Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   75
Bog'liq
Монография

-
 
мамлакатнинг молиявий-иқтисодий ривожланиш барқарорлигини 
таъминлаш;
-
 
асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар ва тўлов-ҳисоб тизими 
барқарорлигини таъминлаш;
-
 
маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни хорижий давлатларнинг 
камситувчи сиёсати тадбирларидан ҳимоя қилиш, хорижий ”молиявий 
инқирозлар ҳамда хорижий давлатлар, трансмиллий корпорациялар, 


86 
хуфиёна иқтисодиёт субъектларининг миллий иқтисодий тизимга 
кўрсатадиган салбий таъсирии бартараф этиш;
-
 
капиталнинг йирик миқёсда хорижга чиқиб кетиши, иқтисодиётнинг 
реал соҳаларидан чиқиб кетишини олдини олиш;
-
 
мамлакат иқтисодиёти учун энг оптимал шартларда ташқи қарзларни 
жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
-
 
молиявий-ҳуқуқий 
муносабатларда 
жиноий 
ва 
маъмурий 
қонунбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш;
-
 
давлат бюджети даромадлари ва харажатларини самарали бошқариш; 
-
 
турли даражадаги давлат хокимияти органлари ўртасида бюджет 
ресурсларини тақсимлаш ва фойдаланишда келишмовчиликлар вужудга 
келишининг олдини олиш. 
Давлат органлари томонидан молия тизимига таҳдид солаётган
омилларни бартараф этиш, молиявий хавфсизликни таъминлаш, нафақат
молия тизими, балки у билан боғлиқ бўлган давлат бошқаруви барча 
бўғинларининг самарали фаолият юритилишини таъминлаш юзасидан
амалга ошириши зарур бўлган вазифалари сифатида тавсифлаш мумкин.
Давлат молиявий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаси-
давлат сиёсати ва молия тизими самарадорлигини ошириш ҳисобланади. 
Давлат молиявий хавфсизлигини таъминлаш омилларидан бири бўлган 
бюджет барқарорлиги давлат бюджети ҳолати билан изоҳланади. Давлат 
молиявий хавфсизлигини таъминлашда давлат молиясини бошқариш 
соҳасидаги ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини берди. Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан мазкур тизимни 
амалиётга жорий этилиши бюджет маблағларини самарали бошқариш 
йўналишларини белгилаб берилди. Мамлакатимизда барқарор ва самарали 
иқтисодиётни шакллантириш, давлат мақсадли жамғармалари бюджети 
даромадлари ва харажатларини бошқариш борасида амалга ошириб 


87 
келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини 
намоён этмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ўтган асрнинг 90-йилларигача бюджет 
жараёнини ташкил қилиш ишларида рискларни тартиблаш элементларига 
эътибор қаратилмади. Иқтисодий-ижтимоий тизимни трансформациялаш, 
молиявий институтларнинг молиявий фаолиятини ўзгартириш, иқтисодий 
муносабатларда ва бюджет муносабатларида рискларни тўғри бошқаришни 
зарур қилиб қўйди. Ҳозирги шароитда мамлакатнинг иқтисодий барқарор-
лигини таъминлашда бюджет тизимини барқарорлигини таъминлаш ва 
рискларини тартиблаш муҳимдир. Бугунги кунда давлат молиясини 
бошқариш жараёнларини такомиллаштиришни амалга ошириш, давлат 
молияси маблағларини бошқаришда рискларни камайтирадиган чора-
тадбирларни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish