Касимова Гуляр Ахматовна


-расм. Ўзбекистонда 2011-2020 йилларда умумий аҳолига



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75
Bog'liq
Монография

1.4.4.-расм. Ўзбекистонда 2011-2020 йилларда умумий аҳолига 
нисбатан пенсионерлар улушининг прогнози
1
.
1
http://pfru.uz/uz/
интернент сайти маълумотлари. 


73 
Республикамизда давлатнинг ижтимоий ҳимоя соҳаси учун сарфлаган 
харажатлари, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, беш мартадан кўпроқ ошди,
ҳар йили Давлат бюджетининг қарийиб 59,0-60,0 фоизи соғлиқни сақлаш, 
таълим, коммунал хўжалик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан 
боғлиқ бошқа соҳаларни ривожлантириш учун йўналтирилмоқда. Шу 
даврда юртимизда «одамларнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 
73 ёшга етди, оналар ўлими 3,1 баробар, болалар ўлими 3,2 баробар 
камайди»
1
.
Ўзбекистон жаҳонда аҳолиси сони барқарор суръатларда ўсиб 
бораётган мамлакатлар қаторига киради. Республикада аҳолининг ёш 
таркибида ёшлар катта салмоққа эга бўлишига қарамасдан кексаларнинг 
салмоғи барқарор даражада сақланмоқда. Аҳолининг ўртача умр кўриш 
даражаси тобора яхшиланиб, ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Бу ўз 
навбатида, пенсия масалаларига нисбатан жиддий эътибор беришни тақозо 
этади. Пенсия тизимига оид масалалар доим ижтимоий-иқтисодий аҳамият 
касб этади.
1
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тарақкиётининг мустақиллик йилларидаги (1990-2010 
йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари. 
Статистик тўплам – Т.: “Ўзбекистон”. 2011. –Б.5. 


74 
 
II-БОБ. ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИДА МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРНИНГ 
ХАВФСИЗЛИГИ ВА РИСКЛАР
2.1.Давлат молиясининг хавфсизлигини таъминлаш зарурияти 
«Иқтисодий хавфсизлик – оқилона бошқарув, иқтисодиётнинг барқарор
иқтисодий ўсиши, ижтимоий эҳтиёжларнинг мақбул тарзда қондирилиши, 
иқтисодий манфаатларнинг миллий ва халқаро даражада ҳимояланиши 
таъминланадиган ҳолатни ифодаловчи иқтисодий категориядир. Турли 
мамлакатларда иқтисодий хавф-хатарнинг манбалари, намоён бўлиш 
шакли, айрим хавф-хатарнинг устуворлиги, уларни камайтириш
имкониятлари 
фарқланади. 
Иқтисодий 
хавфсизлик 
мамлакатнинг
иқтисодий салоҳияти, жаҳон иқтисодиётидаги ўрни, табиий, инсоний, 
молиявий ва моддий ресурслар билан таъминланиши, илмий-технологик
салоҳияти, иқтисодиётни тартибга солувчи механизмларни нақадар яхши 
ишлашига қараб турли даражада таъминланади. Иқтисодий хавфсизлик 
миллий хавфсизликнинг энг муҳим таркибий қисми ва моддий асосидир. 
Шу боис иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат иқтисодий
сиёсатининг узвий қисми ва энг муҳим йўналишларидан бири бўлиши 
керак»
1
. Мамлакатнинг молиявий хавфсизлиги – давлатнинг миллий 
хусусиятларидан келиб чиқиб, молиявий-иқтисодий сиёсатини амалга 
оширишдан иборат. Бу бозор институтлари, муассасалар, ташкилотлар ва 
жамғармаларнинг 
фаолияти 
учун 
иқтисодий 
шарт-шароитларни 
кафолатлайдиган молия-бюджет тизими ҳолати билан характерланади. 
«Кўпгина тараққий топган мамлакатларда вазият қандай тус олишини 
олдиндан айтиб бўлмайдиган ва турли хавф-хатарлар сақланиб қолаётган 
бир шароитда давлат қарзлари ва давлат бюджети тақчиллиги тобора ортиб 
бормоқда. Шу билан бирга, жаҳон захира валюталарининг беқарорлиги, 
1
Қобилов Ш. Иқтисодий хавфсизлик ва унинг субъектлар кўламидаги таъминлаш даражалари. \\ Молия. 
Тошкент. 2016. №5. –Б.88-89.


75 
молия-банк тизими кредит қобилиятининг кескин пасайиши ва 
инвестициявий фаолликнинг сусайиши билан боғлиқ мураккаб муаммолар 
кўплаб давлатлар иқтисодиётининг тикланиш ва ўсиш суръатларига салбий 
таъсир кўрсатмоқда»
1
. Ўзбекистонга жаҳон молиявий инқирозининг 
таъсирини жиддий бўлмаганлигини қўйидаги омиллар билан изоҳланади: 

Ўзбекистонда молия, бюджет, банк, солиқ, пул-кредит тизими,
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор 
ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам 
захиралар яратилганлиги ва зарур ресурслар базасининг мавжудлиги; 

маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг 
босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танланганлиги;

давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши 
зарурлигини аниқ белгилаб олинганлиги; 

аҳолининг иш ҳақи ва даромадларини изчил ва олдиндан ошириб бориш 
ҳамда нархлар индексини асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга 
доир чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги; 

молия, солиқ ва банк тизимининг барқарор ва ишончли экани, уларнинг 
ҳимоя механизмлари қанчалик кучлилиги;

оқилона ташқи қарз сиёсати олиб борилганлиги билан изоҳланади. 
Ўзбекистон Республикасида танлаб олинган иқтисодий ислоҳотлар 
йўлига амал қилиш бозор муносабатларини давлат томонидан тартибга 
солиш 
механизмини 
босқичма-босқич 
ўзгартириш, 
иқтисодиётни 
модернизациялаш ва янгилаш, оилалар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш, макроиқтисодий кўрсаткичлар ёмонлашувини олдини олиш 
имконини берди ва мамлакатдаги молиявий хавф-хатарлар бартараф этилди. 
 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида давлат молиявий
хавфсизлигини таъминлащда бюджет жараёнларини самарали бошқариш 
1
Каримов И. А. 
2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади.
Тошкент. 
Ўзбекистон . 2012. -.Б.33.


76 
янада мураккаблашади. Бу эса бюджет маблағларини бошқариш, уларни
бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимлаш механизмини
такомиллаштириш 
зарурлигини 
талаб 
этади. 
Давлат 
молиявий 
хавфсизлигини таъминлашда бюджет ижросини самарали бошқариш
муаммоси долзарблигича қолади. Иқтисодиётида рўй бераётган ўзгаришлар
жамланма бюджети даромадлари ва харажатларини бошқариш, бюджет 
жараёнини бошқариш, бюджетнинг ғазна ижроси, давлат бюджети 
барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш асосида қайта кўриб чиқилади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва мутаносиб ривожланиб 
бораётганини 2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети профицит билан 
бажарилаётгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди. 2011 йилда Давлат
бюджетининг харажатлар қисми 2010 йилга нисбатан 25,4 фоизга, 2000 
йилга нисбатан эса қарийб 17,8 баробар ўсди. Қайд этиш жоизки, Давлат 
бюджети харажатларининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани молиялаштириш ва 
аҳолининг 
кам 
таъминланган 
қатламларини 
қўллаб-қувватлашга 
йўналтирилди. « 2015 йил бизнинг бош мақсадимиз бўлмиш асосий вазифа 
– одамларимизнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш ва 
ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш бўйича аввало 
муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадам бўлди, деб 
айтишга тўлиқ асосларимиз бор…Йиллик бюджет ЯИМГа нисбатан 0,1 
фоиз профицит билан бажарилди»
1

«Аҳоли фаровонлиги ва аҳолининг реал даромадларини ошириш,
бандлик масаласини ечиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, 
фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш давлат томонидан 
бериладиган 
аниқ 
манзиллик 
ижтимоий 
ҳимоя 
тизимини 
1
Каримов И. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, 
иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва 
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари 
ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2016 йил.


77 
такомиллаштириш, 
миллий 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
каби 
вазифаларни бажариш жамланма бюджетнинг таркибий тузилиши ва унинг 
тўлиқ ижросига боғлиқ. Мамлакатимизда Давлат бюжети режаси дефицит
билан тасдиқланаётган бўлса ҳам, оқилона бюджет сиёсати асосида хар 
йили профицит билан якунланмоқда.Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 
20,0 фоизга, даромад солиғи ставкаси эса 9,0 фоиздан 8,0 фоизга 
камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 
0,2 фоиз профицит билан бажарилди»
1
. Мураккаб тизим сифатида 
иқтисодиётнинг барча элементлари орасидаги шаклланган ва ўзгариб 
борадиган пропорциялар ва ўзаро нисбатлар таркибий ўзгаришларни 
тавсифлайди. Миллий хўжаликнинг мақбул таркиби, алоҳида турдаги 
ишлаб чиқаришларнинг ривожланганлиги ва баланслашганлиги, уларнинг 
ўзаро мутаносиблиги ҳар қандай давлат ривожланишининг пировард 
мақсади – аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилади.
Иқтисодиёт ғоят мураккаб тузилма ҳисобланади, доимо ҳаракатда ва 
янгиланишда бўлади. Бу ресурслар ва яратилган товарлар ҳамда 
хизматларнинг ҳаракати тарзида бўлади. Биринчиси реал иқтисодиёт 
сектори, иккинчиси молия сектори. Албатта, бозор тизимининг асосий 
таянчини реал сектор ташкил этади. Реал сектордаги маҳсулот ва 
хизматларнинг харакатига мос равишда давлат мақсадли жамғармалари 
(жумладан, Пенсия жамғармаси) маблағларининг ҳам ҳаракати юз беради.
Макроиқтисодий айланишда бутун жамият миқёсида давлат молияси 
маблағларининг шаклланиши ва тақсимланиши юз беради. Икки оқим бир-
бирига мос келгандагина иқтисодиёт равон ривожланади.
1
Каримов И. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация 
ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий 
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш − устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда
2015 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Републикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2015 йил. 18 январ.
 


78 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. Каримов 
томонидан белгилаб берилган Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига 
ўтишининг беш тамойилига амал қилиш ҳамда ўтказилиши зарур бўлган 
ислоҳотлар давлатимизни кучли ва барқарор бўлишини талаб қилади. 
Давлатнинг барқарорлиги, иқтисодиётни барқарорлаштириш, кучли 
ижтимоий сиёсат юритиш, қонун устуворлигини таъминлаш каби вазифалар 
давлат ихтиёридаги маблағларга чамбарчас боғлиқ. Давлат тасарруфида 
маблағларнинг миқдори мамлакатнинг бюджет сиёсатига бевосита таъсир 
кўрсатади.
Инглиз иқтисодчиси Дж.М.Кейнснинг ғоялари «Бандлик, фоиз ва 
пулнинг умумий назарияси» асарида (1936 йил) баён қилиб берилган. 
Дж.М.Кейнснинг фикрича, бозор иқтисодиёти ички зиддиятлари билан 
беқарордир, бозор иқтисодиётини барқарорлаштириш миллий иқтисодиётни 
ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. “Давлат 
ўзининг 
иқтисодиётга 
аралашувидан 
иборат 
фаолияти 
орқали 
мувозанатларни тиклашда қатнашади, бу билан иқтисодиётни тартиблаш ва 
хатарсиз иқтисодий ўсишга ёрдам беради. Ғарб давлатларининг
раҳбарлари таниқли иқтисодчи олим Ж.М.Кейнснинг давлат молиясини 
иқтисодиий ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг муҳим
қуроли деб ҳисоблаган фикрига қўшилди. Давлат бюджети иқтисодиёт ва 
ижтимоий соҳанинг ривожланишига давлат томонидан таъсир
ўтказишнинг муҳим воситаси сифатида доимий равишда қўлланилади»
1
.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг кейнсча назарияси уч 
ҳолатни ўз ичига олади:

ўз-ўзидан ҳаракатга келадиган бозор механизмини ривожлантириш; 

иқтисодиётни тартибга солиш чора-тадбирлари белгилаш;
1
Жўраев А. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг самарали йўллари. “Фан». Монография. 
2004.-Б. 24.


79 

иқтисодиётни бошқаришда пайдо бўлган иқтисодий-ижтимоий 
қийинчиликлар ва зиддиятларнинг хавфини камайтириш. 
Давлат молиясининг барқарорлиги мамлакат иқтисодиёти ва энг 
аввало, унинг ижтимоий соҳаси ҳолатини характерлайдиган энг муҳим 
кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз мустақиллигининг
дастлабки кунларидан замонавий давлат молиясини барпо этиш
бошланган. Бу мамлакат иқтисодиёти олдида турган жуда кескин 
ўзгартиришлар шароитида содир бўлиб, улар ўз навбатида давлат 
молиясининг асосий вазифаларини ҳам белгилаб берди. Бунда Ўзбекистон 
иқтисодиётини хўжалик юритишнинг бозор шароитларига мослаштириш, 
иқтисодий-ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва миллий иқтисодиётда
инвестицион фаолликни рағбатлантириш алоҳида ўрин эгаллайди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish