50
Ҳар бир бинонинг ички режавий ечими мазкур бинонинг ҳамда ундаги ҳар бир
алоҳида ҳажмий бўлакнинг нима мақсадга мўлжалланганига боғлиқ бўлади. Аммо ҳар
қандай бинода ҳам умумий ҳажм тўсиқ конструкциялардан
фойдаланиб вертикалига
қаватларга ва горизонталига хоналарга бўлинади. Масалан, индивидуал бир қаватли турар
жой яшаш хоналарига (зал, дам олиш хонаси, болалар хонаси), ва ёрдамчи
хоналар
(ошхона, ҳоммом, ҳожатхона, кириш жойи) га эга бўлади.
Кўп қаватли турар жой биносида асосий режавий компонент бўлиб квартиралар
ҳисобланиб, улар ҳам тахминан индувидуал турар жой биносидагидек хоналар тўпламига
эга бўлади. Бунда ҳар бир квартирага кириш зинапоя ёки лифтга эга бўлган подъезддан
алоҳида кириш эшиклари орқали таъминланади. Кўп қаватли
турур жой биносида
квартиралар бир хилдаги ёки турли шакл ва ҳажмдаги режавий ечимга эга бўлиши
мумкин. Масалан, бир уйда ҳамма квартиралар 3 хонали, бошқасида бўлса 1, 2, 3 ва 4
хонали бўлиши мумкин.
Кўпгина жамоат биноларида (муассасалар, мактаб, шифохона, меҳмонхона каби)
узун коридорли режавий ечим қўлланилиб, у бино қавати узунлиги бўйлаб энсиз ўтиш
йўлаги сифатида давом этади ва унинг икки томонида бир хил шаклга эга бўлган хоналар
(кабинетлар, синфлар, палаталар ва бошқа) жойлашади. Бунда коридорда узунлиги бўйлаб
деразалар бўлмайди ва у сунъий ёритилади. Баъзи ҳолларда
коридор бинонинг бир
томонида таянч девор бўйлаб, уни ёритувчи деразаларга эга бўлган ҳолда жойлашади.
Коридорнинг кенглиги одатда 2-3 метр ни ташкил қилади.
Муассасаларда одатда кабинетлар ва ходимлар учун бўлимлар, келувчиларни қабул
қилиш жойи, маиший ва хўжалик хоналари мавжуд бўлади. Ўқув биноларида ўқув
машғулотлари учун хоналар (синфлар, аудиториялар, лабораториялар) ва ёрдамчи хоналар
мавжуд бўлади.
Томоша бинолари композициясининг асосини катта ҳажмдаги томоша зали ва унинг
атрофида ёрдамчи жойлаштирилган хоналар ташкил қилади. Спорт иншоотларида мазкур
композиция
асосини спорт аренаси, савдо ташкилотларида савдо зали ташкил этади.
Кўп қаватли биноларда барча қаватлар ёки бир хил ўлчамдаги ёки турли ўлчамдаги
ҳажмий ечимга эга бўлади. Турар жой биноларида ҳамма қаватлар деярли бир хил
тузилишга эга бўлиб, фақат биринчи қаватда турли ҳажмий ечимдаги дўконлар ва
офислар бўлиши мумкин.
Бундан ташари, 1-қаватдаги квартира тузилиши бошқа
қаватдагиларидан фарқланиши мумкин.
Жамоат биноларида ҳам биринчи ва охирги қаватларидан ташқари, барча қаватлар
бир хил тузилишга эга бўлиши мумкин. Бундай биноларнинг биринчи қаватда катта
кириш жойи,
анжуманлар зали, ошхона бўлиши мумкин. Охирги қаватда эса техник
хизмат ва коммуникациялар жойлашган бўлиши мумкин.
Барча турдаги бир қаватли бинолар коммуникациялар учун техник ертўла ва
чордоққа эга бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: