Касбий қайта тайёрлаш йўналиши



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

Ривожлантирувчи - боланинг психик жараёни, хусусияти ва 
сифатининг шаклланиши ҳамда ривожланиши; 
Болага йўналтирилган таълим технологияси ўз ичига қуйидаги 
технологияларни ҳам қамраб олади: 
 болага инсонпарварлик ёндашуви; 
 ҳамкорлик технологияси; 
 ўйин технологияси; 
 коммуникатив таълим технологияси; 
 эркин тарбия технологияси; 
 болани қўллаб-қувватлаш технологияси.
Болага йўналтирилган таълим технологиясига қўйиладиган 
талаблар: 
 диалог( ўзаро суҳбат); 
 фаоллик ва ижодкорлик; 
 боланинг индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш; 
 болага мустақил ижод қилиши, қарор қабул қилиши, таълим олиш тури 
ва услубларини танлаши учун кенг имконият яратиб бериш; 
 


99 
Педагог қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
 санъат, ижодкорлик ва болага ҳурмат билан муносабатда бўлиш; 
 инсоний, педагогик позицияда бўлиш; 
 болаларнинг руҳий ва жисмоний соғлом бўлиши ва болалик 
экологияси ҳақида қайғуриши; 
 доимий равишда маданий-информацион, фанни ривожлантирувчи 
янгиликлардан унумли фойдаланиб таълим жараёнини бойитиб 
бориши; 
 таълим мазмуни билан ишлашни билиши бола шахсига йўналтирилган 
шакл бера билиши; 
 ҳар хил педагогик технологиялардан фойдалана олиши ва уларга 
болани ривожлантирувчи йўналиш бера олиши; 
 ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини қўллаб-қувватлаши ва 
уларни ривожлантириш ҳақида қайғуриши. 
Бу технология аввало болага инсонпарварлик ёндашуви,психотерапевтик 
йўналиши билан бошқа технологиялардан ажралиб туради. Булар ўз ўрнида 
мажбурлашни қоралайди ва аксинча болани ҳар томонлама ҳурмат қилиш, уни 
яхши кўриш ҳамда боланинг ижодкорлик имкониятларига оптимал ишонч 
билан қараш ғояларини илгари суради. 
Бола 
шахсини 
ривожлантиришга 
йўналтирилган 
таълим 
тарбияланувчининг шахсий имкониятларига мослаштирилган педагогик 
муҳитни ҳамда таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг психологик шарт-
шароитларини назарда тутади. Бу таълим технологиясида ҳар бир болани 
тушуниш, ҳурмат қилиш, унга ишониш, ҳамкорликда ишлаш каби 
хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради. Мустақил фикрлашга ўргатиш 
зарурати, қолаверса мустақилликни мустаҳкамлаш эҳтиёжини кўзлаб, халқ 
руҳига сингиб қолган мутеълик, журъатсизлик, тобелик, ўз фикрини якдил баён 
эта олмаслик каби иллатларни тугатиш, шунингдек серандишалик, ноўрин 
сабр-тоқатлилик каби фазилатларни онгидан чиқариш замонавий таълим 
талабларидан саналади. Мустақиллик шарофати ила эркинлик, Ватан, миллат, 


100 
давлат олдида масъуллик, юксак маънавиятга интилиш, шахсий фикрга эга 
бўлиш сингари бобокалонларимиздан ўтиб келаётган фазилатлар қайта 
жумбушга кела бошлади. Шу нуқтаи назардан, биринчи президент И.Каримов 
машҳур ижобий «портлаш эффекти» тўғрисида гапира туриб: «Ҳар қайси 
инсонда муайян даражада интеллектуал салоҳият мавжуд. Агар шу ички 
қувватнинг тўлиқ юзага чиқиши учун зарур бўлган шарт-шароит яратилса,.. ҳар 
қайси инсон Оллоҳ таоло ато этган ноёб қобилият ва истеъдодини аввало ўзи 
учун, оиласининг, миллати ва халқининг, давлатининг фаровонлиги, бахт-
саодати, манфаати учун тўлиқ бахшида этса, бундай жамият шу қадар кучли 
тараққиётга эришадики, унинг суръат ва самарасини ҳатто тасаввур қилиш ҳам 
осон эмас», деган эди. Бу теран фикр, ҳаётий мантиқ мамлакатимизда ёшлар 
учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг таълим-тарбиясига берилаётган 
эътиборда ўз ифодасини топмоқда. Олдиндан қилинган бу башоратнинг яқин 
орада ҳақиқатга айланмоғи муқаррар, бу ишонч Ўзбекистоннинг келажагининг 
буюклигига бўлган ишонч билан уйғунлашиб кетади. 
Бола шахсини ривожлантиришга қаратилган технология асосида 
тарбияланувчи –тарбиячи ҳамда тарбияланувчи-тарбияланувчи ҳамкорлиги
кўзда тутилган бўлиб, бу жараёнда таълим-тарбия ижобий натижаларга 
йўналтирилади. “Бола”– ким? Бола ижтимоий муносабатлар тизимининг кўп 
қиррали, мураккаб қисмидир. У бир томондан, ижтимоий-тарихий 
тараққиётнинг маҳсули бўлса, иккинчи томондан ўзи ижтимоий тараққиётни 
таъмин этади. Демак, ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий 
тараққиётда фаол иштирок этувчи инсонгина бола деб аталади. 
Психологларнинг таъбирича, фикрлаш, яъни тафаккур-одам миясида содир 
бўладиган жараён. Сезги органлари ожизлик қилган ўринларда одам ва 
оламнинг хусусиятлари тафаккур орқали ўрганилади. Тафаккур ақлий 
фаолиятнинг, онгли хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. У теварак-атроф, воқелик 
ҳамда ижтимоий муҳитни билиш қуроли, инсон фаолиятини тўғри ва самарали 
амалга оширишнинг асосий шарти ҳисобланади. Киши фикрлаш жараёнида ўзи 


101 
кўрган, идрок қилган, сезган, тасаввур этган нарса ва ҳодисаларнинг тўғрилиги, 
аниқлиги, ҳақиқийлиги ҳамда уларнинг борлиққа муносабатини аниқлайди.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish