2.2.Пенсия таъминотининг молиявий хавфсизлиги ва
ижтимоий рисклар
«Риск»
1
тушунчасининг фан оламига кириб келиши, ҳар қандай
иқтисодий жараёнларга унинг бевосита таъсирини ҳар хил кўринишдаги
омиллар орқали аниқлаш имконини берди. Бу эса рискни иқтисодий
жараёнларга бевосита таъсир қилувчи ёки даромад манбаини белгилаб
берувчи категория сифатида қараш зарурлигини асослади. Ҳозирги
кунгача жуда кўплаб рискларни юзага келтирувчи омилларни олдини
олиш, баҳолаш ва бошқариш усуллари ҳанузгача жаҳон олимлари
томонидан тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Бу эса рискларини объектив ва
субъектив жиҳатдан янада тўлиқ ўрганишни, турли соҳаларда, жумладан
пенсия таъминотида рискларнинг функциясини белгиловчи қонун ва
қоидаларини янада такомиллаштиришни талаб этади.
1
http://www.cfin.ru/finanalysis/risk/risk_ctrl.shtml
88
Профессор В.М.Усоскин «риск» доимо ноаниқлик билан бирга
келиб, ўз навбатида олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган
воқеалар билан боғлиқ бўлади, деб изоҳлайди. Бизнес Оксфорд луғотида
«риск – хавф-хатар, йўқотиш ёки зарар кўриш» деган тушунчани
билдиради»
1
. В.В.Шахов эса риск-хавфсиз бўлган, маълум бўлмаган натижа
учун қарор қабул қилишдир деб изоҳлайди.
Д.Шэкл ўз ишларида эса рискни «билмасдан» «кутилмаган ходиса»
тушунчалари орқали асослаб беришга ҳаракат қилган. Чикаго мактабининг
намоёндалари «тушунмовчилик», яъни «риск» тўғрисидаги муаммоларни
очиб беришда ҳам катта рол ўйнадилар. Бу мактабнинг ёркин
намоёндаси Ф.Само даромад орқали юзага келадиган рискни келажакда
содир бўлиши мумкин бўладиган «ноаниқлик», «тушунмовчилик» дея
таърифлаган. «Ноаниқлик»ни юзага келиши бу олинган даромад ва
кутилаётган даромадни даражаси билан боғлиқ бўлиб, бу ҳамиша
даромадга эришишга эмас, балки ўша тескари муносабат зарар кўришга
ҳам олиб келиши мумкиндир, деб изоҳлайдилар.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан шуни хулоса қилиш
мумкинки, «риск» бу иқтисодиётдаги ҳар хил категорияларда пайдо
бўладиган, кенгайиб борадиган тушунчадир. «Риск» категориясини
аниқлаш, уларни бошқариш ва баҳолаш усуларини яратилиши кўп
соҳаларда муҳим ўзгаришларга олиб келди. «Риск» тушунчаси кўп қиррали
сўзлар билан умумлашган, ҳар бир жумла орқали ёритилганда маълум бир
йўналишларни белгилаб беради. Е. Смирнова «Производственный риск:
сущность и управление» номли монографиясида рискни юзага келишини
қуйидагича таърифлайди. «Риск» – бу динамик ҳолатда пайдо бўлиб, у
доим ҳаракатда ва ривожланишда бўлади. Бундай ривожланишни риск
механизми деб аталади, мазкур механизм рискни ўзгаришини ва вақтини
белгилаб беради.
1
Сambridge International Dictionary. Dictionary Uniyersity Press. 2005. – P 33.
89
Do'stlaringiz bilan baham: |