1.4.3-жадвал
Дунё мамлакатларида мехнатга лаёқатли аҳоли сонининг
ўзгариши (фоизда )
Мамлакатлар
Меҳнатга лаёқатлиларнинг аҳоли
умумий сонидаги улуши
2010 йил
2050 йил
фарқи
АҚШ
62
56
-6
Европа иттифоқи
60
50,3
-9,7
Япония
57
44,6
-12,4
Хитой
68
53,7
-14,3
Россия
67,4
52,1
-15,3
Бундан ташқари, касби ёки малакасини ўзгартириш бўйича зарур
харажатлар ҳам айнан ижтимоий суғурта фондлари маблағлари
ҳисобидан молиялаштирилади. Лекин
д
емографик жараённинг бир
вақтнинг ўзида бир-бирига уйғунлашган ҳолда юз бериши дунёнинг
деярли барча мамлакатларида давлат мажбурий пенсия фондлари
бюджетларида дефицит ҳолатини юзага келишига сабабчи бўлди ва
дефицитнинг ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда
.
1.4.3
-
жадвалда дунё
мамлакатларида меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг ўзгариши берилган.
1
Абдуллаев З. А. Хорижий давлатларда пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш муаммолари. Пенсия
таъминоти тизимини ривожлантириш истиқболлари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари
тўплами. Тошкент. 2014 йил. 21 ноябрь. -Б.14.
56
Ижтимоий фондлар – аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишга
йўналтирилган ресурслардир. Ушбу фондларнинг кенгайиш зарурияти
ишлаб
чиқаришнинг
ривожланиши,
ёлланма
меҳнат
билан
шуғулланувчиларнинг сони, илмий-техник ривожланиш билан вужудга
келган жамиятнинг турли гуруҳлари қарашлари орасидаги фарқнинг ва
мамлакат аҳолисининг ёш даражаси ортиши натижасида вужудга келди.
Хорижий мамлакатлар молия тизимида ижтимоий фондлар алоҳида
ўрин тутади. Уларда жамланадиган маблағлар ҳажми юқори бўлиб,
масалан, Францияда махсус фондларнинг миқдори мамлакатнинг давлат
бюджетига яқин. Японияда давлат харажатларининг ярмидан кўпи ана
шундай жамғармалар ҳисобидан молиялаштирилса, Буюк Британияда бу
кўрсаткич бюджетнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Албатта, бу
фондларнинг иқтисодий ва ижтимоий вазифалари мавжуд. Давлат бу
фондларнинг маблағлари билан ишлаб чиқариш жараёнига аралашади,
ташкилот ва муассасаларга кредитлар ва субсидиялар беради, шунингдек,
аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатади.
Хорижий мамлакатлар тажрибасига асосан камбағаллик ва аҳоли
ўртасида кучли иқтисодий тенгсизликнинг олдини олиш мақсадида
даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича давлат пенсия тизими
ижтимоий сиёсат орқали юритилади. Охирги ўн йилликда ривожланган
мамлакатлар ижтимоий фондлар ҳажми абсолют миқдорда 5-6 баробарга
ортди. Айрим давлатларда (Германия)
ставкалар иккала гуруҳ тўловчилари
учун бир хил бўлса, бошқа бир мамлакатларда (Франция) ставкалар турлича
бўлади (1.4.5.-жадвал). Кўп давлатларда суғурталанувчилар учун ставкалар
даромадига кўра фоиз ҳисобида белгиланади, тадбиркорлар учун эса жами
иш ҳақи фондига эмас, балки олдиндан белгилаб қўйилган жами максимал
иш ҳақига қараб белгиланади ва максимал ҳажмдан ошган сумма ҳисобга
олинмайди. Шунинг учун ҳам компанияда малакали мутахассислар
улушининг кўплиги улар иш ҳақининг ижтимоий фондларга шунчалик кам
57
пул маблағлари ўтказишига олиб келади.
Ижтимоий фондлар ҳажмининг
ортиши ижтимоий тўловларни ошириш имконини берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |