Казусдаги масалада


ОК 16-модда. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар



Download 30,68 Kb.
bet4/6
Sana13.06.2022
Hajmi30,68 Kb.
#664999
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Якуний-КАЗУСЛАР-ФҲДЁ

ОК 16-модда. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар
Никоҳ тузишга:
лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.
ОК 57-модда. Қариндошлик
Туғишган ака-ука ва опа-сингил қариндошликнинг иккинчи даражасида, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан қариндошликнинг — учинчи, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар эса — тўртинчи даражасида турадилар.

Тоғавачча ва аммаваччалар тўғри шажара бўйича қариндошлар ҳисобланмайди.


Аммавачча ва тоғаваччалар ўртасида тузиладиган никоҳга таъқиқ йўқлигини кўриб турибмиз. Демак уларни никоҳини қайд этиш мумкин.
Ботиров Акрам 1 майдан 1 июлга қадар Қорақолпағистон Республикасига хизмат сафарига кетаётганлиги учун никоҳни ариза бергандан сўнг қоунунда белгиланган муддат ўтмасдан туриб қайд этишни сўради.
ОК 13-модда. Никоҳ тузиш тартиби
Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.
Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.
Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
ФҲДЁ қоидалари: 75. FHDY organi mudiri uzrli sabablar bo‘lganda hamda arizachilarning iltimoslariga ko‘ra bir oylik muddatni qisqartirishi mumkin.
Bunda uzrli sabablarni tasdiqlovchi — bolalarining tug‘ilganligi haqidagi guvohnomalari, tibbiyot muassasasining kelinning homiladorligi yoki bir tarafning kasalligi haqidagi ma’lumotnomasi, xizmat safari to‘g‘risidagi guvohnoma va shu kabi hujjatlar ko‘rsatiladi.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики Ботиров Акрам 1 майдан 1 июлга қадар Қорақолпағистон Республикасига хизмат сафарига кетаётганлиги учун никоҳ тузиш муддатини қисқартириш мумкин.
6- казус

17 ёшга тўлган Ҳалимова Муқаддас 20 ёшли Аллаберганов Баходир билан никоҳдан ўтиш учун туман ФХДЁсига мурожаат қилишди. Ҳозирди буларнинг 2 нафар фарзандалари мавжуд бўлиб, шу сабабли ФХДЁ мудирасидан Муқаддаснинг никоҳ ёшини 17 ёшга қисқартирган ҳолда никоҳдан ўтказиб беришини илтимос қилди. 2 нафар фарзандга нисбатан Б. Аллабергановнинг оталиги белгиланмаган. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


ФҲДЁ қоидалари: 72. O‘zbekiston Respublikasi Oila kodeksining 14 va 15-moddalariga muvofiq, nikohlanuvchilarning o‘zaro roziliklari va ularning nikoh yoshiga yetganliklari nikoh tuzishning asosiy shartlari hisoblanadi.


Uzrli sabablar mavjud bo‘lganda, alohida holatlarda (homiladorlik, bola tug‘ilishi, voyaga yetmaganning to‘la muomalaga layoqatli deb e’lon qilinishi — emansipatsiya), nikoh tuzishni xohlovchi shaxslarning iltimosiga ko‘ra, nikoh tuzilganligini qayd etish joyidagi tuman, shahar hokimi tomonidan nikohga kirish yoshi bir yildan ko‘p bo‘lmagan muddatga kamaytirilishi mumkin.
79. Agar nikoh tuzuvchi shaxslarning otalik belgilanmagan birgalikdagi bolalari bo‘lsa, u holda FHDY organi ularga otalikni belgilash tartibini tushuntirishi lozim.
40. Nikohda bo‘lmagan ota-onadan tug‘ilgan bolaga otalikni belgilash ota va onasi (agar otasi voyaga yetmagan hisoblansa, u holda qonuniy vakili) tomonidan birgalikda berilgan arizasi yoki sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida FHDY organida amalga oshiriladi.
41. Otalikni belgilash to‘g‘risidagi ariza tug‘ilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etgan FHDY organiga beriladi.
45. Agar otalik bolaning tug‘ilganligi qayd etilgandan so‘ng belgilansa otalikni belgilash haqidagi arizaga yoki sudning ushbu masala yuzasidan qaroriga bolaning tug‘ilganlik haqidagi guvohnomasi ilova qilinadi.
FHDY organi otalikni belgilash haqidagi ariza asosida tug‘ilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga tegishli o‘zgartirishlar kiritadi.
Казусдаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо берар эканмиз никоҳ тузмоқчи бўлган 17 ёшга тўлган Ҳалимова Муқаддас 20 ёшли Аллаберганов Баходирларининг никоҳ тузишлари учун 18 ёшга тшлмаган келинни никоҳ ёшини бир ёшга камайтирш билан никоҳларини қайд этиш лозим, сабаб 2 нафар фарзанд туғилганлиги. Бундан ташқари фарзанд туғиланлиги никоҳ тузиш учун ариз берилганда 1 ойлик муддат берилади, бу вазиятда эса бир ойлик муддатни қисқартириб ариза берилган куни никоҳ қайд этилиши мумкин. Бундан ташқари туғилган фарзандларга ҳам оталикни белгилаш қонун талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.


7- казус
Набиева Ҳилола узоқ йиллардан бери фарзандсизлиги туфайли сингниси Каримова Зилоланинг фарзандини асраб олмоқчи бўлади. Булар Ҳилола ва Зилолалар эгизак бўлиб бир бирларига жуда ўхшаш бўлади. Ҳилоланинг ўрнига доим тиббий кўрикларга Зилола бориб туради. Натижада Ҳилоланинг хомиладорлиги оилавий поликлиникада қайд қилинади. Зилола тиббий муассасада боласини дунёга келтиради ҳамда сингниси Ҳилоланинг паспортини тақдим қилган ҳолда туғилиш тўғрисидаги тиббий маълумотномани расмийлаштирилишига эришилади. Шундан сўнг ФХДЁга Ҳилоланинг эри мурожаат қилиб туғилган болага нисбатан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олмоқчи бўлади . Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

Download 30,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish