Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31


Социологик тадқиқот натижалари юзасидан



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

6.4. Социологик тадқиқот натижалари юзасидан 
 ҳисобот тайёрлаш
Социологик тадқиқот доирасида режалаштирилган барча 
мазмуний ишлар бажарилганидан сўнг ҳисобот қисмига ўтишимиз 
мумкин. Ҳисобот буюртмачининг талабидан келиб чиқиб, ахборот-
таҳлилий ҳисобот, ахборот-таҳлилий маълумотнома ва илмий ҳисобот 
шаклларида тайёрланиши мумкин. Шунингдек, социологик тадқиқот 
натижаларига кўра, монография ва диссертация ҳам тайёрланиши 
амалиётда кузатилади.
Социологик тадқиқот натижалари юзасидан икки хил ҳисобот 
тайёрланиши мумкин:


212
1) оралиқ ҳисобот – ёки тугалланмаган тадқиқот натижаларини 
тўлиқ шаклда ёхуд тадқиқот натижаларининг бирламчи, дастлабки 
таҳлили баён қилинади;
2) якуний ҳисобот – тугалланган тадқиқот натижалари тўлиқ, 
ҳар томонлама ва чуқур очиб берилади.
Турли адабиётлардаги ёндашувларни умумлаштирган ҳолда 
якуний ҳисоботнинг қуйидаги тузилишини келтирилади:
− тадқиқот дастури;
− танланган йиғимдаги респондентларнинг тавсифи (кимлар 
сўров қилинди, уларнинг сони, улар ҳақида ижтимоий-демографик ва 
паспортга оид маълумотлар);
− олинган маълумотлар ва тадқиқотлар натижалари ҳақида 
тасаввур ва уларнинг таҳлили, талқини; 
− хулоса, амалий тавсиялар ва прогноз; 
− иловалар (жадваллар, чизмалар, диаграммалар). 
Иловалар қисмида буюртмачи ва тадқиқот натижаларини ўқувчи 
бошқа шахслар томонидан зарур ҳолларда танишиш ва қиёслаш учун
миқдорий, чизмали, видео ва аудиоматериаллар (агар мавжуд бўлса), 
шунингдек, барча услубий ҳужжатлар (анкета, бланка, тестлар, 
саволномалар)ни тақдим этиш мақсадга мувофиқдир. 
У ёки бу муайян тадқиқотнинг мазмунидан келиб чиқиб, ҳисобот 
ҳажми турлича бўлиши мумкин: ўн бетдан то бир неча юз бетгача. 
Ҳисоботнинг қандайлиги тадқиқотнинг турига, қандай илмий ёки 
амалий мақсадларни назарда тутганига боғлиқ.
Ҳисоботга қўйиладиган талаблар:
1) Ҳисоботда умумлаштириш, таҳлил натижаларини талаб 
қиладиган илмий изланишнинг мантиқига мос муаммоларнинг барча 
гуруҳлари акс этиши керак.
2) Ҳисоботнинг ҳар бир бобида икки қисмга алоҳида эътибор 
бериш керак: 
а) муаммолар ва натижалар;
б) хулосалар;
3) Таҳлил ва ҳисобот учун анкетанинг айрим савол ва натижалари 
максимал умумлаштирилиши керак.
4) Ҳисоботни тўғри ва хатосиз тузиш.
Олинган социологик маълумотлардан тўғри фойдаланиш учун 
куйидаги муҳим методологик жиҳатларни ҳисобга олиш керак: 


213
– социологик маълумотларни талқин қилиш ва баҳолаш характери 
тадқиқотни концептуал тузиш босқичидаёқ ўрганилаётган ҳодисанинг 
сифат характеристикаси аниқ бўлган пайтда маълум бўлади.
– олинган маълумотларни талқин қилиш ва уларга мантиқий 
ишлов бериш тадқиқотчининг объект ва предметни қанчалик яхши 
билишига боғлиқ.
– социологик маълумотларни талқин қилишда тадқиқотчининг 
мазкур соҳадаги тажрибаси катта аҳамиятга эга. 
Социологик тадқиқотлар натижаларини тўғри таҳлил қилиш, 
келгусида улардан, бошқарув фаолиятида, ижтимоий жараёнларни 
олдиндан ҳис қилиш ва режалаштиришда самарали фойдаланишга 
имкон беради.
Бу жараёнда муҳим жиҳатлардан бири тадқиқот натижаларини 
буюртмачи олдида ҳимоя қила олишдир. Бу натижалардан 
фойдаланишнинг яна бир кенг тарқалган шакли сифатида илмий 
журналлар ва оммавий ахборот воситаларида социологик тадқиқот 
ҳақида мақолалар бериш, чиқишлар қилиш мумкин.
Ҳисобот маълумотлари таҳлилидан келиб чиққан асосий 
таклифлардан иборат тавсияномаларни тайёрлаш ҳар қандай 
ҳисоботнинг ажралмас қисмидир. Тавсиялар ўз тасдиғини топадиган 
характерда бўлиб, ўз ичига фақат илмий ва амалий фаолиятга татбиқ 
этиладиган жиҳатларни олади. Бунда шуни назарда тутмоқ лозимки, 
берилган тавсиялар тўғрилиги шубҳа остига олинган тақдирда 
мафаатдор шахслар ҳисобот контекстидан зарур асосларни олиш 
имкониятига эга бўлишлари керак. Агар таҳлилий бўлимларга 
қандайдир сабаблар билан керакли ҳисоб-китоблар киритилмаган, 
амалий таклифлар асосланмаган бўлса, яна қандай қўшимча 
тадқиқотлар ўтказиш кераклиги кўрсатиб ўтилиши керак. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish