Касбий қайта тайёрлаш йўналиши


Оилалар билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

3.Оилалар билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш 
Бола ривожланишининг дастлабки босқичларида оиланинг тутган ўрни 
беқиёсдир. Болалар оилада тарбияланади ва унда юз берадиган воқеалар уларга 
жуда катта таъсир кўрсатади.
Кичкина болалар оилага жуда боғланиб қолган бўлади, чунки оила: 

Уларнинг жисмоний жиҳатдан баркамол бўлишини, овқат, кийим-
кечак, уй-жой билан таъминлайди, соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилади; 

Уларнинг ҳиссий бардамлигини, жумладан, меҳр кўрсатади, қўллаб-
қувватлайди, ниманинг яхшилиги, ниманинг ёмонлигини доимо эслатиб туради

Уларнинг ривожланиши шарт-шароитларини таъминлайди. 
Педагоглар боланинг дастлабки табиячиси сифатида оиланинг етакчи 
ролини тан олишлари муҳим аҳамият касб этади. Қисқа муддатли гуруҳга 
келгунга қадар оила болага маданиятни, муҳим ва энг зарур кўникмаларни 
сингдиришга улгуради. Болани мактабга тайёрлаш бола ва оила ўртасида 
шаклланган ана шу дастлабки муносабатларга таянган ҳолда ота-оналарга қисқа 
муддатли гуруҳлар фаолиятининг барча жабҳаларида иштирок этишга имкон 
беради.


91 
Оилаларни жалб этиш мактабга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли 
гуруҳларда болаларнинг билим олиш фаолиятини бойитишда, бола 
қизиқишлари ва уйдаги таълим-тарбия натижаларидан фойдаланишда муҳим 
ўрин эгаллайди. Болаларнинг муваффақиятли ривожланиши ва билим олишида 
икки таълим муҳити – уй ва қисқа муддатли гуруҳларнинг бир-бири билан 
баҳамжиҳатлиги ғоят муҳимдир.
Оилаларда болаларни мактабга тайёрлаш ишлари турлича олиб 
борилади. Баъзи оилаларда болалар билан кўп шуғулланилса ҳам, бу асосан 
ўқув машғулотларидир – ҳуснихат ёзуви, алифбе ўргатиш, турли адабиётлар 
ўқиб бериш бўлиб, мактабгача ёшдаги болалар учун айниқса муҳим бўлган 
сюжетли ўйинлар, ҳаракат фаоллиги, тасвирий фаолиятга оид ишлар билан 
шуғулланмайдилар. Бошқа оилаларда болани ўйинчоқлар ва телевизор билан 
яккама-якка қолдириб, бу унга ёқади ва ривожланиши учун етарли билим 
беради деб ҳисоблашади.
Натижада айрим ҳолларда қисқа муддатли гуруҳларга ривожланишида 
муайян муаммолари, мустақил фаолиятни етарли даражада амалга ошира 
олмайдиган, мақсадга эришиш учун иродаси бўш, ўзаро ҳурмат, умумқабул 
қилинган меъёр ва қоидалар асосида бошқалар билан биргаликдаги фаолиятни 
ташкил эта олмайдиган болалар қабул қилинади. Бундан ташқари, айрим 
болаларда сенсор кўникмалари, тасаввурларининг ривожланмагани, ҳиссиёт 
оламининг қашшоқлиги кузатилади. Уйдаги таълим-тарбиянинг турли-туман 
шароитлари таъсирида болалар ривожланишининг алоҳида соҳалари бўйича 
эришилган натижаларнинг ҳархиллигини қайд этиш муҳим. Қисқа муддатли 
гуруҳларга келаётган болаларга хос ана шу хусусиятларни таълим жараёнида 
албатта эътиборга олиш, уларни ота-оналар хоҳишига биноан ақлий 
риволаштиришга эмас, балки умумривожлантирувчи вазифаларни ҳал этишга, бола 
шахсининг ҳар томонлама ривожланишига йўналтирган маъқул. 
Ижтимоий-психологик муҳофаза, бола ютуқларининг муваффақияти 
унга ким ва қандай таъсир этаётганига боғлиқ. Вақтининг катта қисмини бола 
МТМ ва уйда ўтказади, шунинг учун педагоглар ва ота-оналарнинг таъсири 


92 
бир-бирига зид бўлмаслиги, аксинча, бола томонидан ижобий ва фаол қабул 
қилиниши керак. Бунга педагоглар ва ота-оналар ҳамкор ва ҳамфикр бўлиб, 
тарбиявий муаммоларни баҳамжиҳатлик билан ҳал этиш орқалигина эришиш 
мумкин. 
Педагоглар таълим жараёнини ташкил этишда ва бевосита педагогик 
жараённинг ўзига ота-оналарни жалб этишни, уларга болалар билан 
ривожлантирувчи ўзаро алоқалар шаклларни ўргатиш, болаларнинг таълим-
тарбиясига доир методик ёрдам беришни назарда тутадиган оилалар билан 
ижтимоий-педагогик ишларнинг аҳамиятга катта эътибор беришлари лозим.
Самарали фаолият юритиш ва оилани МТМ ишига жалб этиш учун 
педагоглар ўзлари тарбиялаётган болаларнинг бирламчи вазифаларини 
билишлари, уларнинг оиласи ва яқин қариндошлари ҳақида муайян тасаввурга 
эга бўлишлари лозим. ҚМГга қатнаётган болаларнинг ота-оналари билан 
муваффақиятли ҳамкорлик қилиш учун МТМ ходимларига қуйидаги фаолият 
йўналишларини тавсия этиш мумкин: 
1. Ота-оналарда 
МТМ ходимлари билан ҳамкорлик қилишга 
интилишни шакллантириш. 
2. Болаланинг имкониятлари, талаб-эҳтиёжлари ва қизиқишларни 
баҳолашда, унинг МТМ киришига кўмаклашиш. 
3. Ота-оналарнинг педагогик компетентлигини ошириш ота-оналарга 
уйда бола билан машғулот ўтказиш учун зарур бўлган методик усулларни 
ўргатиш; ота-оналарга бола шахсини ривожлантириш учун хизмат қиладиган 
махсус тарбия усулларини ўргатиш. 
Ота-оналарнинг МТМ фаолиятига жалб этилиши болаларга ҳам, ота-
оналарга ҳам, МТМ ҳам фойда келтиради. Мулоқот, ўзаро ҳурмат, 
турфахилликни, бола манфаатларининг муҳимлигини эътироф этиш самарали 
ҳамкорликка 
асос 
бўлиб 
хизмат 
қилади. 
Самарали 
ҳамкорлик 
шакллантирилиши учун педагоглар ва ота-оналар ўзларида янги кўникма ва 
билимларни ривожлантиришлари керак. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish