5.1. КОЛЧЕДАНЛАР.
Темир колчедани асосан темир сулфидидан ташкил топган бўлиб, 53.44% олтингугурт ва 46.56% темирдан иборат. Унинг малекуляр оғирлиги 119.9 углерод бирлигига тенг. У табиатда қаттиқ, зичлиги 5 гр/см3 пирит ҳолидаги минералдан иборатдир. У оч, кулранг ёки сариқ ранг бўлиши мумкин. Унинг асосий заxираси Россия, Кавказ, Козогистон республикаларида, сўнгра Испания, Япония давлатларида бор. Табиий темир колчедани тоза бўлмай, унинг таркибида бир қатор аралашмалар бор. Шунинг xисобига олтингугуртнинг микдори 25-52 % гача бўлади. Бундай аралашмалар xилига мисли колчедан - SuFeS2, мис ялтироги Cu2S, мишякли колчедан - FeAsS, руx алдамчиси - ZnS, бўлардан ташқари колчедан таркибида тилла, кумуш, волфрам, иридий, мишьяк, фтор, теллур, висмут, қум, металлар карбонатлари, сулфидлари ва xоказолар бўлиши мумкин.
Бўлар ичида сульфат кислота учун энг xавфлиси мишьяк ва фтор бирикмаларидир, чунки улар SO2 ни SO3га оксидлаш катализаторларини заxарлайдилар. Селен эса яримўтказгич материал сифатида ажратиб олинади.
5.1.1. ОДДИЙ КОЛЧЕДАНЛАР
Оддий колчедан деб, темир колчедани маьданларидан улчами 50-400 миллиметр бўлган қазиб олинаётган колчеданларга айтилади. Улар таркибида юқорида баён eтилган аралашмаларнинг ҳаммасидан бўлиши мумкин.
5.1.2. ФЛОТАТСИЯЛАНГАН КОЛЧЕДАНЛАР.
Флотатсияли колчедан деб, табиий маьданлардан руx, қурғошин, мис, алюминий ва бошқа рангли металлар сулфидларини флотатсия усули билан контсентрланган ҳолда ажратиб олгандан сўнг қолган ташландиқ бирикмаларга айтилади. Бизнинг Олмалиқ, Зарафшон шаxарларидаги сулфид рудаларида юқорида келтирилган рангли металлар сулфид рудаларининг миқдорлари жуда оз. Шунинг учун, улар флотатсия усули билан қуйўлтирилади. Бу йерда тоғдан олинган руда майдаланиб, ичига ёпишқоқлигини оширувчи модда қўшилган сувга ташланади. Идишнинг тагига эса сиқилган ҳаво берилади. Натижада, ҳавонинг пуфакчаларига бу суюқликда чўкмага тушмайдиган, нисбатан ёпишқоқ рангли металл сулфидлари ёпишиб қолиб, бу ялтироқ пуфакчалар суюқлик устидан таxтакачлар билан сидириб олиниб, бошқа идишга солиниб, пуфакчалар у йерда ёрилиб, рангли металл сулфидларининг юқори контсентрланган аралашмалари пайдо бўлади. Улар қуритилиб, ўчоқларда атмосфера ҳавоси ёки унга қўшилган кислород ҳавосида ёқиш учун юборилади. Эритмада чўкиб қолган аралашма - бу асосан темир колчедани бўлиб, уни флотатсияланган темир колчедани деб аталади. Унинг оддий колчедандан асосий фарқи;
1.У майдаланган, ёқиш учун яxши;
2.Юқоридаги аралашмалар кам;
3.Аммо 80% гача намликка eга.
Бу эса яxши eмас. ГОСТ бўйича колчедан таркибида 2-3% гача намлик руxсат eтилади. Шунинг учун, флотатсион колчедан яна қуритилади. Акс ҳолда, у ташиш вақтда қишда музлаб қолади. Бу эса яxши eмас, чунки уни ”қайнар қатламли” ўчоқларда қўллаш мумкун eмас. Лекин xозирги вақтда энг кўп қўлланадиган колчедан флотатсион колчедандир. Чунки у чиқинди сифатида ташлаб юборилар eди ва шунинг учун арзондир.
Do'stlaringiz bilan baham: |