246
Бундай схеманинг камчилиги бўлиб, аҳоли учун доим ҳам қулай бўлмайдиган, унинг
аниқ манзил характерига эгалиги ҳисобланади.
Кўчмас мулк бозорининг кўпчилик субъектлари воситалар жалб қилишнинг янги
усулларини қидиришга мажбур бўлган бир шароитда, облигация заёмлари кўчмас мулкни
молиялаштиришнинг самарали инструменти бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Уй-жой қурилишини молиялаштириш мақсадига йўналтирилган облигация
заёмларининг хусусий ҳоли бўлиб жамғариб бориладиган
уй-жой сертификатларини
чиқариш ва сотиш ҳисобланади. Бошқа томондан, ташкиллаштириш схемаси бўйича уй-
жой қурилишини молиялаштириш учун уй-жой сертификатларини қўллаш – бу, ҳисса
билан қатнашиладиган шартноманинг бир тури, аммо юқори ликвидликка эга ва маълум
индексга боғлиқ равишда, номинал қийматнинг мажбурий индексацияси мавжуд. Уй-жой
сертификатининг номинал қиймати уй-жой умумий майдонининг бирликларида, ҳамда
унинг пул эквивалентида белгиланади. Уй-жой сертификати номинал қийматининг
индексация схемаси уни чиқариш вақтида белгиланади ва маълум амал қилиш муддатида
ўзгармас бўлиб қолади.
Уй-жой сертификатига заём пулини қайтаришнинг натурал шаклига ҳам эга
бўлиши мумкин бўлган купонсиз облигация деб қараш мумкин
. Сертификат юқори
ликвидликка эга қимматли қоғоз бўлиб, маълум сифатга эга ва қурилаётган ёки
реконструкция қилинаётган уйда жойлашган 0,1 дан 1 м
2
гача бўлган турар жойга эга
бўлиш ҳуқуқини беради.
Одатда, уй-жой сертификатларининг амал қилиш муддати чекланмаган.
Керакли
майдонга эга, кўчмас мулк турар жой объектини олишга етарли бўлган пакет
шакллантирилгандан кейин, унинг мулкдори заём пулини қайтариш сертификатларини
тақдим этади ва маълум вақт ўтгандан сўнг сертификат эмитентидан уй-жойга эга бўлади.
Уй-жой сертификатлари билан кўчмас мулк объектларини
молиялаштиришнинг
асосий хусусиятларига қуйидагилар киради:
•
уй-жой сертификатининг маълум майдонга эквивалентлиги;
•
қурилиш жараёнини бир неча босқичларга бўлиш, ҳар бирини молиялаштириш
учун маълум миқдордаги сертификатлар реализация қилинади;
•
турар жой кўчмас мулк объектлари умумий майдонининг 1м
2
га келтирилган,
қурилишнинг ҳар бир босқич харажатлари ва инфляция даражасига боғлиқ
равишда уй-
жой сертификатлари нархининг шаклланиши;
•
сертификатлар харидорлари томонидан уларни қоплаш шаклини танлаш;
Уй-жой сертификатлари ипотекага қараганда бир қатор устунликларга эга:
•
тўлов қобилияти йўқолганда уйни бўшатиб чиқиб кетиш эҳтимоли бўлмайди;
•
сертификат нархи 1м
2
турар
жой нархидан паст, ваҳоланки ипотека кредити
схемалари орқали турар жой кўчмас мулк объектини харид қилиш унинг қийматини 2-3
баробар оширади;
•
бўш пул воситалари пайдо бўлишига қараб сертификатларни аста-секин харид
қилиш мумкин, ипотека эса оила бюджетига узоқ муддатли ва қатъий чекловларни қўяди.
Уй-жой сертификатлари ўз эгаларига эмитент эмиссияни амалга оширувчи уйлардан
турар жой олиш ҳуқуқини беради. Бунда банк қимматли қоғозлар
бозорида
сертификатларни, уларнинг эмитенти ва харидори ўртасида молиявий агент сифатида,
жойлаштириши
мумкин,
шу
билан
бирга
банк
қурилиш
лойиҳасининг
муваффақиятсизликка учраш ҳолатида воситаларнинг қайтарилиши учун жавобгар
(кафил) бўлиб қолади. Суғурта компанияси ҳам уй-жой сертификатлари бўйича
кафил
бўла олади.
Уй-жой сертификатлари бўйича натурал ёки пул шаклидаги даромад мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: