Кассада муомилалари ҳисоби
Режа.
I.Кириш
II.Асосий қисм
1. Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисоби
2. Касса муомалаларини ҳисобга олиш
3. Кассадаги ва ҳисоб-китоб счетидаги пул маблағларини ҳисобга олиш
III.Хулоса
ИВ.Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Иқтисодий категорияга амал қилувчи ҳар бир мамлакат ривожланишининг асосий воситаларидан бири пул бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтиш ва унда иш юритишда унинг ўрни ва аҳамияти янада ошиб боради. Дарҳақиқат, пул – «бозор тили» деб бежиз айтилмаган. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромад ва харажатлар, молиявий талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражада фақат пулда ифода қилинади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларининг ривожланиши жараёнида шартномавий асослари меҳнат воситалари ва кредитларини харид қилиш, маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш бобида битимлар тузаётган корхоналар ўртасида муносабатлар кенгайиб бормоқда. Бундан ташқари, бюджет, банклар, суғурта органлари, турли жамоат ташкилотлари, хайрия фондлари, бевосита ходимлар ва ҳоказолар билан тўлов муомалалари амалга оширилмоқда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ғоятда кенг ва хилма- хил доираси билан амалий алоқалар корхона хўжалик фаолиятининг мунтазам ва объектив жиҳатдан муқаррар белгисига айланмоқда. Корхоналар ўртасидаги ҳар хил тўловлар ва ўзаро ҳисоб- китоблар моддий, меҳнат ёки бевосита пул муносабатлари асосида пайдо бўлиши мумкин, лекин охир-оқибатда улар одатда муайян томоннинг фойдасига пул қарзи тусини олган мулкий мажбурият кўринишида намоён бўлади.
Барча мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг пул маблағлари, хоҳ у ўз маблағи бўлсин, хоҳ қарзга олинган бўлсин, кассада сақланувчи пул қолдиқлари ва оборотда фойдаланиладиган тушумнинг бир қисмидан ташқари, унинг банкдаги ҳисоб-китоб счётида сақланиши лозим.
Банк корхонанинг ҳисобварақларидан пулни ўтказиш ва бериш тўғрисидаги ҳамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган бошқа муомалаларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини бажаради.
Ҳисоб-китоб счётидан тўловлар мол этказиб берувчилардан олинган материал ва асосий воситалар учун, бюджет ва суғуртага бўлган қарзларини тўлаш учун, иш ҳақи бериш учун кассага пул маблағлари олиниши ва бошқа мақсадлар учун амалга оширилади. Ҳар бир тўлов корхона билан, яъни ҳисоб-китоб эгаси билан келишган ҳолда амалга оширилади, лекин қуйидаги ҳолларда банк корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан маблағларни бошқа ташкилотлар ҳужжатлари асосида эчиб олади: молия органларининг буйруқлари асосида, агар солиқларнинг тўлаш муддати ўтиб кетган бўлса; кредитдан фойдаланганлик учун фоиз; банк хизмати учун ва ҳоказо.
Нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда томонларнинг масъулияти ҳар бир иштирокчи учун белгиланади. Масалан, мол этказиб берувчи учун бу – шартномага ва юклаб жўнатилган маҳсулотга мувофиқ амалга оширилган пул эквивалентини ўз вақтида олиш, харидор учун – мол этказиб берувчи томонидан шартнома шартларининг бажарилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |