Назорат саволлари
1
.Таълим - тарбия жараёни нима мақсадда режалаштирилади?
2. Режалаштиришнинг афзалликлари нимада?
3. Тарбиячининг қандай иш ҳужжатлари бор ва улар қандай юритилади?
4. Турли ёш гуруҳларида машғулотлар жадвали қандай тузилади?
Адабиётлар рўйхати
1. Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари. Т.: 2017
2. Такомиллаштирилган “Болажон” таянч дастури. Т.: 2016
3. “Мактабгача таълим муассасаларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги 4
февраль 2016 йил 33-сонли буйруғи 3-илова
4.Хасанбоева.О.У. “Мактабгача таълим педагогикаси”.Т.: «Илм зиё»,
2006
5. Содиқова Ш.А.“Мактабгача педагогика”. Т:.“Тафаккур сарчашмалари”,
2013
6. Н.М.Каюмова. “Мактабгача педагогика”. Т:.“ТДПУ” нашриёти 2013.
7.М.Файзуллаева ва бошқ. “Мактабгача таълим муассасаларида таълим-
тарбия жараёнини режалаштириш”. T.: 2015
uzedu.uz
eduportal.uz
ziyonet.uz
73
3-маъруза: “Қисқа муддатли гуруҳларда “Билимдон” дастури
асосида таълим -тарбия жараёнини режалаштириш”
Режа:
1. “Билимдон” дастурининг мақсади, вазифалари, омил ва тамойиллари.
2.Таълим -тарбия жараёнини режалаштириш.
3.Оилалар билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш.
1.“Билимдон” дастурининг мақсади, вазифаси, омил ва
тамойиллари
Болаларни мактабга тайёрлаш учун мўлжаллаган қисқа муддатли
гуруҳларда ўқитиш «Билимдон» дастури Ўзбекистон Республикасининг
“Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда
“Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Ушбу
дастур
болани
тўлақонли
тарбиялаш,
ўқитиш
ва
ривожлантиришни, уни мактаб таълимига самаралари тайёрлашни назарда
тутади.
Дастур (Куррикулум) 5-7 ёшдаги болаларнинг қисқа муддатли
гуруҳлардаги мактабгача таълим мазмунини белгилаб беради ва мактабгача
таълим муассасаларини барча болаларнинг тенглигини, индивидуал
ривожланишини ва ҳар бир боладаги ички имкониятларни рўёбга чиқаришга
йўналтиради.
Идоравий мансублиги ва мулк шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида жойлашган барча таълим муассасаларида ташкил
этилган қисқа муддатли гурухлар учун ушбу дастурнинг қўлланиши
мажбурийдир: Жумладан,
қисқа муддатли мактабгача таълим гуруҳларига эга бўлган умумий
ва махсус давлат ва нодавлат таълим;
мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қиладиган бошқарув
идораларида;
мактабгача ва бошланғич мактаб таълими учун мутахассислар
74
тайёрлайдиган ўрта махсус ва олий ўқув юртларида;
мактабгача ва бошланғич мактаб таълими тизими педагог
кадрларининг малакаси ошириш ва қайта тайёрлашга йўналтирилган
муассасаларда.
Дастурнинг негизини бола шахсини ривожлантиришнинг асосий
йўналишларига оид Давлат талаблари (2013 й.) ташкил этади (жисмоний
ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ,
ўқиш ва саводга тайёрлаш; билиш жараёни ва атроф муҳит тўғрисидаги
билимларга эга бўлиш). Таълим беришга интеграллашган тарзда ёндашув
(куррикулум) боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайди
.
5-7 ёшли болаларни ўқитиш қисқа муддатли гуруҳлари дастури
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган
таълим сектори режаси, мактабгача таълимни ривожлантириш Концепцияси,
мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларига таянган ҳолда болага
йўналтирилган сифатли педагогига принципларига асосланган.
Боланинг эрта ривожланиши унинг келгусида шахс сифатида
шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Боланинг эрта ривожланишига
инвестиция ажратилиши қуйидаги асосий омиллар билан белгиланади:
катта ёшдаги киши интеллектуал қобилиятининг 40% ҳаётининг
дастлабки 5 йилида шаклланади;
мактабгача
таълимга
сарф-ҳаражатларнинг
иқтисодий
самарадорлиги 17:1 нисбатни ташкил этади (болалар қамрови 50% кам
бўлмаганда);
умумий таълимда эришиладиган сезиларли ютуқлар;
таълимни юқорироқ босқичда давом эттириш учун катта имконият
мавжудлиги;
ғайриахлоқий
ва
жиноий
хатти-ҳаракатлар
эҳтимолининг
камайиши.
75
Дастурнинг мақсадлари ва вазифалари мактабгача болалар учун
қуйидагиларни таъминлашни кўзда тутади:
зарур бўлган ривожланиш амалиёти ва мактабга тайёрлаш учун тенг
имкониятларни вужудга келтириш;
5-7 ёшли болалар учун мўлжалланган қисқа муддатли гуруҳлар
болаларини тўлиқ кунли мактабгача таълим муассасасига бериш имкониятига
эга бўлмаган ёки муайян сабабларга кўра, бунга интилмайдиган ота-оналарнинг
талаб-эҳтиёжларини қондириши керак;
5-7 ёшли болалар учун мўлжалланган қисқа муддатли гуруҳлар
мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ, 5 муҳим соҳада
болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаши зарур (жисмоний
ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ,
ўқиш ва саводга тайёрлаш; билим олишга интилиб ривожланиш, олам ҳақида
билимлар ва уни англаш);
мактаб таълимига умумий психологик тайёргарлик.
Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим жараёни қуйидаги тамойилларга
асосланган:
болага йўналтирилган таълим ёндашуви;
инклюзив таълим ҳақида мушоҳада юритиш;
болани холистик(яхлит) ривожланишини таъминлайдиган таълим
муҳитининг хусусиятларини белгилаш;
мактабгача таълим муассасасида фаолиятнинг етакчи тури – ўйин
асосида таълим бериш;
бола – таълим жараёнининг фаол иштирокчиси;
режалаштириш ва баҳолаш самарадорлиги;
болани тарбиялаш ва ривожлантириш жараёнига ота-оналарни
ҳамкорлик асосида жалб этиш;
интерфаол таълим.
76
Дастурда кўзда тутилган вазифалар нафақат машғулот пайтида, балки
мустақил, ўйин жараёнида ҳамда педагогларнинг ота-оналар билан
биргаликдаги фаолияти жараёнида ҳам тўлиқ бажарилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |