Кўчмас мулк иқтисодиёти


–расм. Бўйлама юк кўтарувчи деворли



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

4.8.–расм. Бўйлама юк кўтарувчи деворли 
йирик блокли бинонинг конструктив схемаси: 1 – 
пойдевор, 2 – ертўла деворлари, 3 – ора ёпма, 4 – 
ички деворлар, 5 – ташқи деворлар, 6 – зинапоя 
майдончаси, 7 – зинапоя марши, 8 – ички бўйлама 
девор, 9 – балкон, 10 – хоналараро пардевор.
 
 
 
4.9.–расм. Юк кўтарувчи деворли 
йирик 
панелли 
уйнинг 
конструктив схемаси: 1 – ташқи 
панеллар, 2 – санитар-техник 
кабиналар, 3 – юк кўтарувчи 
пардеворлар, 4 – ички юк кўтарувчи 
кўндаланг деворлар, 5 – ора ёпма 
панеллар, 6 – цокол панеллари, 7 – 
пойдевор блоклари. 
Материали бўйича қовурғалар темир бетон (йиғма ёки монолит), ҳамда пўлат ёки 
аралаш (пўлат ва темир бетон аралашмаси) турда бўлиши мумкин. Пўлат 
конструкцияларни бинонинг катта ўлчамларида, катта юкларда ва монтаж ишларини 
тезлаштириш учун қўллаш мақсадга мувофиқдир. Тўлиқ қовурғага эга бўлмаган 
биноларда қовурғанинг қисман ўрнини босувчи юк кўтарувчи деворлар мавжуд бўлади. 
Масалан, ташқи деворлар юк кўтарувчи ҳисобланади, бинонинг ичида эса қовурға мавжуд 
бўлади. 4.10. – расмда қовурғали фуқаролик биноси, 4.11. – расмда эса қовурғали саноат 
биносининг схемаси кўрсатилган. 
4.10. – расм. Қовурғали бинонинг 
конструктив схемаси: 
1 – устунлар, 2 – ригеллар, 3 –ора ёпма 
плиталари, 4 –ора ёпмаларнинг боғловчи 
плитаси, 5 –тик девор панеллари. 


53 
4.11. – расм. Қурилиш жараёнидаги пўлат қовурғали саноат биноси 
Биноларнинг 
тўсувчи конструкциялари
умумий кенгликни алоҳида ҳажмларга, 
қаватларга, хоналарга ва ҳ.к.ларга ажратиш, ҳамда ички майдонларни ташқи таъсирлардан 
ҳимоя қилиш учун керак. 
Тўсувчи конструкциялар биноларнинг ичида турли қўлланиш соҳасига оид зоналар 
ва уларда сунъий микроиқлим (ҳарорат, намлик, ёруғлик изоляцияси, шовқин изоляцияси 
ва ҳ.к.) яратишга имкон беради. Тўсувчи конструкцияларга деворлар, деразалар, эшиклар, 
пардеворлар, поллар, шифтлар ва том ёпма киради. Юқорида айтилганидек, қовурғасиз 
биноларда баъзи тўсувчи конструкциялар юк кўтарувчи ҳам бўлиши мумкин. 
Бинонинг пардозлаш элементлари ҳам тўсувчиларга киритилади, булар 
фасадларнинг ташқи пардози, хоналарнинг ички пардози – сувоқ ва бўёқ, пол 
қопламалари, осма шифтлар, ҳамда фасад ва интерьерни безатиш предметлари. 
Биноларнинг бошқа элементларига техник хоналар, стационар ускуналар
муҳандислик коммуникациялари ва ташқи ободонлаштириш киради. Техник хоналарга 
махсус майдонлар, коммуникация ва турли ускуналарни жойлаштиришга мўлжалланган 
ертўла ва чордоқлар, ҳамда зинапоя майдончалари ва лифт шахталари киради. 
Муҳандислик коммуникацияларига электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти, 
иссиқлик таъминоти тизимлари, ҳамда шамоллатиш ва алоқа тизимлари киради. Бино 
қийматига фақатгина ички коммуникациялар (шаҳар тармоқларига уланиш жойигача) 
киритилади. 
Ободонлаштириш элементлари – бу бинога тегишли ҳудуд ва унинг яхшиланганлиги 
демакдир. Бундай элементларга бинога кириш йўллари, йўлаклар, газонлар, болалар ва 
спорт майдончалари, автомобил тўхташ жойлари киради. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish