Ўғитларни гуруҳлаш
Ўғитлар ҳусусиятига, таркибига, ишлаб чиқариш усулига ва келиб чиқиш тарихига қараб бир қанча гуруҳларга бўлинади.
Ўғитлар тарихий келиб чиқишига қараб органик, минерал, органоминерал ва бактерия ўғитларга бўлинади.
Минерал ўғитлар таркибига ишлаб чиқаришда синтез қилинган минерал моддалар киради. Органик ўғитлар туркумига гонг, торф, похол, турли саноат чиқиндилари, таркибида органик моддаларга эга бўлган озуқа моддалар киради.
Органикминерал ўғитлар деб органик ва минерал ўғитлардан тайёрланган аралашмани айтиш мумкин.
Бактериал ўғитлар оҳирги вақтда қўллана бошланди, булар турли микроорганизмлардан ташкил топган бўлиб, улар тупроқнинг таркибида озуқа моддаларни тўплаш хусусиятига эгадир.
Минерал ўғитлар таркибидаги озуқа моддасининг сонига қараб бир компонентли ва кўп компонентли ўғитларга бўлинади. Бир компонентли ўғитлар биргина озуқа моддасига эга бўлса, кўп компонентли ўғитлар эс 2 ва ундан ортиқ элементларга эга бўлади. Кўп компонентли ўғитлар ўз навбатида аралашма ва мураккаб ўғитларга бўлинади. Аралашма ўғитлар бир қанча бир компонентли ўгитларни аралаштириш орқали олинади. Масалан, суперфосфатни аммоний селитра билан аралашмаси.
Мурракаб ўғит эса кимёвий усул билан синтез қилинган ягона моддага айтилади. Масалан аммофос, нитрофоска.
Минерал ўғитлар бевосита ва билвосита таъсир этувчи бўлиши мумкин. Бевосита таъсир этувчи ўғитлар, озуқа моддасига эга бўлган, N, Р, К ўғитлари бўлиб, билвосита таъсир этувчи ўғитлар озуқа моддасига эга бўлмай, ҳосилдорликни оширишда иштирок этадилар. Улар тупроқнинг хусусиятини яхшилашда иштирок этиши мумкин, масалан оҳак, агар тупроғ нордон бўлса, оҳак билан тупроқ ишланса нордонлиги камайиб нейтирал ҳолатга келиши мумкин.
Ҳисодорликни ошириш билан бир қаторда маҳсулотни йиғиш давригача сақлаш, касалликлар, турли зараркунандалар билан курашиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бу мақсадда қишлоқ ҳўжалигида турли кимёвий маҳсулотлардан фойдаланилади.
Ўсимлик касалликлари ва зарарли ҳашоратлар билан курашиш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар пестицидлар деб аталади. Ҳашоратлар билан курашувчи моддаларни инсектицидлар, турли касаликлар билан курашувчи моддаларни эса фунгицидлар деб аталади.
Ўсимликларнинг ривожланиши, ўсиш жараёнини тезлатиш мақсадида охирги даврда стимулятор номи билан аталадиган препаратлардан фойдаланилади. Ёввойи ўсимликлар билан курашувчи кимёвий моддаларни гербицидлар деб аталади, ўсимликлар баргини тушуриш учун қўлланиладиган моддаларни дефолиантлар деб аталади.
Саволлар
1. Қандай элементлар озуқа моддаси ҳисобланади.
2. Ҳаётда азотнинг аҳамияти.
3. Калий элементини аҳамияти.
4. Микроэлементларнинг аҳамияти.
Таянч сўзлар
1. Аппатит;
2. Цитратўғитлар;
3. Пестицитлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |