6.3. Социологик прогноз қилиш усуллари
Прогноз, яъни ижтимоий жараёнларни олдиндан башорат қилиш
ҳам социологик тадқиқотларнинг йўналишларидан бири бўлиб, унда
ижтимоий муносабатлар тизими, ижтимоий объект тузилмаларининг
қандай ўзгариши, динамик ривожланишига илмий жиҳатдан олдиндан
баҳо берилади.
Социологик прогнознинг вазифалари куйидагилардан иборат:
а) объектив ва субъектив омиллар таъсирида ижтимоий муҳитнинг
ўзгаришини олдиндан кўра билиш;
б) ижтимоий соҳа ривожланишининг истиқболини аниқлаш, яъни
ижтимоий бошқарув предмети бўлган жамият фаолияти билан боғлиқ
барча жиҳатлар назарда тутилади;
в) жамият тараққиётига бевосита таъсир этувчи иқтисодий ёки
сиёсий қарорлар қабул қилишнинг ижтимоий оқибатларини аниқлаш.
Социологик прогнозларни объекти, ҳудуднинг кўлами,
давомийлигига кўра таснифлаш мумкин.
Прогнозлаш
объектига
кўра умумий ва индивидуал прогноз
турларига бўлинади. Умумий прогнозда тадқиқот объекти яхлит
ижтимоий ҳодиса сифатида белгилаб олинади. Индивидуал прогнозда
алоҳида шахс, микросоциумнинг ижтимоий хулқ-атвори прогноз
қилинади.
Ҳудуд мезонига
кўра, социологик прогноз маъмурий-ҳудудий
бирликларнинг иерархиясидан келиб чиқиб таснифланади. Масалан:
туман (шаҳар), вилоят, республика, ҳамда маълум бир минтақадаги
вазият юзасидан социологик прогноз
ва ҳ.к.
Вақт мезони
бўйича социологик прогноз қисқа муддатли (тезкор),
ўрта муддатли (тактик) ва узоқ муддатли (стратегик) турларга
бўлинади.
Ижтимоий фанларда қисқа муддатли деганда 1-2 йиллик, ўрта
муддатлиси 5 йилгача, узоқ муддатлиси эса 10-15 йил вақтни оладиган
прогнозлар назарда тутилади.
Прогнозларнинг икки асосий турлари мавжуд –
қидирув
ва
норматив
турлар.
Қидирув тури асосан социологик характерга эга бўлиб – бу
ретро ва интроспектив методология ёрдамида ижтимоий жараёнлар,
тизимлар ва объектларнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш,
208
маълум ижтимоий-иктисодий, сиёсий шароитларга мос ҳолда бундай
тенденцияларни узайтиришга қаратилган.
Норматив тури, аксарият ҳолларда, иқтисодиётга оид бўлиб,
олдиндан аниқланган, махсус ишлаб чиқилган, ўрганилган ижтимоий
мақсадлар, ғоялар, норма ва стандартлар асосида ишлаб чиқилади.
Қидирув прогнозлари ижтимоий жараён, тизим, объект
келгусида қандай ҳолатда бўлиши мумкин деган саволга жавоб
бергани ҳолда, норматив прогноз башорат қилинаётган келажакка
қай йўсинда етиш мумкинлигини тушунтиради. Бу икки тур шартли
имкониятлар шкаласида эҳтимоллар бўлиниши бўйича бир-биридан
анча фарқ қилади. Норматив прогнозларнинг ўзига хослиги шундаки,
улар қидирув турига нисбатан кўпроқ прогматив характерга эга ва
бошқарув амалиётида дастурлаштириш ва режалаштириш, ўрта
муддатли ва узоқ муддатли қарорлар ишлаб чиқишда истиқболли
мақсадлар, вазифаларни асослаб беришга хизмат қилади.
Қидирув ва норматив прогнозларнинг ишончлилик даражаси
социологик экспертиза ёрдамида баҳоланади.
Социологик прогнознинг асоси бўлган келажак ҳақидаги
маълумот манбалари: прогноз қилинаётган ҳодисанинг истиқболли
ривожланиш йўлларини тажриба ва аналогияга асосланиб баҳолаш;
маълум тенденцияларнинг экстраполяцияси; ривожланиш истиқболи
маълум бўлган кўрсаткичлар ўзгаришига асосланган ҳодисанинг
келажакдаги социологик модели.
Социологик прогнознинг 3 хил тури мавжуд: прогноз характерига
эга бўлган субъектив баҳоларни тартибга келтириш ва тизимлаштириш
мақсадида аҳолини (экспертларни) сўров қилиш; экстраполяция
ва интерполяция – прогноз қилинаётган жараён кўрсаткичлари
ривожланишининг динамик қаторини тузиш; моделлаштириш –
ўзгаришларнинг кўлами ва йўналишига асосланган ҳодисанинг
эҳтимолий ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қидирув ва норматив
моделлар тузиш.
Социологик прогнозларни ишлаб чиқиш технологиялари ичида
И.В.Бестужев-Лада томонидан таклиф қилингани аҳамиятга молик
бўлиб, у қуйидагиларни назарда тутади:
1) тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш, муаммонинг
бошланғич таҳлили, мақсад ва вазифаларни изоҳлаш, фаразларни
олдинга суриш, тадқиқотни ташкил қилиш усуллари ва тизимини
209
аниқлаш каби жиҳатларга суянган ҳолда прогноздан аввалги
йўналишни ишлаб чиқиш;
2) тадқиқот объекти ва предметининг бошланғич моделини сифат
ва миқдор кўрсаткичлари системаси кўринишида тузиш;
3) прогностик фонни тузиш, ўрганилаётган объектнинг ижтимоий
турмушдаги ўрнини аниқлаш (объектнинг ривожланишига таъсир
қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган шароит ва омиллар
тизимини таҳлил қилиш билан);
4) объектнинг бошланғич ҳолатида, келажакни ҳам назарда
тутиб аниқланган тенденцияларни экстраполяция қилиш йўли билан
қидирув моделини ишлаб чиқиш;
5) объектнинг қидирув моделида олдиндан назарда тутилиб ёки
бошқа йўллар билан топилган ҳолатига келиш йўлларини ишлаб
чиқиш.
Социологик прогноз ижтимоий жараёнларни ижтимоий
бошқарувида самарадорликни оширишда бевосита ёки билвосита
хизмат қилади. Айниқса, жамият тараққиётининг ўтиш даврларида,
тизим инқирози пайтларида, иктисодий муносабатларнинг шакли
ўзгарганда, жамият ҳаётида ижобий ёки салбий аҳамиятга эга бўлган
масалалар пайдо бўлганда, социологик прогноз ижтимоий бошқарув
тизимида муҳим роль ўйнайди.
Социологияда прогноз қилиш – маълум бир вақт ичидаги
ижтимоий жараёнларнинг йўналиш ва хусусиятларини илмий
жиҳатдан олдиндан кўра билиш усулидир. Амалий социологияда
қўлланиладиган формал – мантиқий статистик усулларни ҳисобга
олган ҳолда самарали прогноз қилиш фақат қисқа муддатли истиқбол
учун хос бўлиб, шунда ҳам ўрганилаётган ижтимоий жараён
хусусиятларини вариантлари бўлган тақдирдагина амалга ошиши
мумкин.
Прогноз қилишнинг асосий хусусияти – келажакни мўлжаллаш,
ижтимоий жараёнлар тавсифининг статистик параметрлари ҳақида
билимларнинг йўқлигидан келиб чиқадиган ноаниқликни бартараф
қилиш кабилардир. Гап статистик миқдорларни аниқлаш ҳақида
кетаётгани сабаб, амалий социологиядаги ҳар қандай прогноз фақат
эҳтимолий характерга эга эканлигини унутмаслигимиз керак. Бундан
келиб чиқадики, ҳар қандай асосланган прогностик модель учун икки
мезон зарур:
210
– ижтимоий ҳодисалар тавсифини рақамли баҳолаш шакли;
– баҳодаги хатолар даражаси, унинг аниқлиги.
Хар қандай прогностик моделга тегишли қатор талабларни кўриб
чиқамиз. Булар қуйидагилар: асосланганлик, тўлиқлик, валидлик,
аниқлик ва барқарорлик.
Прогностик моделнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |