Касимова Гуляр Ахматовна


-расм. Ижтимоий риск турлари



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   75
Bog'liq
Монография

2.2.1.-расм. Ижтимоий риск турлари
1

1
Тадқиқотлар жараёнида пенсия таъминотига оид ўрганилган адабиётлар асосида тайёрланди.
бахтсиз ходиса, 
бевақт касаллик 
қарилик 
ишлаб чиқаришдаги жароҳат, 
касбий касаллик 
боқувчисини йўқотиш 
оналик ва болалик,
ишсизлик
инвестицион фаолиятда риск 
 
 
Ижтимоий 
риск 
турлари 


96 
Бундай баҳолаш инсоннинг у ёки бу риск вазиятини бошқариш учун масъул 
бўлган институтлар ва ташкилотларга ишонч даражасига боғлиқ деб 
ҳисобланади. Риск вазиятига мослашиш омиллари аҳоли турли гуруҳларида 
турличадир. Фуқаролар учун меҳнатга лаёқатсизликни ва даромадни 
йўқотишга олиб келадиган ижтимоий рисклар қуйидагилардан иборат 
(2.2.1.-расм). Ижтимоий риск — ижтимоий омиллар ва оқибатларни ҳисобга 
олиш ва тартибга солишдир. Ижтимоий рисклар
1
кишилар ҳаёти ва 
соғлиғига хавф туғдиради. Экологик, технологик, иқтисодий ҳалокатлар ва 
бузилишлар оқибатини ана шундай ижтимоий риск қаторига киритиш 
мумкин. Бу рисклар инсон фаолиятининг турли соҳаларида юз беради.
Хорижий мамлакатларда пенсиялар миқдорини ҳар бир ишчининг 
меҳнат ҳиссасига имкон қадар узвий боғлашга ҳаракат қилинди ва бу 
мақсадда пенсиялар ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди. Пенсия тизими
асосий ижтимоий вазифани, яъни меҳнат қилишга лаёқатсизлик сабабли
йўқотилган даромад миқдорини мақбул даражагача тиклаш йўли билан
мухтожликни камайтириш ва қашшоқликни олдини олиш вазифасини 
бажармоқда. 
Хорижий давлатларда жамият аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш ва 
ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун аниқ мақсадни кўзлаб ишлаб 
чиқилган чора-тадбирлар ва воситаларнинг бутун тизими ишламоқда. Ана 
шу чора-тадбирларни амалга ошириш бозор тараққиётининг одат тусига 
кирмаган хусусияти туфайли келиб чиқадиган муаммоларни йўқотишга 
ёрдам беради. Шу билан бирга иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви 
шарт-шароитида ижтимоий сиёсат аҳолида боқимандалик кайфиятини 
енгишга, бозор шароитида зарур бўладиган тадбиркорлик имкониятларини 
кўрсатишга қаратилади. 
1
Роик В. Экономика, финансы и право социального страхования. Институты и страховые механизмы. — 
М.: 
Альпина Паблишер
. 2012. -С.25. 


97 
Риск вазияти билан боғлиқ қарор қабул қилиш жараёнининг таҳлили ва 
шундай вазият устидан назорат марказий ўринни эгаллайди. Риск вазиятини 
баҳолаш ва бошқаришга қуйидагилар таъсир этади: сиёсий сабаблар, 
манфаатлар, қадриятлар, аъзолари тегишли қарор қабул қиладиган у ёки бу 
институтнинг ижтимоий мавқеи (риск экспертлари, махсус давлат хизмати 
ва ташкилотларининг вакиллари, пенсия таъминоти жамғармалари 
ходимлари). Рискларнинг ушбу категорияси ташкилот мақсадлари, 
стратегияси ва режалаштирилиши қандай ташкил қилинганлиги билан 
боғлиқ. Рисклар ташкилотнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлиши 
мумкин. Ташкилот доирасида қўллаб-қувватланадиган турли жараёнлар
билан боғлиқ рисклар мавжуд. Бу – меҳнат ресурслари, ахборот
технологиялари хавфсизлиги, ижтимоий рисклар, молиявий ресурсларни 
тўғри бошқариш риски.
Ижтимоий соҳани ўрганишга қаратилган тадқиқот ишларида ижтимоий 
ҳимоянинг турли шаклларини вужудга келиши ва ривожланиши «ижтимоий 
риск» тушунчасини эътироф этиш билан белгиланади. Рисклар учун
жавобгар шахсни аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ташкилотнинг бош 
раҳбарлари маблағлардан самарали фойдаланиш нуқтаи назаридан
рискларни юмшатишга жавоб беради, у рисклар эгаси сифатида рискларни
бошқариш тизимини барпо этиши лозим. Рискларни бошқариш ёмон
вазиятларнинг олдини олиш ёки яхши вазиятлар ўринли бўлиши 
мумкинлигини кафолатлай олмаслик билан боғлиқ.
Давлат секторида қуйидаги иқтисодий категогорияларни қайта кўриб 
чиқиш ўринли бўлади
1
: бошқариш, стратегия ва режалаштириш. 
Рискларнинг хусусиятлари ташкилот мақсади, стратегияси ва 
1
Ҳайдаров М. Бюджет ташкилотларида ички аудитни ташкил қилишда рискларни баҳолаш моҳияти. // 
Иқтисод ва молия. -Тошкент. 2012. -№9. – Б.62. 


98 
режалаштирилиши қандай ташкил килинганлиги билан боғлиқ. Рискларни 
баҳолаш жараёнида тузилган рисклар реестри қуйидагиларадн иборат:
1

риск мақоми; 

риск рақами; 

риск тавсифи; 

рискнинг амалга ошиш эҳтимоли; 

рискни ким томонидан аниқланиши; 

риск учун жавобгар шахс; 

маблағларнинг эҳтимолий зарар миқдори; 

пенсия фондининг харажатлар режаси; 

пенсия фондининг йўл қўйса бўладиган зарар миқдори; 

рискларни камайтириш учун чора-тадбирлар қўллаш зарурияти; 

рискларни камайтириш учун чора-тадбирлар учун жавобгар 
шахс; 

рискларни камайтириш учун чора-тадбирларнинг бошланиш 
вақти; 

рискларни камайтириш учун чора-тадбирларнинг тугалланиш 
вақти; 

риск охирги ўлчаш санаси; 

риск аниқланган сана. 
Ижтимоий риск муаммоларини ҳал қилишда аҳолининг иштирок этиши; 
ижтимоий қайта қуришлар муқобил вариантларини қиёслаш зарурати, 
иқтисодий мулоҳазалар устуворлигини рад этиш; ижтимоий рискнинг 
мумкинлиги ва унга йўл қўйилиши, мақбуллигини кишиларнинг қабул
қилиши ва баҳолаши ижтимоий механизмларини ҳисобга олиш. Бундай 
баҳолаш инсоннинг у ёки бу риск вазиятини бошқариш учун масъул бўлган 
1
M. Barton Waring, C. Robert Merton. 
Pension Finance: Putting the Risks and Costs of Defined Benefit Plans 
Back Under Your Control Hardcover – November 1, 2011.
P. 211. 


99 
институтларга ва ташкилотларга ишонч даражасига боғлиқ деб 
ҳисобланади.
Хорижий давлатларда пенсия фондларининг мақсад ва вазифаларининг 
назорат тизими ўз ичига тўрт даражани қамраб олади: 
1)
фонднинг миссияси ва улар ижросини қўллаб-қувватловчилар билан 
боғлиқ стратегик мақсадлар; 
2)
операцияларни тегишли тарзда амалга ошириш вазифалари (аҳлоқий 
стандартлар ва тежамкорлик, самарадорлик, натижавийлик ҳамда 
ресурсларни ҳимоялаш тамойилларига мувофиқ); 
3)
зарурий ҳисобот тақдим этиш вазифаси (ишончли, фаолиятнинг асосий 
жиҳатларини акс эттирувчи, ички ва ташқи манфаатдор шахсларга 
молиявий ва молиявий бўлмаган ахборотларни ўз вақтида ва тўғри 
ошкор қилинишини таъминловчи); 
4)
Ппенсия таъминотига оид ҳужжатлар ва давлат томонидан амалга 
оширилаётган сиёсат талабларига риоя қилиш вазифаси. 
Пенсия фонди фақат учинчи ва тўртинчи даражадаги жараёнларнигина 
тўлиғича назорат остига олиши мумкин, шунинг учун рискларни бошқариш 
тизими ташкилотлар бошқарувчиларига ҳисобдорлик ва қонунийликни 
таъминлаш 
вазифаларини 
муваффақиятли 
ҳал 
қилишда 
тўлиқ 
ишончлиликни кафолатлашга қодир саналади. Стратегик мақсадлар ва 
операцион 
вазифалар 
масаласига 
келсак, 
рискларни 
бошқариш 
бошқарувчиларга фақатгина мақсад ва вазифаларни самарали амалга 
оширишда оқилона ишончлилик бера олиши мумкин, чунки бу даражадаги 
жараёнлар ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган назорат 
чегарасидан ташқарида бўлган омиллар таъсирига учраши мумкин. 
Жаҳон 
тажрибасида пенсия таъминотини молиялаштириш ва 
бошқариш механизмининг уч хил тури кўп учрайди. 
1.
Барча мамлакатларда кенг тарқалган бюджет даромадларидан мо-
лиялаштириладиган давлат ижтимоий дастурларини амалга ошириш. 


100 
2.
Ихтиёрий ва мажбурий шахсий жамғарма режаларини амалга 
ошириш.
3.
Молиявий-иқтисодий инқироз, инфляция, жамғармаларни йўқотишга 
ва қадрсизланишга олиб келадиган инвестицион рисклардан ҳимоя 
қиладиган ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш. 
Ижтимоий суғурта тизими аҳолини турли хавф-хатар (риск) лардан
ижтимоий ҳимоялаш ҳисобланади, бошқача қилиб айтганда, ишдан бўшаш, 
меҳнатга лаёқатлилик, даромадни йўқотиш каби хавф-хатар (риск)лар
йиғиндиси ҳисобланади. Хорижий тажрибалар шуни кўрсатадики, 
аҳолининг қаришида иқтисодий, молиявий, ижтимоий натижалар орасида
сиёсий омиллар охирги ўринни эгалламайди. Пенсионерлар аҳолининг
катта кисмини ташкил этади, ишлаётган аҳоли қатлами эса камаймайди, 
пенсионерларнинг сиёсий кучи эса янада ошади. Хорижий 
мамлакатларнинг пенсия тизимларида тўловлар бўйича тақчиллик
характерлидир. Бу кўрсаткич эса дунёда мавжуд пенсия таъминоти
тизимининг молиявий барқарорлиги ҳамда самарадорлигига таъсир 
кўрсатади. Молиявий стресс пенсия тизимлари бошидан кечираётган 
ҳолат бўлиб, жиддий макроиқтисодий ҳамда тузилмавий рискларга олиб 
келади.
Хорижий давлатларда пенсиялар миқдорини ҳар бир ишчининг меҳнат 
ҳиссасига имкон қадар узвий боғлашга ҳаракат қилинди ва бу мақсадда 
пенсиялар ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди. Пенсия тизими асосий 
(ижтимоий) вазифасини, яъни меҳнат қилишга лаёқатсизлик сабабли 
йўқотилган даромад миқдорини мақбул даражагача тиклаш йўли билан 
мухтожликни камайтириш ва қашшоқликни олдини олиш вазифасини 
бажаради. Кўпинча ҳукуматнинг пенсия миқдорини оширишга
қаратилган қарорлари ёки пенсия ислоҳотларнинг асосини ўзгартириш 
устувор туради. Масалан, Польшада Сейм кончилари учун давлат 
пенсия фондидан имтиёзли пенсия тайинлаш ва муддатидан аввал


101 
пенсияга чиқиш вақтини 2012 йилга суриш талабини илгари сурди.
Бундай ҳолда зарур миқдордаги меҳнат стажига эга бўлса, 800 мингдан 
ортиқ киши муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқини қўлга киритган
бўлади. Бироқ, ижтимоий фондлардан тўланадиган пенсияга бундай
тузатишнинг киритилиши пенсия тўловлари миқдорининг кескин ортиб 
кетишига олиб келади ва Польша пенсия тизимининг барқарорлашувига 
рисклар таъсир қилади. Масалан, ХХ аср охирларига келиб Европа
Иттифоқига аъзо бўлган Греция, Испания, Португалия ва Италия каби 
давлатларда пенсия тўловларининг ўртача миқдори пенсионерлар ишлаб
турган даврдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг 80-90 фоизини
ташкил этди. Бундай ҳолатда миллий пенсия фондларида йиғилган
маблағлар шу каби катта миқдордаги харажатлар учун ишлатилди, давлат 
бюджети тақчиллигига таъсир кўрсатди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish