"Kasb ta'limi" bakalavriat ta'lim yo'nalishi talabalari uchun (46-13 guruhi) Materialshunoslik fanidan ma'ruzalar (1-8) Tuzuvchi: dots. Xabibullayev R. A. Mundaruja



Download 1,4 Mb.
bet51/62
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#5658
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62
Таркибга кўра турлари. Шунинг асосида барча моддалар 8 та группага бўлинади. Улар ҳам ўз навбагида композиция ташкил этувчи асосий хомашё минераллари миқдорининг ўзаро нисбати асосида 18 та типга бўлинади.
Шишалар қуйидаги турларга ажратилади: силикатли, боратли, фосфатли, германатли, теллуритли, селинитли, алюминатли, галлатли, арсенатли, антимонатли, висмутли. титанатли, вона- датли, молибдатли, вольфраматли, галогенидли ва ҳоказо. Булардан силикатли ва фосфатли шишалар муҳим амалий ахамиятга эга. Силикатли шишалар асосини кремнезём, яъни SiO2 ташкил қилади. Бундай маҳсулотлар туркумига қурилиш шишаси, силликланган шиша, архитектура максадларида хизмат қилувчи шиша, шиша тара ва шиша идишлар киради. Р2О4 асосида олинган фосфатли шишалар техника ва оптика шишалари ҳамда электровакуум саноати шишаларидан иборат. В2O5 асосида олинган боратли шиша оптика ва термик турғун шишалар олишда қўл келади. Таркибида РЬО бўлган шишалар, биллур маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кенг қулланилади.
Тайёрлов усулига кўра, барча ўтга чидамли маҳсулотлар шликер ёки эритмадан қуйилган, пластик формовка қилинган, яримқуруқ прессланган, пластик бўлмаган кукунсимон массадан трамбовкаланган, тоғ жинси ва қуйма блоклардан арраланган буюмларга ажралади.
Термик ишлов бериш турига қараб эса ушбу маҳсулотлар куйдирилмаган (монолит буюм), куйдирилган (шамот ғишти) ва эритиб қуйилган (дераза ойнаси) маҳсулотларга бўлинади.
Технологик операциялар
Керамика ва ўтга чидамли материаллар ҳамда шиша ва ситалл буюмлари ишлаб чиқариш технологиясининг асосида табиий ёки сунъий хомашё ва материаллар (кукуни) ни маълум даражада комплекс хоссалари билан характерланувчи техникавий монолит тошга айлантириш ётади.
Керамика ва шишалар технологиясининг айрим қисмларини схематик равишда қуйидагича тасвирлаш мумкин:
1. Керамика ва ўтга чидамли материаллар технологияси: хомашё —> кукун, пластик масса ёки шлинкер тайёрлаш қолиплаш —куритиш —> куйдириш -» термик, механик ёки кимёвий ишлов бериш —> сортлаш—> упаковкалаш -> тайер буюмлар омбори;
2. Шиша ва ситаллар технологияси: хомашё —> шихта- кукуни ёки брикет тайёрлаш —> эритиш —> қолиплаш —> термик, механик ёки кимёвий ишлов бериш -> сортлаш —> упаковкалаш —> тайёр буюмлар омбори.
Керамика ва ўтга чидамли материаллар олишда гил, лёсс, дата шпати, кум ва шамот, шиша ва ситалл маҳсулотлари ишлаб чиқаришда эса қум, оҳактош, сода ёки поташ каби хом-ашёлар ишлатилади.
Қурилиш ғишти, ғовак ва ковакли ғиштлар олишда гилнинг осон суюқланувчан ва 1620 К дан паст температурага бардош берувчи тури ишлатилади. Турли қўшимчалар — кварц ёки кварц куми, темир оксидлари, оҳактош заррачалари ва органик бирикмалар уларни пастроқ температурада суюқланишига олиб келади. Ўтга чидамли материаллар олишда эса ўтга бардошли гиллар ишлатилади. Улар осон суюқланувчан гилларга нисбатан тоза бўлиб, кварц, дала шпати, слюда, темир бирикмалари ва бошқалар нисбатан камрок аралашгани сабабли, 1850 К дан юқори температурага бардош беради. Гилларнинг учинчи тури кийин cуюқланувчан гиллар 1620—1850 К да суюқанади. Уларда механик қўшимчалар ўтга бардошли гиллардагига нисбатан кўпроқ бўлгани сабабли ўтга чидамли ғишт олиб бўлмайди. Улардан, асосан канализация кувурлари, пол ва ички пардозлаш плиткалари ва фасадбоп керамика ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Силикат маҳсулотлари олинишидаги бажариладиган асосий технологик операциялардан бири хом-ашё материалларини тайёрлаш бўлиб, у хўл ёки қуруқ усулда амалга оширилади. Хом-ашё материаллари сувда тайёрланганида. ишлаб чиқариш усули «ҳўл» усул деб аталади. Қайси усулни танлаш хомашё тури ва унинг хоссалари, технологик ва техник иктисодий табиатидаги бир қатор омилларга боғлиқ.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish