Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31


Эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш босқичлари



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

6.1. Эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш босқичлари
Социологик тадқиқот натижалари унинг тури ва кўламига қараб 
таҳлил қилинади. Одатда, синов тадқиқотларининг натижаларини 
таҳлил қилишда тавсифий тадқиқот натижаларига нисбатан камроқ 
меҳнат қилинади. Ўз ўрнида, тавсифий тадқиқот натижаларининг 
таҳлили эса таҳлилий тадқиқотга нисбатан юзакироқ амалга 
оширилади. Такрорий социологик тадқиқотлар натижаларининг 
таҳлилига эса юқорида таъкидланган барча тадқиқот турларидан 
чуқурроқ ёндашилади. Шундай экан, эмпирик маълумотларнинг 
таҳлили социологик тадқиқотнинг мақсади ва гипотезасидан келиб 
чиқиб белгиланади. 
Умумий маънода, эмпирик маълумотлар таҳлили қуйидаги 
босқичларда амалга оширилади:
1. Барча эмпирик маълумотларни содда шаклда баён этиш. Бунинг 
учун тўпланган барча маълумотларнинг сифати қайта текширилади, 
дала тадқиқоти жараёнида йўлга қўйилган хато ва бўшлиқлар 
аниқланади. Шунингдек, ушбу босқичда саралаш моделига тўғри 
келмайдиган бирликлар, малакасиз респондентларни тўлиқ ёки 
қисман саралаш ҳажмидан чиқариб ташланади ҳамда тадқиқотнинг 
репрезентативлигини оширишга хизмат қиладиган бошқа ҳаракатлар 
амалга оширилади.
Буларнинг барчаси танланган йиғим, хусусан, унинг демографик, 
ижтимоий-касбий ва бошқа белгиларини умумий баҳолаш ва бу орқали 
муайян тадқиқот натижаларини талқин қилиш ҳамда хулосаларни 
шакллантиришда танланган йиғимнинг ушбу белгилари қанчалик 
таъсир кўрсатиши тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мақсадини 
кўзлайди. 


201
Масалан, бирор социологик тадқиқот натижаларида қайсидир 
инсонларнинг ижтимоий муаммолари бошқаларникига қараганда 
муҳимроқ бўлиб чиқди. Ушбу хулосани тўғри талқин қилиш учун 
тадқиқотчи саралаш жараёнини тўғри лойиҳалаштирганлигини яна 
бир бор текшириб кўриши, танланган йиғимни тузишда социологик 
меъёрлардан чиқиб кетмаганлигига амин бўлиши керак. Чунки 
амалиёт кўрсатмоқдаки, баъзи тадқиқотларда умумий муаммо 
ўрганилганига қарамасдан, саралаш ҳажмига бир хил ижтимоий 
мақомга эга бўлган респондентлар тушиб қолиши мумкин. Ўз-ўзидан 
маълумки, бундай тадқиқотларнинг натижалари бир ёқламали бўлиб 
қолади ва хулосалар эса объектив ижтимоий воқеликдан дарак 
бермайди.
2. Эмпирик маълумотларни якуний таҳлилга тайёрлаш. 
Бунинг учун дастлабки маълумотлар белгиларидан келиб чиқиб 
яхлитлаштирилади, типик гуруҳлар аниқланади. Ушбу босқичда 
айрим кичик ҳажмли ва кам аҳамиятли маълумотлар бошқа типик 
маълумотларга қўшиб юборилади.
Масалан, социологик анкетанинг бирор саволига деярли маълумот 
олинмади (< 2% ёки тадқиқот ҳажми ва мавзусига қараб тадқиқот чи 
белгилайди) деб ҳисоблайлик. Агар ушбу қийматни сақлаб қолсак, 
таҳлил давомида кам аҳамиятли миқдорга дуч келишимиз мумкин. 
Шу сабабли, агар ушбу қийматни қўшиб юбориш учун муқобил 
эмпирик кўрсаткич мавжуд бўлса, унда уларни бирлаштирган 
маъқул. Албатта, бу ҳам тадқиқотда кўтарилиб чиқилаётган 
ижтимоий муаммонинг характери ва унинг ташувчисининг ўзига хос 
хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. Агар бундай ёндашув 
мақсадга номувофиқ бўлса, унда ушбу кам миқдорли қийматларнинг 
ижтимоий характерини талқин қилиш орқали тавсифлашга тўғри
келади.
Ушбу босқичда, эмпирик маълумотларни талқин қилишга 
тайёрлаш учун учун омилли таҳлил, таснифлаш, типлаштириш, 
қиёслаш ва бошқа шу каби методлардан фойдаланилади. 
3. Эмпирик маълумотларни чуқур талқин қилиш. Ушбу босқич 
тадқиқотнинг репрезентативлиги учун жуда муҳим бўлиб, унда 
ижтимоий воқелик бевосита ва билвосита (биринчи даражали ва 
иккинчи даражали) эҳтимолий таъсир кўрсатаётган омилларни 
аниқлаш орқали изоҳланади. 


202
Мазкур босқичда омилларни алмаштириб қўйиш, яъни бе воситани 
– билвосита ёки аксинча деб ўйлаш асосий хавф саналади. Акс ҳолда, 
тадқиқот хулосалари нотўғри шаклланиб қолади ва тадқиқотнинг 
қиймати тушиб кетади. Шу сабабли, эмпирик маълумотларни талқин 
қилишда ижтимоий ҳодиса ва фактларга объектив ҳамда малакавий 
баҳо бериш, гипотезани ҳар томонлама текшириб кўриш, зарурият 
туғилганда гипотезани текшириш учун ижтимоий эксперимент 
ўтказиш ҳамда мақсадли тавсиялар ишлаб чиқиш лозимдир.
4. Тадқиқот доирасида ўрганилаётган жараён ёки ҳодисанинг 
муайян шароитда ривожланиши тўғрисида прогноз ишлаб чиқишга 
ҳаракат қилиш. Социологик прогнозлаш бўйича ушбу мавзунинг 
охирги ўқув саволида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Демак, эмпирик маълумотларни таҳлил қилишда тадқиқот 
мақсади ва гипотезасидан келиб чиқиб, шошилинч хулосаларнинг 
олдини олган ҳолда социологик ва статистик методлардан чамбарчас 
фойдаланиб иш тутилса, тадқиқот натижалари реал ижтимоий 
муаммоларни очиб беради.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish