Мавзу: Аён ва ноаён қутбли синхрон генераторларнинг
тенгламалари ва вектор диаграммалар.
Синхрон генераторнинг шартли-мантиқий схемаси:
Синхрон генераторлар (СГ) юксиз ишлаганда унинг ташқи клеммаларидаги кучланиш статор чулғамида ҳосил бўлган ЭЮК га тенг бўлади. Агарда СГ га юклама уланган бўлса, якорь реакция тарқоқ магнит оқими таъсиридан ва статордаги кучланиш пасайиши натижасида клеммалардаги кучланиш ЭЮК дан кичик бўлади.
Кейинги слайдларда аён ва ноаён қутбли СГ ларда ҳосил бўладиган ЭЮК ларни кўриб ўтамиз.
Синхрон генераторининг ЭЮК лари тенгламаси
Аён қутбли СГ да ҳосил бўладиган ЭЮК лар таркибига қуйидагилар киради:
- қўзғатиш чулғами МЮК F0 асосий магнит оқими Ф0 ни, бу оқим эса асосий ЭЮК Е0 ни ҳосил қилади;
2) якорь чулғами МЮК нинг бўйлама ўқ бўйича ташкил этувчиси Fad якорь реакцияси магнит оқимининг шу ўқ бўйича ташкил этувчиси Фаd ни ҳо-сил қилади. Бу магнит оқим статор чулғамида ўзидан 90 орқада қоладиган якорь реакцияси ўзиндукция ЭЮК нинг бўйлама ташкил этувчиси Еаd ни индукциялайди:
Аён қутбли СГ схемаси
3) якорь чулғми МЮК нинг кўндаланг ўқ бўйича ташкил этувчиси Faq якорь реакцияси магнит оқимининг шу ўқ бўйича ташкил этувчиси Фаq ни ҳосил қилади. Бу магнит оқим статор чулғамида ўзидан 90 орқада қоладиган якорь реакцияси ўзиндукция ЭЮК нинг кўндаланг ўқ бўйича ташкил этувчиси Еаq ни ҳосил қилади:
4) статор пўлат ўзаги ва қисман ҳаво оралиғи орқали илашган тарқоқ магнит оқими Ф1 статор чулғамларида тарқоқ ЭЮК Е1 ни ҳосил қилади:
5) статор чулғамининг актив қаршилигида кучланиш пасайиши:
Шундай қилиб, статор чулғамидаги кучланиш юқоридаги ЭЮК ларнинг геометрик йиғиндиси билан ифодаланади:
ёки
Аён қутбли СГ нинг вектор диаграммаси
а) юклама актив-индуктив характерда
б) юклама актив-сиғим характерда
Ноаён қутбли СГ якорь чулғамида ҳосил бўладиган ЭЮК лар таркибига қуйидагилар киради:
- асосий магнит оқим Ф0 ҳосил қилган ЭЮК Е0.
Ноаён қутбли СГ ларда хad ва хaq индуктив қаршиликлар тахминан тенг бўлади
2) якор чулғамининг МЮК Fа якорнинг магнит оқими Фа ни вужудга келтиради. Бу оқим, ўз навбатида, якорь чулғамида ўзиндукция ЭЮК Еа ни ҳосил қилади:
3) тарқоқ магнит оқими Ф1 ҳосил қилган ЭЮК Е1:
4) Фа ва Ф1 магнит оқимлари якорь токи томонидан ҳосил қилингани туфайли ха ва х1 индуктив қаршиликларни қўшиш мумкин: ха х1 хs (бу ерда: хs – ноаён қутбли СМ нинг синхрон индуктив қаршилиги ёки тўла индуктив қаршилик дейилади). У ҳолда
5) Статор чулғами актив қаршилигида кучланиш пасайиши:
Ноаён қутбли СГ нинг кучланиши юқоридаги ЭЮК ларнинг вектор йиғиндисидан иборат бўлади:
ёки
Ноаён қутбли СГ нинг вектор диаграммаси
а) юклама актив-индуктив характерда
б) юклама актив-сиғим характерда
а)
б)
Синхрон генераторнинг салт ишлаш тавсифи
Нормал салт ишлаш характеристикаси
Жадвалда аён қутбли ўртача ва катта қувватли синхрон генераторларнинг нормал салт ишлаш характеристикасини ифодаловчи қийматлар келтирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |