"Kasb ta'limi" bakalavriat ta'lim yo'nalishi talabalari uchun (46-13 guruhi) Materialshunoslik fanidan ma'ruzalar (1-8) Tuzuvchi: dots. Xabibullayev R. A. Mundaruja



Download 1,4 Mb.
bet59/62
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#5658
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Портландцемент турлари
Цементнинг куп турлари маълум. Баъзи бирлари жуда тез котса, баъзилари жуда секин қотади. Сув иншоотлари учун цементниг бир тури ишлатилса, йул қурилиши ишларига иккинчиси ва бинокорлик қоришмалари учун эса учинчи тури кулланилади. Цементнинг бундай хилма-хиллиги, унинг таркибидаги туртта минералнинг нисбатига богликдир.
Цемент қанча яхши туйилган бўлса, унинг сифати шунча яхши бўлади, тишланиш қобилияти шунча ошади, чунки заррачаларнинг умумий юзаси қанча катта бўлса, модда заррачалари ўртасидаги физик-кимёвий жараёнлар шунча тула ва тез утади.
Портландцемент гидравлик боғловчи моддаларниг бир туридир. Бу боғловчи моддалар каторига яна гилтупрокли цемент, пуццолан цемент, шлакли цемент, микротулдирувчи цемент, кенгаювчи цемент каби гидравлик боғловчилар киради. Бу боғловчи моддалар яна бир қанча куринишга эга.
Масалан, портландцемент таркибига кўра: оддий, алитли, белитли, алюминатли, алюмоферритли, ферритли, хоссаси ва ишлатилишига кўра оддий, тез котувчан, ма\сус тез котувчан, пластификацияланган, гидрофоб, сульфатли сувларга чидамли, ўртача экзотермик тампонаж, ок ва рангли хилларга бўлинади.
1. Тез котувчан портландцементлар
Жадаллик билан усиб бораётган индустриал қурилиш талабини крндириш учун заводлар олдига тайёр бетон элементларини куплаб ишлаб чиқариш вазифаси куйилади. Бунга эса уз навбатида портландцементни жуда майдалаб туйиш ва таркибидаги актив минералларни купайтириш йули билан эришилади. Бундай портландцемент 1—3 кун ичида муста^камланиши билан оддий портландцементдан фарк қилади. Бундай цемент ишлатилганда, йигма механизмлар ишлаб чиқариш технологик жараёнининг муддати анча кискаради ва корхонанинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ортади.
1—2 кун ичида очик жойда мустаҳкамлиги етарли даражада ортадиган боғловчи модда тез котувчан цемент деб аталади. Унинг 1 кундан кейинги сиқилишга мустаҳкамлиги 20 МПа бўлса, 3 кундан кейингиси 30 МПа гача кутарилади. Бундай цементдан конструкциялар ёки буюмлар тайёрлаш лозим бўлса, шунингдек, буглаш учун шароит булмаган жойларда ишлатилади. Тез котувчан цемент олиш учун таркибида 50—60 % уч кальций силикат (C3S),
8—14 % уч кальций алюминат (С3А)билан турт кальций алюмоферрит (C4AF) ҳамда 8 % қурилиш гипси қўшилган цемент клинкери ишлатилади. Қўшилади ган қурилиш гипси оптимал миқдордан ошмаслиги керак, акс \олда буюм ёки конструкцияда дарзлар ҳосил бўлиши мумкин.
Юқорида айтилганидек, гипс цементнинг тишлашиш қобилиятини секинлатибгина қолмасдан, балки дастлабки қотиш даврида унинг янада мустаҳкамланиб боришида фаол иштирок қилади: гипс билан С3А нинг узаро таъсиридан хрсил бўлган кальций гидросульфоалюминат цемент бетонларнинг яна \гм муста^камланишига ёрдам беради. Бу вақтда энг му\им шартлардан бири шуки, кальций гидросульфоалюминатнинг хрсил булиш жараёни цементнинг биринчи қотиш кунларидаёк тугаши мумкин (акс \олда бетон емирилади).
Кальций гидросульфоалюминатнинг ҳосил булиш тезлиги цементнинг қанчалик майда туйилганлиги га ва гипснинг эриш даражасига, эриш даражаси эса уз навбатида унинг модификациясига боглик* Гипс қўшилма сифатида ярим молекула сувли CaS04 • 0,5Н20 ёки икки молекула сувли CaS04 * 2Н20 куринишда ишлатилади. Биринчисининг эрувчанлиги иккинчисиниқига нисбатан 5 марта куп. Демак, цементга ярим молекула сувли гипсни қўшиш кўпроқ самара берар экан.
Завод шароитида икки молекула сувли гипс ишлатиш мумкин. Цементни шарли тегирмонларда туйганда у жуда кизиб кетади ва ярим молекула сувли гипсга айланади. Гипс кушимча сифатида туйилган цементга қўшилса, масалан, икки марта туйганда (амалда йигма темир-бетон заводларида шундай қилинади) ярим молекула сувли гипс кушган маъкул.
Бирок цемент заводларида ҳамма вақт таркибида C3S ва С?А аралашмаси куп бўлган цемент ишлаб чикариб булмайди, бу хомашё сифатига, ёкилги ва технологик жараённи ташкил этишга ботик* Цементни жуда майдалаб туйиш ҳам иктисодий жихатдан фойдали эмас. Аммо шу билан бирга темир-бетон буюмлари заводларида, айниқса олдиндан зуриктирилган темир-бетон буюмлар ишлаб чиқариш учун тез қотадиган цемент керак бўлади. Бундай шароитларда цемент вибротегирмонларда яна бир марта туйиб олинади.
Иигма темир-бетон ишлаб чиқаришда ишлатиладиган цементларнинг ҳаммаси вибротегирмонларда туйилиши мумкин. Шлак портландцементларни қайта туйиш айниқса яхши фойда беради.
Цемент вибрацион мосламада қайта туйилса, дастлабки даврда яна хдм яхши мустаҳкамлана боради, маркаси ҳам ортади.
Цементнинг тез котувчанлиги, биринчидан, унинг минералогик таркибига, иккинчидан, клинкернинг майдаланиш даражасига боғлиқКлинкер қанчалик майда килиб туйилса, олинган цемент шунча тез котувчан бўлади. Шу сабабли, тез котувчан цемент олишда унинг майдалик даражасини ифодаловчи солиштирма юзасини 350— 450 м2/кг га етказиш керак (оддий портландцементнинг солиштирма юзаси 250—300 м2/кг.
Цемент заррачалари қанчалик кичик бўлса, унинг эриш ва гидратацияланиш жараёни шунчалик тезлашади. Масалан, цемент заррачаларининг катталиги 10 мкм бўлса, бундай цементдан тайёрланган намунанинг уч кундан кейинги мустаҳкамлиги 60 мкм бўлган цементникига нисбатан 7 марта катта бўлади. Цементнинг майдалиги унинг муста^камлигига таъсири 17-жадвалда берилган.
Тез қотадиган цементлар металл крлипларни тез бушатишга имкон беради. Айрим вақтларда эса иссик ишлов беришдан ҳам озод қилади.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish