198
ФОЙДАЛАНИЛГАН ВА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Асосий адабиётлар:
1. Добриенков В.И., Кравченко А.И.
Методы социологического
исследования. М.: “Инфра-М”, 2004. С. 767.
2. Семенова В.В. Качественные методы: введение в
гуманистическую социологию: Учеб. пособие для студентов вузов /
Ин-т социологии РАН. М.: Добросвет, 1998.
3. Ядов В.А. Стратегия и методы качественного анализа данных /
Социология: 4М. Т.1. № 1. – С. 14-31.
Қўшимча адабиётлар:
1. Батыгин Г.С. Лекции по
методологии социологических
исследований. М.: “Российский университет дружбы народов”, 2008.
С. 353.
2. Николаева Я.Н., Абруков В.С. Количественные и качественные
методы исследования в современной социологии: соединяем и
властвуем / hs.uz/ страничка УП №3
3. Троцук И.В. Теория и практика нарративного анализа в
социологии. Монография. Москва, 2006. – С. 210.
4. Феннето Э. Интервью и опросник: формы,
процедуры,
результаты. СПб.: «Питер», 2004. – 160 с.
5. Юлдашев С.Р. Ижтимоий психологиядан масалалар тўплами.
Тошкент, ЖИДУ. 2012. Б.60.
6. Ядов В.А. Стратегия социологического исследования. Учебное
пособие. 4-е издание. М.: “Омега-Л”, 2009. С.545.
199
6-мавзу: ЭМПИРИК МАЪЛУМОТЛАРНИ
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Мавзуга кириш
Олдинги мавзуларда кўриб чиққанимиздек, ҳар қандай эмпирик
социологик тадқиқот тайёрлов, асосий ва якуний босқичлардан иборат
бўлади. Албатта, мазкур босқичлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ
ва бирининг сифатли ёки сифатсиз ташкил этилиши иккинчисининг
сифатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди.
Социологик тадқиқотнинг ҳар бир босқичи социолог-таҳлилчи-
дан муайян билим ва кўникмаларни талаб этади. Мазкур мавзуда
кўриб чиқиладиган масала, яъни тадқиқотнинг якуний босқичи ҳам
тадқиқотчидан юксак малака тақозо этади. Қолаверса, ушбу босқичда
тадқиқотда нафақат
соцология ва психология, балки математика,
статистика ва компьютер технологияларига оид билимлар ҳам керак
бўлади. Зеро, социологик тадқиқотларнинг қолган босқичларидан
фарқли ўлароқ, айнан ана шу босқичда тадқиқотга якун ясалиб,
муаммога баҳо берилади ва унинг натижалари буюртмачига тақдим
этилади. Шундай экан, агар якуний босқичда эмпирик маълумотлар
сифатли
статистик ишловга олинмаса, тадқиқотнинг олдинги
босқичларининг унумдорлиги ҳам кўринмайди.
Бу борада, оммавий социологик тадқиқотлар тажрибаси шуни
кўрсатадики, эмпирик маълумотларда статистик қонуниятларни
қидириш жараёни учта асосий методологик тамойилларга асосланиши
зарур:
1) ўрганилаётган ҳодисанинг
муайян моделига, яъни алоҳида
шарт-шароит ва постулатлар тизимига таяниш;
2) тизимли ёндашув, яъни маълумотларни таҳлил қилиш
жараёнида ҳам эндоген маълумот (ўрганилаётган объектни
тавсифловчи маълумот), ҳам экзоген маълумот (объект
мавжуд
бўлган муҳитни тавсифловчи маълумотлар)лардан фойдаланишга
200
имкон яратувчи турли усулларни қидириш ва муаммони ўрганишга
фанлараро ёндашиш;
3) ҳар қандай социологик тадқиқот бошланиш ва тугаш нуқтасига
эга, деган нуқтаи-назардан қочиш. Яъни социологик маълумотларни
таҳлил қилиш – бу маълумотларнинг мавжудлик усули ҳамда бир хил
маълумотларга доимий қайтишга тайёрлик демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: