249
Мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини унга эгалик қилиш ҳуқуқидан ажратиш лизингнинг
ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Лизинг берувчи топширилаётган
мулкка эгалик
ҳуқуқини сақлаб қолади ва бир пайтнинг ўзида ундан фойдаланиш ҳуқуқи лизинг
олувчига ўтади. Ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун у келишилган лизинг тўловларини амалга
оширади. Лизинг муддати тугагандан, сўнг объект лизинг берувчининг мулклигича
қолади.
Бир қатор ҳолатларда, лизинг шартномасида унинг муддати тугаганидан сўнг лизинг
олувчининг объектни сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.
Бу ҳолда лизинг олувчига лизинг объекти тўловлари тўлангандан кейин унга эгалик
қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Лизинг битимининг асосий элементларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
битимнинг объекти ва субъекти, лизинг шартномасининг муддати ва лизинг тўловлари.
Лизингнинг объектлари, одатда, асосий фондларнинг актив қисми ҳисобланади,
лекин баъзида пассив қисми ҳам бўлиши мумкин. Бу
аслида, ишлаб чиқариш циклида
йўқолиб кетмайдиган ва бухгалтерия ҳисобининг “Асосий воситалар” бўлимига тегишли
исталган объект бўлиши мумкин. Объектига қараб кўчар мулк (машина-техникавий)
лизинги ва кўчмас мулк лизинги фарқланади.
Кўчар мулк лизинги объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: транспорт воситалари
(юк ва енгил автомобиллар, самолётлар, вертолётлар, кемалар), қурилиш техникаси, теле-
ва масофавий алоқа воситалари, станоклар, ҳисоблаш техникаси воситалари, бошқа ишлаб
чиқариш ускуналари, механизмлари ва жиҳозлари (асосий ишлаб чиқариш фондларининг
актив қисми).
Кўчмас мулк лизинги объекти бўлиб ишлаб чиқаришда қўлланиладиган бино ва
иншоотлар (асосий ишлаб чиқариш фондларининг пассив қисми) ва турар жойлар
ҳисобланади.
Шунингдек, эксплуатация қилинган мулк лизингини ҳам ажратиш мумкин. Бу ҳолда
лизинг объекти бирламчи қиймати эмас, балки баҳолаш қиймати бўйича баҳоланади. Бу
турдаги лизингдан фойдаланиш, фикримизча, етказувчи(таъминловчи)га ҳам, лизинг
олувчига ҳам наф келтиради. Таъминловчи мустақил равишда ёки лизинг компанияси
орқали эксплуатацияда бўлган, аммо ҳозирги вақтда ишлатилмаётган мулкни лизингга
тақдим этади ва бу билан у мажбурий бекор туришдан вужудга келадиган зарарларни
қоплайди. Бу турдаги лизинг фойдаланувчисини мулкнинг нисбатан юқори бўлмаган
қиймати жалб қилиши мумкин, айниқса, бу қиммат мулк бўлса, мисол учун, шундай
кўчмас
мулк объектики, ундай мулкни корхона, ўзининг молиявий чекланишлари
туфайли, бирламчи юқори қийматида харид қилиш қобилиятига эга бўлмайди.
Классик лизингга уч томонлама характерга эга муносабатлар хос бўлади. Бу ҳол
лизинг битимида иштирок этувчи субъектлар билан шартланган.
Биринчидан, лизинг келишуви шартлари асосида кўчмас мулкни фойдаланишга
топширадиган мулкдор – лизинг берувчи. Лизинг берувчи сифатида қуйидагилар чиқиши
мумкин:
•
уставида шу турдаги хўжалик фаолияти кўзда тутилган банк муассасаси ёки
филиал;
•
лизинг операцияларини амалга ошириш учун, махсус, ташкил қилинадиган,
молиявий лизинг компанияси, унинг асосий ва деярли
ягона функцияси мулк учун
тўловлар киритиш, яъни битимни молиялаштириш ҳисобланади;
•
ихтисослаштирилган лизинг компанияси, у битимни молиявий таъминлаш билан
бирга ўз зиммасига молиявий бўлмаган характердаги барча хизматлар (сақлаш,
таъмирлаш, эскирган қисмларни алмаштириш, фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш ва
ҳ.к.) мажмуини ҳам олади;
•
асосий фаолияти лизинг бўлмаган, лекин уставида у билан шуғулланиш
таъқиқланмаган ва лизинг операцияларини амалга ошириш учун молиявий манбааларга
эга бўлган, исталган фирма;
250
•
юридик шахсни ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланадиган ва хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс.
Иккинчидан, бу кўчмас мулк объектларидан фойдаланувчи ёки лизинг олувчидир, у
юридик шахс ҳам, жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин.
Ва ниҳоят, таъминловчи– бўлажак мулкдор, яъни лизинг олувчига мулкни сотувчи
шахс, у исталган юридик шахс бўлиши мумкин. Таъминловчи сифатида фирма –
буюртмачи бўлиб ҳам иштирок этиши мумкин.
Классик лизинг битимида субъектлар ўртасидаги муносабатлар қуйидаги схема
бўйича ўрнатилади: маълум турдаги мулкка эҳтиёжи бўлган, бўлажак
лизинг олувчи,
мустақил равишда бундай мулкка эга таъминловчи танлайди. Уни ўз мулкига айлантириш
учун эгалигида керакли пул воситалари мавжуд бўлмаганлиги ва заём воситаларни
олишга имкон бўлмагани боис, керакли маблағга эга, бўлажак лизинг берувчига битимда
иштирок этишини сўраб, мурожаат қилади. Лизинг берувчининг иштироки унинг
таъминловчидан мулкни сотиб олиши ва кейин уни лизинг олувчига, лизинг битимида
келишилган шартларда, вақтинчалик фойдаланишга топширишида намоён бўлади.
Лизинг битимини тузишда лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида лизинг
шартномаси (лизинг келишуви) тузилади. Лизинг шартномасининг таркиби қуйидагича
бўлиши мумкин:
1.
Шартнома
шартлари
(топширилаётган
лизинг
объектининг
номи,
таъминловчининг номи,
таъминлаш муддати, жойи, лизинг муддати).
2.
Лизинг олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
3.
Лизинг берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
4.
Лизинг тўловларининг тўлов шартлари.
5.
Лизинг объекти таъминлаш шартлари.
6.
Шартноманинг амал қилишини тугатиш.
7.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейинги ҳаракатлар.
Бирламчи шартнома муддати ўз ниҳоясига етганда лизинг объектининг қолдиқ
қийматини баҳолаш ва уни тасарруф этиш муҳим масала ҳисобланади.Замонавий
шартномалар амалиётида мазкур масалага 4 хил ёндашув ишлаб чиқилган.
а) Қолдиқ қиймат лизинг берувчининг тасарруфида сақланиб қолади. Бу ҳолда
лизинг олувчи икки ҳаракатдан бирини танлаши керак бўлади: лизинг объектини мавжуд
бозор нархида сотиб олиш ёки лизинг тўловларини лизинг объектининг бошланғич
қийматида эмас, балки жорий бозор қиймати базасида ҳисоблаган ҳолда келишув
муддатини узайтириш.
б) Лизинг олувчининг лизинг берувчидан кўчмас мулк объектини сотиб олиш
ҳуқуқисиз қолдиқ қийматини биргаликда тасарруф этиш. Лизинг олувчига кўчмас мулк
объектини сотиб олиш ҳуқуқини бериш лизинг берувчи томонидан солиқ имтиёзларидан
фойдаланиш имкониятига ёмон таъсир кўрсатган ҳолатда ёки лизинг олувчининг
банкротлик ҳолатида лизинг берувчининг кўчмас мулк объектини талаб қилиш
имкониятини сусайтириши ҳолатида бундай ёндашувдан фойдаланилади. Одатда, бундай
шартномалар бўйича лизинг олувчига кўчмас мулк объектининг лизингини узайтириш
ҳуқуқи берилади.
в) Лизинг олувчининг лизинг объектини,
адолатли бозор нархида, қолдиқ қиймати
бўйича сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилади. Баъзи мамлакатларда лизинг объектини
олдиндан белгиланган номинал бўйича сотиб олишга рухсат берилмайди, мазкур ёндашув
ҳам айнан шунга асосланган. Аммо кўчмас мулк объектини лизинг муддати тугаганда,
амалдаги жорий бозор нархларида сотиб олиш мумкин.
г) Кўчмас мулк объектини олдиндан белгиланган номинал бўйича сотиб олиш
ҳуқуқи.
8. Томонларнинг имзолари ва манзиллари.
Лизинг битимининг типик схемаси 17.2.расмда кўрсатилган.