солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилгандан
кейин давлат корхонасида қоладиган, бир қисми меҳнат жамоасининг мулки ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Давлат Мулк Қўмитасининг фаолиятини
янада такомиллаштириш
борасида Ўзбекистон Республикасида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси шакллантирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: