Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

 
6.3. Ер тузиш асослари 
 
Ер тузиш
- бу ердан фойдаланиш тадбирларини тартибга солиш мажмуидир.
40
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди ер тузиш объекти ҳисобланади. 
Ер тузиш ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер 
ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга 
ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишнинг ҳудудий ва ички хўжалик 
режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади.
41
Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органи қарорига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига 
мувофиқ ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ер тузиш истиқболга мўлжалланган, лойиҳалаш олдидан, хўжаликлараро ҳамда ички 
хўжалик ер тузиш турларига бўлинади.
Истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаш олдидан амалга ошириладиган ер тузишга 
қуйидагилар киради:
1) республика ва унинг минтақаларининг ер-сув ресурсларидан фойдаланиш ҳамда 
уларни муҳофаза қилиш чизмаларини ишлаб чиқиш;
2) туманлар ва вилоятларнинг ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш;
3) тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни 
муҳофаза қилиш билан боғлиқ истиқбол режаларини, республика миқёсидаги ва ҳудудий 
дастурларни ишлаб чиқиш;
4) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашиши ва чегаралари 
белгиланишини асослаш. 
 
Хўжаликлараро ер тузишга қуйидагилар киради: 
1) жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, шаҳарчалар, туманлар, шаҳарлар, 
вилоятларнинг чегараларини белгилаш;
2) ерларнинг жойлашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда ер эгалари, 
ердан фойдаланувчилар, ижарачиларнинг ва мулкдорларнинг янги ер участкаларини 
ташкил этиш ҳамда мавжуд ер участкаларини тартибга солиш лойиҳаларини тузиш;
40
Ўз.Р.Ер Кодекси, 3-боб 
41
Ўз.Р.Ер Кодекси, 12-модда 


83 
3) янги ташкил этилаётган, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари, 
муассасалари ҳамда ташкилотларига ер ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш;
4) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун 
олиб қўйиладиган ерларни ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш;
5) ер участкаларини (жойнинг ўзида) ажратиб бериш, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини ва 
ердан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ҳамда ер 
участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш;
6) янги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик ерларини яхшилаш, тупроқ 
унумдорлигини сақлаш ва ошириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш, тупроқни сув 
ва шамол эрозиясидан, селлардан, кўчкилардан, сув босишдан, захлашдан, қақраб 
қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, радиоактив ва кимёвий 
моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш бўйича ишчи лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
7) барча ерларни рўйхатга олиш ҳамда фойдаланилмаётган, самарасиз 
фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб 
бориш;
8) ерларни ресурс жиҳатидан баҳолаш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза 
қилиш юзасидан ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
9) ерларни баҳолаш тадбирларини ўтказиш.
Хўжаликлараро ер тузиш туманлар ёки бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ қишлоқ 
хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари гуруҳларининг маъмурий 
чегаралари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари бошқа туманлар ёки шаҳар ва посёлкалар 
ҳудудига тегишли бўлган ҳолларда, уларнинг чегараларини ўзгартириш масалалари 
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойнинг ўзида белгилаш тартибида ҳал 
қилинади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари тасдиқланганидан кейин (жойнинг ўзига) 
кўчирилиб, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ер 
участкаларининг чегаралари белгиланган намунадаги марза белгилари билан ажратилади.
Ички хўжалик ер тузиш тури қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва 
ташкилотларининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, илмий асосланган 
алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорлар, 
яйловлар, боғлар, токзорлар ва бошқаларни) жойлаштиришни, тупроқ эрозиясига қарши 
кураш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек суғориладиган ерларни тўла 
реконструкциялашни ўз ичига олади.
Ички хўжалик ер тузиш тури лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан ер 
тузишнинг таркибий қисми бўлган муаллифлик назорати олиб борилади.
Ер тузиш тартибида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ 
бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.
Ер тузиш таркибида топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, 
геоботаника жиҳатидан, тарихий-маданий ва бошқа йўналишда текширишлар ҳамда 
изланишлар олиб бориш назарда тутилади.
Ер тузиш мажбурий тартибда қуйидаги холатларда амалга оширилади: 
- объект чегараларини ўзгариши; 
-ер майдонларини ажратиш ва тортиб олиш; 
- фойдаланиши чекланган объектларни чегараларини аниқлаш; 
- ер майдонларини фуқаролар ва юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришида фойдаланишда қайта тақсимлаш; 
- сув ва шамол емирилишига, шўрланган, сув босган, ботқоқлашган, қуруқлашган, 
зичлашган, истеъмол ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланган, радиоктив ва 
кимёвий моддалар, зарарланиш ва бошқа салбий таъсирларга эга бўлган яроқсиз ерларни 
аниқлаш, қайта тиклаш ва вақтинча тўхтатиш бўйича керакли тадбирларни ўтказиш. 


84 
Ер тузиш жараёни – бу ер тузишнинг алоҳида тартибда бажариладиган умумий 
хатти-ҳаракатлари тушунилади ва у қуйидаги ўзаро боғланган кетма-кетликда амалга 
оширилади:
- ер тузиш ҳаракатини амалга ошириш учун расмий илтимосномани киритиш; 
-ер тузиш ишларини ишлаб чиқишдаги ташкилий ишлар; 
- ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш; 
- лойиҳа ечимларини чизмадан табиат(ер)га кўчириш; 
- ер тузиш материалларини ва хужжатларини беришва расмийлаштириш; 
- ер тузиш лойиҳаларини назоратини хусусий ер мулк эгалари, ер эгалари, ердан 
фойдаланувчи шахслар ва ижарачилар томонидан муаллифлик назоратини амалга 
ошириш. 
Ер тузиш ишларини амалга ошириш ҳақидаги расмий илтимосномани киритиш учун 
манфаатдор фуқаро ёки юридик шахслар талабнома беришлари зарур. 
Тайёрлов ишлари босқичида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

ер тузиш объектининг ҳолатини ўрганиш;

объект ҳақидаги зарур ахборотларни йиғиш, баҳолаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш;

қизиқтираётган объектга график ва бошқа материалларни тайёрлаш;

лойиҳалаш учун зарур бўлган ўлчамда далага оид текширувларни ва изланишларни 
ўтказиш;

лойиҳалаш учун топшириқларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
Бу босқичнинг якунловчи юридик ҳужжати бўлиб, текширув, изланиш, тайёрлов ва 
бошқа ишларни ўтказиш бўйича далолатнома ҳисобланади.
График (лойиҳа режаси) ва матн қисмларидан иборат бўлган ер тузиш лойиҳаси, 
ердан фойдаланиш лойиҳасини тузиш босқичидаги асосий юридик ҳужжат саналади. 
Лойиҳада ер тузиш объектининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ерлардан оқилона 
ва самарали фойдаланиш йўналишлари ишлаб чиқилади ва иқтисодий асосланади. 
Лойиҳадаги объектни табиий жойлашувини таминлаш ерга ўтказиш дейилади ва у ер 
эгалари ва ердан фойдаланувчилар иштирокида амалга оширилади, уларга ажратилаятган 
ерга ўтказилган ва фойдаланувчига бириктирилган чегаралар кўрсатилади ва 
топширилади. 
Бажарилган иш – лойиҳадан ерга ўтказилган чегараларни акс этувчи ишчи 
чизмаларини илова қилган ҳолда, ўрнатилган намунадаги далолатнома билан 
расмийлаштирилади. Уларнинг асосида мулкка эгалик ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш 
ҳуқуқи давлат актлари (гувоҳномалар) берилади ёки аввал берилган актларга 
ўзгартиришлар киритилади. Шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари ва бошқа материаллар ҳам 
берилади. Ҳудуднинг ўрнатилган чегараси барча манфаатдор юридик ва жисмоний 
шахслар учун мажбурий саналади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish