Кирим ва чиқим касса ордерларини қайд қилиш журнали
чап қисм
-
Кирим ҳужжатлари
|
Сана
|
Рақам
|
Сумма
|
Эслатма
|
1
|
2
|
3
|
4
|
|
|
|
|
Кирим бўйича жами
|
ўнг қисм
-
Чиқим ҳужжатлари
|
Сана
|
Рақам
|
Сумма
|
Эслатма
|
5
|
6
|
7
|
8
|
|
|
|
|
Чиқим бўйича жами
|
Касса кирим ордерини пул топшираётган шахслар қўлига бериш тақиқланади. Кирим ордери ижро этиш учун бевосита кассага топширилади, бу эрда кассир ордернинг тўғри расмийлаштирилганлигини, бош бухгалтернинг имзоси борлиги ва ҳақиқийлигини текширади, пулни қабул қилади, кирим ордери ва квитантсияни имзолайди. Пул топширган шахсга кирим ордери квитантсияси берилади. Касса кирим ордери бўйича пуллар фақат ушбу ҳужжат тўлдирилган кунда қабул қилинади.
Банкдаги ҳисоб-китоб счёти ва бошқа счётлардан кассага нақд пул келиб тушганида ҳам касса кирим ордери тузилади ва унинг квитантсияси тўлдирилади. Квитантсия ҳисоб-китоб счётидан пулларни ҳисобдан чиқариш учун банк муассасаси кўчирмасига қўшиб қўйилади.
Нақд пуллар кассадан касса чиқим ордерлари (КО-2 шакли) ёки касса чиқим ордерларининг ўрнини босадиган, махсус штамп билан босилган бошқа ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул бериш учун ариза, ҳисобварақлар ва ҳоказо) асосида берилади.
Пул беришга доир барча ҳужжатларни корхона раҳбари ва бош бухгалтер ёки улар ваколат берган шахслар имзолаши керак. Агар касса чиқим ордерига илова қилинган ҳужжатларда корхона раҳбарининг рухсат берувчи қайди бўлса, ордерда унинг имзоси бўлиши шарт эмас.
Касса чиқим ордери бухгалтерияда тузилади ва касса чиқим ордерларини қайд қилиш журналида қайд қилинади ва кассирга ижро этиш учун топширилади. Касса чиқим ордерларини пул олувчи шахс қўлига беришга рухсат этилмайди.
Кассир пулни бирор-бир шахсга бераётганида унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат кўрсатишини талаб қилади, бу ҳужжатнинг номи ва рақами, ким томонидан ва қачон берилганлигини касса чиқим ордерига ёзиб қўяди ҳамда олувчининг тилхатини олади.
Бир неча шахс номига ёзилган битта тўлов ҳужжати бўйича пул олишда ҳам шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилиши шарт.
Корхонанинг рўйхати таркибида бўлмаган шахсларга пул фақат касса чиқим ордери бўйича берилади. Кассадан пул фақат номи чиқим касса ордерида ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат (қайднома)да кўрсатилган шахсга берилади.
Агар пул ишончнома орқали олинадиган бўлса, бухгалтерия ордерда пул олиш ишониб топширилган шахснинг исми шарифини кўрсатади. Агар пул қайднома бўйича берилса, пулни олганлиги ҳақида имзо чектиришдан олдин кассир «Ишончнома бўйича» деб ёзиб қўйиши лозим, тегишлича расмийлаштирилган ва тасдиқланган ишончнома кассирда қолади ва касса чиқим ордерига ёки қайдномага қўшиб қўйилади.
Иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлик нафақаси, пенсиялар ва мукофотлар кассир томонидан тўлов қайдномалари бўйича ҳар бир ходимга чиқим ордерларини тузиб ўтирмасдан берилади. Тўлов қайдноманинг титул (биринчи) варағига пул беришга рухсат бериш ҳақида ёзув қилинади, унинг тагига корхона раҳбари, бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар имзо чекади, пул бериш муддати ва сумма ёзувда кўрсатилади.
Агарда ходимлар ушбу пулларни ўз вақтида олмасалар (яъни 3 кун ичида), улар депонентга ўтказилади.Кирим ва чиқим касса ордери ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сўнг дарҳол кассир уларга имзо чекади, уларга илова қилинган ҳужжатларга эса «Олинган» (кирим ҳужжатларига) ёки «Тўланган» (чиқим ҳужжатларига) штампи босилади ёки сўзлар қўлда ёзилади ва сана, яъни кун, ой, йил кўрсатилади.Касса ордерига ҳеч қандай ўзгаришларни, ҳатто изоҳларни ҳам қилишга йўл қўйилмайди. Агар унда хато борлиги аниқланса, касса ордери бошқатдан расмийлаштирилади.Ҳар бир ордер ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сўнг кассир дарҳол касса бўйича нақд пуллар ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган КО-4 шаклли касса дафтарига буни қайд қилади.
Касса дафтари Касса: « » 2002 йил учун Варақ
-
Ҳужжат рақами
|
Кимдан олинган ёки кимга берилган
|
Ўзаро боғланган ҳисобварақлар рақами
|
Кирим
|
Чиқим
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
|
Кун бошига қолдиқ
|
|
|
|
|
Чек билан банкдан
|
|
|
|
|
Иш ҳақи
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бир кунда жами
|
|
|
Кун охиридаги қолдиқ
|
|
|
Шу жумладан иш ҳақига
|
|
Кассир (имзо) сони Касса дафтаридаги қайдларни текширдим ва
(ёзувда) кирим ва чиқим ҳужжатларини олдим. Бухгалтер (имзо).
Корхонада фақат битта касса дафтари юритилади. У рақамланган, шнурланган ва сурғучли ёки мастика муҳр билан муҳрланган бўлиши керак. Касса дафтарининг охирги варағида рақамланган бетлар сони кўрсатилиб, корхона раҳбари ва бош бухгалтерининг имзоси билан тасдиқлаб қўйилади. Касса дафтаридаги қайдлар қора қоғоз орқали икки нусхада қилинади. Ҳар куни иш охирида кассир бир кунда қилинган муомалалар якунини ҳисоблаб чиқаради, кейинги кунга кассада қолган пул миқдорини ва тўлов қайдномаси бўйича чиқимга ҳисобдан чиқарилмаган суммани чиқаради. Иккинчи қирқма варақ (кассирнинг ҳисоботи – бир кунда касса дафтарида қилинган қайдларнинг нусхаси) кирим ва чиқим ҳужжатлари билан бирга бухгалтерияга топширилади ва бу ҳақда касса дафтарида қайд этилади.
Республикамиз миллий валюта қадрини оширишда нақд пул муомалалари муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам кейинги пайтларда нақд пул муомалаларини тартибга солиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, банкдан ташқари муомалани қисқартириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш мақсадида 2002 йил 3 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорнинг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Марказий банки зиммасига алоҳида йирик миқдордаги пул маблағлари муомаласи, шу жумладан, нақд пул берилиши бўйича ахборотларни электрон айирбошлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юклатилган. Бундан ташқари, ушбу Қарорнинг 10-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Респубикаси Марказий банки зиммасига тижорат банклари билан биргаликда 2002 йил 1 октябригача кредит пластик карточкаларни муомалага чиқариш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Тижорат банклари зиммасига чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш сифатида пластик дебет карточкалари қабул қилинишини таъминловчи терминаллар тармоғини кенгайтириш вазифаси юклатилган.
Нақд пул муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги ушбу Қарор корхона, ташкилот ва муассасаларда касса муомалаларини юритишда талайгина янгиликларни келтириб чиқаради. Масалан, иш ҳақи, мукофот, хизмат сафари харажатлари учун пул маблағлари берилишининг электрон карточка тизимига ўтилиши касса муомалаларида ҳужжатлар оқимининг камайишига олиб келади. Хусусан, пул маблағлари берилишида касса чиқим ордерлари расмийлаштирилмасдан, балки ягона ҳужжат - тўлов қайдномасининг тўлдирилиши касса муомалалари ишини энгиллаштиради.
Касса муомалалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади: 5010 - «Миллий валютадаги пул маблағлари»
5020 - «Хорижий валютадаги пул маблағлари».
Ушбу ҳисобварақларнинг дебет томонида корхона кассасига пул маблағларининг кирими акс эттирилади. Кредит томонида корхона кассасидан толанадиган пул маблаглари ва лимитдан ортиқча пулларни банкка топшириш акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |