1.4.1.-расм. Хорижий давлатларда пенсия тизими тузилмаси
1
.
Фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича жамиятда ижтимоий
барқарорликни таъминлаш бўйича қонунларда кафолатлаб қўйилган
ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларни таъминлаш мақсадида ижтимоий
муҳофаза институтлари ва механизмлари барпо этилади ҳамда улар ҳуқуқий
қўллаб-қувватланади.
1
Хаитов А., Зиядулаев М. Ўзбекистонда пенсия таъминоти ва хорижий тажрибаси. Ўқув қўлланма. –Т.:
“Адолат”. 2009. –Б.132.
Давлат пенсия
таъминоти
Мажбурий пенсия
суғуртаси
Ихтиёрий пенсия
суғуртаси
Пенсия тизими
тузилмаси
66
Ижтимоий ҳимоянинг вазифаси пенсия таъминотини амалга ошириш,
меҳнат жараёнида инсоннинг саломатлиги ва меҳнат қобилиятини
муҳофазалаш имконини берадиган туркум ташкилий-ҳуқуқий, молиявий-
тиббий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Ҳозирги кунда пенсия
ва нафақа тизимини ислоҳ қилишнинг муҳимлиги фуқароларни иқтисодий
манфаатларига бевосита боғлиқлиги билан белгиланади. Ижтимоий суғурта
фуқароларнинг қарилик, касаллик ҳолатлари, оналик, меҳнат
қобилиятининг тўлиқ ёки қисман йўқотиши, боқувчисини йўқотиш,
ишсизлик каби ҳолатларда моддий таъминот олишга конституцион
ҳуқуқи борлигини кўрсатади. Тўланадиган маблағлар миқдори меҳнат
стажи, ойлик иш ҳақи, меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини
ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва амалдаги қонунчиликка асосланади.
Мажбурий ижтимоий суғурта маблағлари пул тўловлари ижтимоий
хизматларни молиялаштириш кўринишида ишлатилади. Ижтимоий-
иқтисодий маънода ресурслар ҳажми жиҳатидан биринчи ўринда пул
тўловлари туради. Улар пенсия, нафақалар кўринишида намоён бўлади.
Мажбурий ижтимоий суғурта фуқароларнинг ёши, ижтимоий келиб
чиқиши, даромадидан қатъий назар ижтимоий суғурта кафолатларини
(пенсия, нафақа) маълум миқдорини олишни таъминлашга қаратилади.
Мажбурий ижтимоий суғуртага меҳнат қилувчи ва унинг оилаларини
қариликда, касаллик ҳолларида, иш қобилиятини йўқотганда, оналик ва
болаликни мухофаза қилишда моддий таъминловчи давлат кафолат
тизими сифатида қаралади. Мажбурий ижтимоий суғурта маблағлари
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ходимлари ва ишчиларнинг
мақсадли маблағлари, якка тадбиркорликнинг бадаллари ҳамда бюджет
маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
Давлат ижтимоий суғурта орқали қуйидаги вазифаларни бажаради:
67
ишга лаёқатсиз ва меҳнат жараёнида иштирок этмайдиган
шахсларнинг харажатларини қоплашга қаратилган пул фондларни
шакллантириш;
меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқаришнинг тузилма ва зарур
миқдорини таъминлаш;
жамиятнинг ишловчи ва ишсиз аъзоларини моддий таъминлашдаги
узилишларни камайтириш;
аҳолининг меҳнат жараёнида жалб этилмаган гуруҳларининг яшаш
даражасини кўтаришга эришиш.
Ижтимоий суғуртанинг энг муҳим иқтисодий функцияси шундаки, у
меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқариш учун зарур шароитларни
яратади, шу билан бирга ижтимоий соҳада давлат сиёсатининг ажралмас
қисми ҳисобланади. Ижтимоий суғурта тизими жамиятда ижтимоий
ҳимояланганлик, ҳаққонийликни таъминлаш, сиёсий бирдамликни яратиш
ва уни сақлаб қолишнинг шартларидан бири ҳисобланади.
Ривожланган жамият шароитида суғурта мулкчиликнинг барча
шаклларини, корхоналар, ташкилотлар, фуқаролар даромадлари ва
ижтимоий манфаатлари ҳимоясининг асосий воситасига айланди.
Ижтимоий суғуртанинг муҳим жиҳати шундаки, у иш берувчи ва
ишчиларнинг мақсадли бадаллари асосида шаклланган махсус бюджетдан
ташқари фондлар томонидан молиялаштирилади. Ижтимоий суғурта
фондларининг муҳим характери иш берувчи ва ишчиларнинг бирдамлик
қоидаси уларни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради.
Бу фондлар ўзини-ўзи бошқариш ва нотижорат хўжалик юритиш қоидаси
асосида ишлайди. Жамият ривожланиши билан ижтимоий суғуртанинг
ўрни ва роли сезиларли даражада ошди, бунга аҳолининг мажбурий
ижтимоий суғурталанганлик даражасининг ошиши, ижтимоий суғурта
дастурларининг кенгайиши, тўланадиган пенсиялар, нафақалар ҳажмини
68
ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ўсиши ва аҳоли реал
даромадларининг ошиши сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |