ОК 16-модда. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар
Никоҳ тузишга:
лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
Демак Б. Исмоиловнинг 2- турмуш қуриши учун монеълик қиладиган ҳолат мавжуд бўлганлиги туфайли олдинги никоҳини бекор қилмасдан янги никоҳ тузиб бўлмайди.
2- казус
Болтаева Нигора (19 ёш), Нуриддинов Хайдар (20 ёш) ҳозирда Хитой Халқ Республикасида истиқомат қилишиди. Улар никоҳни қайд этиш учун Хитойдаги Ўзбекистон Республикасининг консулига мурожаат қилишди. Хитойда никоҳ ёши эркаклар учун 22 ёш, аёллар учун 20 ёш. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Консул никоҳни қайд этади ёки йўқ.
ФҲДЁ қоидалари: 96. Chet elda doimiy yashovchi O‘zbekiston Respublikasi fuqarosining nikohini qayd etish o‘sha davlat qonunchiligiga asosan uning vakolatli organlari tomonidan yoki O‘zbekiston Respublikasining konsullik muassasalarida ushbu Qoidalarga asosan amalga oshiriladi.
ОК 15-модда. Никоҳ ёши
Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади.
26-модда. Консулликнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш юзасидан функциялари
Консуллик муассасалари қуйидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этади:
туғилиш;
никоҳ тузиш;
никоҳни бекор қилиш;
ўлим.
Консулликнинг мансабдор шахси чет элда доимий ёки вақтинча яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, фуқаролик ҳолатини Ўзбекистон Республикасида қайд этган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатномалар ёзувларига ўзгартишлар, тузатишлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, далолатномалар ёзувларини қайта тиклаш ҳақидаги, шунингдек фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ҳамда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ваколатли органларга топширади.
Консулликнинг мансабдор шахсига мурожаат этган шахслардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш масалалари, башарти фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига зид бўлмаса, ҳал этилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоида назарда тутилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Болтаева Нигора (19 ёш), Нуриддинов Хайдар (20 ёш) Хитойдаги Ўзбекистон Республикасининг консулига мурожаат қилишган, демак ушбу никоҳни консул қайд этиши лозим бўлади.
3- казус
2020 йилда Ўзбекистон фуқароси бўлган Азизов Шухрат Нодировчи Испанияда вафот этади. Унинг Испанияга боргандаги йўл чипталари аллақачон йўқолиб кетган. Шунингдек, Испания соғликни сақлаш тизими томонидан унинг ўлганлигини тасдиқловчи тиббий маълумотни ўзида акс эттирган ҳужжат расмийлаштирилмаган. Консул ўлимни қайд этиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
ФҲДЁ қоидалари:
125. Chet elda vafot etgan O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining o‘limini qayd etish marhum yashab turgan yoki o‘lim sodir bo‘lgan joydagi O‘zbekiston Respublikasining konsullik muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.
Agar o‘limni qayd etish marhumning yashash joyidan boshqa okrugda amalga oshirilsa, u holda o‘limni qayd etgan konsullik muassasasi marhum hisobda turgan konsullik muassasasiga uning familiyasi, ismi, otasining ismi, o‘lgan sanasi, shuningdek o‘lim haqidagi dalolatnoma yozuvining raqami va o‘lim qayd etilgan joy va sana ko‘rsatilgan xabarnoma yuboradi.
126. Agar o‘limni qayd etishda marhumning homiysiz qolgan voyaga yetmagan bolalari borligi ma’lum bo‘lsa, u holda konsul shu kunning o‘zidayoq bu haqda O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga xabar beradi.
127. O‘lim qayd etilgandan keyin marhumning hujjatlari diplomatik pochta orqali O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga jo‘natiladi.
Bunda marhumning bekor qilingan pasporti keyinchalik qonunchilikda belgilangan tartibda yo‘q qilish uchun O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga jo‘natiladi.
Marhumning pasporti yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatining yo‘qligi o‘limni qayd etish uchun to‘siq bo‘la olmaydi, bu haqda O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi xabardor qilinadi.
4- казус
Нуриллаева Азиза 2003 йил 31 март куни туғилган Болтаев Анвар 1986 йил 5 апрел куни туғилган. Мазкур икки фуқаро никоҳдан ўтишни қайд қилишни сўраб туман ФХДЁсига мурожаат қилишди. Аниқланишича Нуриллаеванинг ҳозирги кунда 6 ойлик хомиласи бор. Бу ҳақда у тиббий маълумотнома тақдим қилган ФХДЁ мудирасига. ФХДЁ мудираси никоҳланувчи шахслар орасидаги ёш фарқи 15 ёшдан ортиқ бўлганлиги сабабли улар ўртасидаги никоҳни қайд қилишни рад қилди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |